close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Умар Баширнинг ағдарилиши: бутун бошли даврнинг кўзга ташланмас якуни

30 йил Суданни бошқарган Умар Баширнинг ағдарилиши жаҳон ОАВ кўплаб сиёсий шарҳловчиларнинг эътиборини жалб қилди, лекин бунда кўзга ташланмай қолган бир нарса борки, дунё сиёсий исломи учун ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлган бутун бошли давр ҳам якун топди.

Бу тушунарли, албатта. Замонавий телетомошабинлар ва ўқувчилар биладиган Умар Башир бу – бир вақтнинг ўзида ихван нуфузига эга бўлиш ҳамда Башар Асаднинг олдига ихванча Сурия мухлоифатини йўқ қилишда қўллаб-қувватлаш ва худди шу ишни қилаётган Владими Путинни қўллаб-қувватлаш учун учиб борадиган телбанамо, кўнглига келганини қилаверадиган мутлақ ҳоким бўлган. Ёки Суданда Саудия Арабистони билан рақобатлашадиган ва Эрдўғаннинг Туркия ҳарбий базасини яратишни ва шу билан бир пайтда Яманда сўнгги уруш учун ёлланма жангчиларини сотишни таклиф қилган. Ва ҳоказо ва ҳоказо.
Аммо Башир ҳали қариб қолмаган, ўз хизматларининг харидорлари орасида югуриб юриб, салкам дунё сиёсий Исломининг умиди бўлган бошқача пайтлар ҳам бўлган. Веб-сайтлардан бирида чоп этилган мақоладан бир парча келтириб, эслатиб ўтамиз:
"1989 йил Суданда генерал Умар Башир ҳокмиятни қўлга киритди. Бироқ, бу ишни ҳарбий тўтариш ёрдамида қилганига қарамай, унинг учун ижтимоий-сиёсий фонни кўп жиҳатдан Судан харизматик анъанавийлари вориси, диний етакчи, 1976 йил Миллий Ислом Фронтига асос солган Ҳасан Турабий яратганди.
Башир ва Турабий боғламаси 90-йилларда янги ҳукуматнинг сиёсат характерини – нафақат мамлакат ичкарисида Ислом ва шариат билан боғлиқ, балки халқаро майдонда ҳам белгилаб берган. 1991 йил Суданда ташкил қилинган Хартум конференцияси (Ислом халқ ва араб конференцияси) ўша пайтда «Мусулмон биродарлар»дан тортиб бўлажак «ал-Қоида»га – Усама бен Ладен ва Айман аз-Заваҳирий гуруҳларига қадар кенг доирадаги исломий ҳаракатлар тўпланадиган нуқтага айланади.
Бу мамлакатни қитъанинг етакчи исломий мамлакатига айлантириш мақсадида амалга оширилган сиёсатни ҳисобга оладиган бўлсак, айнан Судан ал-Қоиданинг Африкадаги келажаги учун дарча вазифасини бажарган. Ўзи ишбилармон ва Саудия Арабистонидаги энг бадавлат оилалардан бирининг вакили бўлгани ҳолда, Усама Бен Ладен ўнлаб миллион доллар маблағни Судан иқтисодиёти ва инфратузилмасини ривожлантиришга киритди. Лекин бир ўзи эмас – ўз вақтида Турабий ҳам айнан Саудия Арабистони билан ҳамкорлик туфайли иқтисодий жиҳатдан кучайиб олган бўлиб, Қизил денгиз географиясини ҳисобга олган ҳолда, у Африкадаги мазкур давлат учун жуда муҳим қўшни ҳисобланади.
Суданликлар Саудия билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатди, ироқ-кувайт уруши ва ундан сўнг ташкил қилинган АҚШ ва қўрфоз мамлакатлари ўртасида тузилган коалиция уларни икки тарафга айриб ташлади. Судан аслида Саддам тарафида турган Саудияни танқид қилди. Бу умумий “Ихвонул-муслимийин”нинг позицияси эди. Бу билан бирга иҳвон ва саудияга ён босадиган салафийлар ўртасида жанжал чиқди. Бу жанжал ҳозиргача давом этмоқда.
 Судан Ғарб учун қизил латталаридан бирига айлана бошлади, бунда насронийлар яшайдиган жанубдаги қонли тўқнашувларга тобора кўпроқ ботиб, унинг кўримсиз жиҳатлари ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар томонидан фаол маслаҳатлашиб, унга босим ўтказиш учун фойдаланилди. Бен Ладен билан боғлиқ бўлган одамлар 1993 йилда Нью-Йоркдаги Бутунжаҳон Савдо Марказини портлатиб юборган ва Суданда бўлган Заваҳирий одамлари 1995 йил Миср президентига суиқасд қилгач, ушбу мамлакатнинг тегишли гуруҳлар билан алоқалари масаласи жуда катта аҳамиятга эга бўлди. Турабий кўпроқ прагматик бўлган Башир учун жиддий муаммога айлана бошлади - у 1999 йилда ҳибсга олингунга қадар аста-секин ҳукуматдан узоқлаштириб борилди. Бен Ладен ва Заваҳирийдан 1996 йил мамлакатни тарк этишни талаб қилинди, бироқ Суданда бўлиб турган бир неча йил давомида улар ўз тарафдорлари тармоғини бутун Африка бўйлаб кенгайтиришга улгурганди. 1998 йилда улар Танзания ва Кенияда АҚШ элчихоналарига ҳужумлар уюштирдилар. Айнан шу тариқа Африка "халқаро ислом терроризми" дебют қилган биринчи майдонча бўлди.
Шундай қилиб, айни кунларда бизнинг кўз олдимизда бир пайтлар унинг орзулари "Сунний Эрон"нинг, яъни Эрон каби шиаларга эмас, балки суннийларга қаратилган сиёсий Исломнинг дунё маркази пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлган бир одам сиёсий ҳаётини тугатди.
Умар Башир ушбу лойиҳани Ҳасан Турабий билан очди ва унинг ташаббуслари генерал-президентга ва у бошқарадиган давлатга таҳдид қила бошлагач, уни ёпди. Натижада нима бўлди?
Бир томондан, Судан Саддам Ҳусайн Ироқнинг ёки айнан унинг мамлакатидан Башир томонидан Усама бен Ладен ва Айман Заваҳирий қувиб чиқарилган толибонлар Афғонистон Ислом Амирлигининг тақдиридан қутулишга муваффақ бўлди. Бошқа томондан, Ғарб қўллаган санкцияларнинг носоғлом таъсири ўн йиллар ўтгач, Баширга етиб борди, натижада ижтимоий-иқтисодий инқирозни келтириб чиқарди ва унинг қудратига путур етказди.
Ушбу ҳикоядан ҳар ким ўз хулосаларини чиқаради. Баъзилар Макиавеллига жўр бўлиб "урушдан қочиб қутулиб бўлмайди, у фақат рақиб фойдасига кечиктирилиши мумкин" дейди. Бошқалар эса, урушда ғалаба қозониб, кейинчалик ҳокимият тепасида бўлишдан маъно қолмагач, янги тарихий вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган янги авлод учун йўлни очиб бериш ва ўз вақтида кетиш керак деб ҳисоблайди.
Оқибатда, Саддам Ҳусайн ёки Мулла Умардан фарқли ўлароқ, Башир ўз вақтида Суданни шариатга асосланган давлат сифатида сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Бу маънода, ҳозирда содир бўлаётган нарса нафақат Судан давлати, балки кўча ғалаёнларига қарши туриш учун уларни қурбон қилган Умар Башир томонидан тузилган режимнинг ҳам якунидир. Худди шунга ўхшаш нарса бугунги кунда Жазоирда ҳам кузатилаётган бўлиб, бу ерда ҳарбийлар ўз режимини сақлаб қолиш учун Бутефликани қурбон қилдилар.
Лекин бундай рокировка Судан учун бўлса, Жазоир учун бўлса ҳам бу муаммони ҳал қила оладими? Мухолифатчиларнинг муносабатидан кўриниб турганидек, уларнинг барчаси ҳам ҳарбийлар ҳокимияти сақланиб қолишига рози эмас, мамлакатни кўп партиявий рақобат тизимига сиёсий ўзгартиришни талаб қилмоқда.
Худди шу Суданда бир вақтлар исломий кўчалар ғайрати у билан иттифоқ ҳарбий прагматик Баширга динамика ва унинг режимига энергия берган ҳаризматик етакчи Ҳасан Турабий билан боғлиқ эди. Бироқ, энерия жуда кўп бўлиб, уни мамлакат ичкарисида ёки чет элларда ижобий ўзанга йўналтиришнинг имкони бўлмади. Натижа бизга маълум - инқилобий лойиҳа тўхтатиб қўйилди, турғунлик бошланди ва мана энди Башир, собиқ сафдоши Турабийдан кейин сиёсий фанога йўл олди.
Бугун мусулмонлар сифатида бизни Суданнинг ҳарбий ва фуқаролик раҳбарлари янги авлоди сиёсатда Ислом кун тартибини ва қандай шаклда сақлаб қолишига қодир эканлиги қизиқтиради. Бу мамлакатнинг фуқаролик ўзгаришлари билан боғлиқ бўладими ёки аксинча, ҳарбий режимнинг сақланиши биланми? Судан Башир ҳукмронлик қилган сўнгги ўн йилликлар ичида тушиб қолган инқироз ва турғунликдан чиқиб кета оладими ва АҚШ, Хитой, Россия, Саудия Арабистони, Туркия сингари минтақадаги асосий ўйинчилар қўлида оддий пиёдага айланиб қолмайдими?
Ҳеч бўлмаса умид қилишни истардикки, Ҳасан Турабий каби ўзига хос табиатли (айниқса, ҳаётининг охирида шубҳасиз бўлмаган) мутафаккир ва сиёсатчининг мероси изсиз йўқолиб кетмайди. Бу мамлакатда содир этилган хатолар таҳлилини ҳисобга олган ҳолда яна учинчи даражали миллий давлат эмас, бутун умматга қаратилган бир нарса такрор пайдо бўлиши лозим.

Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase