close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Нур сураси 47-51 оятлари тафсири

47-48-49. Улар (яъни, мунофиқлар): «Оллоҳга ва Элчига (яъни, Ҳаз-рати Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва салламга) иймон келтирдик ва бўйинсундик», дейдилар-у, шундан кейин улардан бўлган бир гуруҳ юз ўгирганларича кетурлар. Улар мўмин эмасдирлар. Қачон улар Оллоҳ ва Унинг Элчисига у зот ўрталарида ҳукм чиқаришлари учун чорлансалар баногоҳ улардан бир гуруҳи (Пайғамбар алайҳис-салом ҳузурига келишдан) юз ўгиргувчидир. Агар ҳақиқат улар (тараф)да бўлса (Пайғамбар алайҳис-салом олдиларига) бўйин эгиб келурлар.

47-48-49. Улар (яъни, мунофиқлар): «Оллоҳга ва Элчига (яъни, Ҳаз-рати Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва салламга) иймон келтирдик ва бўйинсундик», дейдилар-у, шундан кейин улардан бўлган бир гуруҳ юз ўгирганларича кетурлар. Улар мўмин эмасдирлар. Қачон улар Оллоҳ ва Унинг Элчисига у зот ўрталарида ҳукм чиқаришлари учун чорлансалар баногоҳ улардан бир гуруҳи (Пайғамбар алайҳис-салом ҳузурига келишдан) юз ўгиргувчидир. Агар ҳақиқат улар (тараф)да бўлса (Пайғамбар алайҳис-салом олдиларига) бўйин эгиб келурлар.
Муфассир уламолар ушбу оятлар Бишр исмли мунофиқ ҳақида нозил бўлганини айтадилар. У билан бир яҳудий ўртасида талаш ер бор эди.
Воқидийнинг “Асбобун-нузул” китобида ва “Тафсири Қуртубий”да Ибн Аббос розияллоҳу аҳумодан ривоят қилинишича, ушбу оятлар ҳам бир яҳудий билан хусуматлашиб қолган мунофиқ кимса ҳақида нозил бўлган. Яҳудий: “Ўртамиздаги талашни ҳал қилиш учун Муҳаммаднинг олдига борайлик”, деса, мунофиқ “Йўқ, Каъб ибн Ашрафнинг олдига бо-рамиз”, дейди. Каъб яҳуд коҳин - фолбинларидан бўлиб, Оллоҳ таоло уни Тоғут - шайтон деб атади.
Яҳудий фақат Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига бориб масъалани ҳал қиламиз, деб оёқ тираб туриб олгач, мунофиқ ҳам ноилож кўниб, икковлари Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб, ўртада талашаётган нарсаларини айтишгач, Пай-ғамбар алайҳис-салом яҳудийнинг фойдасига ҳукм чиқариб берадилар. Аммо қачонки у зотнинг ҳузуридан чиққанларида ҳалиги мунофиқ яҳу-дийни маҳкам ушлаб: “Умар ибн Хаттобнинг олдига ҳам борамиз”, деб туриб олди. Шундай қилиб у иккови Умар розияллоҳу анҳунинг олдига келганларида яҳудий, Умарга қараб: “Биз мана бу билан ҳақ талашиб, Му-ҳаммаднинг олдига бордик. У бунинг зиёнига ҳукм чиқариб берди. Бу эса Муҳаммаднинг чиқарган ҳукмига рози бўлмасдан, сенинг олдингга ке-либ, ўртамиздаги хусумат-талаш тўғрисида сенга арз қиламиз деб менга осилиб олди. Шунинг учун биргаликда олдингга келдик”, деди. Умар ро-зияллоҳу анҳу ҳалиги мунофиққа қараб: “Шундайми”, деган эди, у: “Ҳа”, деб жавоб қайтарди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу: “Ундай бўлса шошмай туринглар, ҳозир чиқаман”, деди-да, уйга кириб қиличини олди ва уни маҳкам ушлаганича у икковининг олдига чиқди-ю, бир зарб билан муно-фиқнинг бошини танасидан жудо қилди ва: “Мен Оллоҳнинг Ҳукмига ва Унинг Расулининг ҳукмига рози бўлмаган кимсага шундай хукм чиқарур-ман”, деди. Бу ҳолни кўриб турган яҳудий қочиб қолди ва шу онда ушбу оят нозил бўлди. Ҳазрати Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва салламга ваҳий келтирган Жаброил алайҳис-салом: “Умар Ҳақ билан ботилнинг ўртасини ажратиб қўйди”, деди. Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам Умар розияллоху анхуга: “Сен Форуқсан (яъни, Ҳақ билан ботилни ўртасини аж-ратгувчисан)”, дедилар. Шу-шу Умар Форуқ деб атала бошлади”.Гарчи ояти карима нозил қилинишига бу каби воқеалар сабаб бўлган эса-да, оятнинг хукми умумий бўлиб, ким Қуръонга ва бошқа Илоҳий китобларга иймон келтирганман, деб туриб, шахсий ҳаётида Оллоҳ таоло нозил қилган Қуръон ҳукмига амал қилмаса, ҳаёт давомида кўндаланг бўладиган турли масъала - муаммоларнинг жавобини Оллоҳ ва Расули-дан, яъни, Қуръон ва Ҳадисдан сўрамаса - бу икки Асл Манбаъ ҳукмига бўйинсунмаса, аксинча уни йўлдан оздирадиган шайтонларга бўйинсу-ниб яшайдиган бўлса, у ҳақиқий мўмин эмас, балки мунофиқдир.
Мадина сураларидан бўлмиш Нисо сурасининг мана бу оятлари нозил қилинишига ҳам мазкур воқеа сабаб бўлгани айтилади: “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Сизга нозил қилинган Нарсага (Қуръонга) ва Сиздан илгари нозил қилинган Нарсаларга иймон келтирганмиз, деб даъво қиладиган (айрим) кимсаларнинг (Қуръонни қўйиб) шайтонга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга (шайтоннинг сўзларига) ишонмаслик буюрилган эди. (Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди. Қачон уларга: «Оллоҳ нозил қилган Нарсага (Қуръонга) ва Пайғамбар (суннати)га келинг-лар», дейилса, у мунофиқларнинг Сиздан қаттиқ юз ўгирганларини кўрасиз. (Нисо сураси, 60-61-оятлар).
Мана бу оятда Оллоҳ ва Расулининг ҳукмига бўйинсунмаган, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан юз ўгирган кимсалар мунофиқ экани очиқ лафз билан аниқ қилиб айтилди.Демак, Оллоҳтаолонинг ваУнинг Элчиси Ҳазрати Муҳаммад соллолло-ҳу алайҳи ва салламнинг ҳукмидан юз ўгирган кимса мунофиқдир. Муно-фиқлик эса ҳадиси шарифда ворид бўлишича, куфрдан ҳам ёмонроқдир. Оллоҳ таоло мунофиқларнинг Охиратдаги аҳволи ҳақида бундай хабар берган: “Албатта мунофиқлар дўзахнинг энг тубан жойида бўлурлар. Ва улар учун бирон мададкор топа олмайсиз!” (Нисо сураси, 145-оят).
50. Уларнинг дилларида мараз борми ёки улар (Муҳаммад алайҳис саломнинг ҳақ Пайғамбар эканлигидан) шубҳаландиларми ёхуд Оллоҳ ва Унинг Элчиси уларга зулм қилишидан қўрқурларми?! Йўқ, ҳақиқий золимлар уларнинг ўзларидир.
Яъни, нега Бишр каби мунофиқлар бировлар билан ўрталарида талаш масъала пайдо бўлганида агар у ўзларининг фойдаларига ҳал қилинишига кўзлари етса, югурганларича Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва сал-ламнинг олдиларига ҳукм сўраб келадилар-у, бошқа вақтда у зотнинг ҳу-зурларига келишдан ва Оллоҳ ва Расулининг ҳукмини эшитишдан бош тортадилар? Қалбларида динсизлик деган мараз ёки шак-шубҳа бўлгани учунми? Албатта шунинг учун, чунки “(Мунофиқлар гарчи тилларида иймон келтирдик, десалар-да) уларнинг дилларида мараз  шак-шубҳа ва куфр бор эди, бас, Оллоҳ маразларини янада зиёда қилди. Улар учун (ўзлари мўмин бўлмаган ҳолларида «иймон келтирдик», деб) айтган ёлғонлари сабаб аламли азоб бордир”. (Бақара сураси, 10-оят). Ёхуд уларнинг руҳларида ҳеч қандай иллат ёки шак-шубҳа йўғ-у, фақат Оллоҳ ва унинг Элчиси адолат билан ҳукм қилмасдан уларга зулм қилиб қўяди деб қўрққанлари сабабли Пайғамбар алайҳис-саломнинг олдиларига ке-лишдан бош тортдиларми? Асло ундоқ эмас! Чунки улар Оллоҳ таоло ва Унинг Элчиси комил адолат билан Ҳақ Ҳукмни баён қилишини жуда яхши тушунадилар, аммо шу билан бирга ўша Ҳукм ўзларининг зиёнла-рига бўлишини ҳам жуда яхши биладилар. Бас, мунофиқ-кофир кимсалар фақат Ҳақиқатни ёмон кўрадиган, Адолат қарор топишини истамайдиган золим кимсалар бўлганлари учунгина Оллоҳ ва Унинг Элчисини Ҳукми-дан юз ўгирадилар ва ўз жонларига жабр қиладилар.
51. Оллоҳ ва Унинг Элчисига токи у зот ўрталарида ҳукм чиқари-ши учун чорланганларида мўминларнинг сўзи «эшитдик ва бўйин сундик», дейишдир. Ана ўшалар нажот топгувчилардир.
Ояти карима биз мўминларга иймоннинг ҳақиқатини ва ҳақиқий мўминнинг сифати қандай бўлиши лозимлигини баён қилиб беради. Демак, чин мўминлар ҳаётлари давомида улар билан бошқалар ўртасида пайдо бўлган ҳар қандай талаш масъалада Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло ҳамда Унинг Элчиси Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам хукм қилиб бериши учун чорланган вақтларида у Ҳукм уларнинг нафсларига ёқадими ёки ёқмайдими қатъий назар, дарҳол унга қулоқ солиш-лари ҳамда “Эшитдик-тушундик ва итоат этдик”, деб баҳс этилаётган масъалада уларнинг фойдаларига хукм қилинадими ёки зиёнларигами, ҳар қандай ҳолда ўша Ҳукми Илоҳийни қабул қилишлари вожибдир. Чунки бу сифат - ҳар қандай ҳолда Оллоҳ таоло буюрган Ҳукмга бўйин-суниб амал қилиш - уларнинг дунё ва Охиратда нажот топишлари учун энг ишончли кафолатдир.

Шайх Алоуддин Мансурнинг
Қуръони Азим тафсири китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тафсирлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase