Оли Имрон сураси 200-оят
Эй имон келтирганлар, сабр қилинглар, сабрда устун бўлинглар ва доимо курашга шай бўлиб туринглар.
Моида сураси 24-оят
(Кавм) айтди: «Ё Мусо, модомики, улар шу (шаҳарда) экан, биз ҳеч қачон унга кира олмагаймиз. Бас, боргин, сен узинг ва Парвардигоринг улар билан жанг қилаверинглар. Биз эса мана шу ерда ўтириб (кутурмиз»).
Ясин сураси 68-оят
Кимнинг умрини узоқ қилсак, уни хилқатида ночор қилиб қўямиз. Ахир ақл ишлатиб кўрмайдиларми?!
Фотир сураси 7-8 оятлар
Кофир булган кимсалар учун қаттик, азоб бордир. Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун эса мағфират ва улуғ мукофот (жаннат) бордир.
Муҳаммад сураси 7-11 оятлар
7.Эй иймон келтирганлар, агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, У ҳам сизларга ёрдам беради ва қадамларингизни собит қилади.
Ан-наба сураси 40-оят
(Эй Макка кофирлари!) Дарҳақиқат, Биз сизларни яқин(да воке буладиган) азобдан огохлантирдик. У кунда (хар бир) киши узи қилиб ўтган нарсани (яъни барча яхщи-ёмон амалларини) курар ва кофир кимса: «Эҳ, кошки, тупрок булсам!» - дер.
Нур сураси 47-51 оятлари тафсири
47-48-49. Улар (яъни, мунофиқлар): «Оллоҳга ва Элчига (яъни, Ҳаз-рати Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва салламга) иймон келтирдик ва бўйинсундик», дейдилар-у, шундан кейин улардан бўлган бир гуруҳ юз ўгирганларича кетурлар. Улар мўмин эмасдирлар. Қачон улар Оллоҳ ва Унинг Элчисига у зот ўрталарида ҳукм чиқаришлари учун чорлансалар баногоҳ улардан бир гуруҳи (Пайғамбар алайҳис-салом ҳузурига келишдан) юз ўгиргувчидир. Агар ҳақиқат улар (тараф)да бўлса (Пайғамбар алайҳис-салом олдиларига) бўйин эгиб келурлар.
Фуссилат сурасининг дурлари
33.Аллоҳга даъват қилган, солиҳ амалларни қилган ва «Албатта, мен мусулмонларданман!» деган, кишидан ҳам гўзал сўзли ким бор?! (Дунёдаги энг гўзал сўз Аллоҳ таоло йўлига чаҳирувчи сўздир. Дунёдаги энг гўзал сўзловчи Ал-лоҳ таолога даъват ҳилувчининг ўзидир. Аммо ўша сўзнинг ҳаҳиҳатда гўзал бўлиши ва ўша сўзловчининг ўзи энг гўзал сўзловчи бўлиши учун қурук, даъватнинг ўзи етмайди. Балки даъват билан бирга, солиҳ амал бўлиши ҳамда: «Албатта, мен мусулмонларданман», дейиши керак. Ана ўшандагина, у одам энг гўзал сўз сўзлаган бўлади. Зеро, фақат мусулмонлиги туфайли шу фазлга эга бўлгандир.)
Наср сураси
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
[1]. (Эй Муҳаммад!) Қачонки, Аллоҳнинг нусрати (ма-дади) ва ғалаба келганида...
Юсуф сураси 111-оят тафсири
111. Батаҳқиқ, уларнинг қиссаларида ақл эгалари учун ибрат бор эди. Бу (Қуръон) тўқима гап эмас, лекин ўзидан олдин келганни тасдиқлаш ва ҳар бир нарсани батафсил қилиш, ҳидоят ҳамда иймон келтирганлар учун раҳматдир.