close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
02.05.2020 12:48

...Рўзадорлиги эсидан чиқиб еб ичиб ёки жинсий яқинлик қилиб қўйса, рўзаси очилмайди. Аммо эсига тушиши билан дарҳол мазкур ишларни тўхтатиши шарт. Жинсий яқинлик қилаётган киши рўзадорлигини эслаши билан ажраши керак. Агар ундан кейин ҳам туриб қолса, рўзаси бузилади...

28.04.2020 02:10

Рўза тутишнинг соғлиққа таъсири

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик

Рамазонда рўза тутиш фарздир, унинг бажарилиши нафақат руҳга, балки танага ҳам фойда келтиради. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, рўза тутган одамнинг танаси, айниқса Рамазон ойида яхши шифобахш таъсирга эга бўлади ва бутун йил давомида соғлиқ учун дармон ҳисобланади. Рўза танадаги заҳарланишни, қон шакарини камайтиришга ёрдам беради, иммунитет тизимини мустаҳкамлайди ва ҳоказо, бу умуман қариш жараёнининг секинлашишига олиб келади. Ушбу мақолада рўза тутишнинг инсон саломатлигини яхшилайдиган 10 та асосий таъсири келтирилган.

23.04.2020 04:37

Бирлашган Араб Амирликларининг Фатво Кенгаши COVID-19 ташхиси қўйилган беморларга, шунингдек, уларни даволайдиган тиббиёт ходимларига 2020 йил 24 апрелда бошланиши керак бўлган Рамазон ойида рўза тутмасликларига рухсат берди. Рўза келишидан бир неча кун олдин кенгаш раиси шайх Абдуллоҳ бин Бахия барча соғлом мусулмонлар рўза тутиши лозимлиги ҳақида айтди.

14.10.2019 05:47

Саратонни очлик билан даволлаш

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик

Саратон мусулмон мамлакатларида хавфли касаллик ҳисобланмайди ва бир неча муддат  давомида очлик ёрдамида осонлик билан даволанади. Бироқ Россияда бу касаллик орқасида жуда катта пул қилинади, даволаш усуллари эса ошкор қилинмайди. Гап шундаки, мусулмонлар бу касалликни саратон эмас, балки оддий организм ҳужайраларидан кўра бир неча марта кўпроқ қувват ютиб юборадиган ҳайвон деб атайдилар.

09.09.2019 14:05

Душанба куни мусулмонлар Муҳаррам ойи – мусулмонлар биринчи қамарий ойининг ўнинчи куни ҳисобланган Ашура байрамини нишонлайдилар. Ашура куни рўза тутиш Арабистон аҳолиси учун қадимий анъана ҳисобланади.

29.06.2019 03:26

Рўза тутиш, овқатланиш ва сув ичишдан бош тортиш – барибир соғлиқ учун фойдали. Бу жараён дарҳақикат танани зарарли моддалардан тозалайди ва бу Нобел қўмитаси томонидан тасдиқланган. 2016 йил учун тиббиёт ва физиология соҳасида Нобел мукофоти совриндори деб эълон килинган япониялик Йошинори Осуми "аутофагия механизмларини кашф қилганлиги учун" бу мукофотига сазовор бўлган.

03.06.2019 00:06

Рамазондан сўнг

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом

Иззатига бўйинлар таслим бўлган, Унинг нуридан барча зулматлар ёришиб кетган ва шариъатидан дунё ва охират обод бўлган Зотга ҳамду санолар бўлсин, бутун оламларга раҳмат қилиб юборилган пайғамбаримиз Муҳаммадга ва унинг аҳли байти ва саҳобаларига салавот ва саломлар бўлсин.

02.06.2019 05:54

1 юнда Туркия дин ишлари Бошқармаси (Диянет) очиқ майдонда кенг кўламли таровеҳ намозмни ташкил қилди. Майдон 300 минг кишининг ибодат қилиши учун мўлжалланган бўлди, дея хабар беради Yeni Safak Диянет раҳбари Али Эрбан журналистларга берган маълумотга кўра, тадбир Истанбулнинг Yeni kapı туманида бўлиб ўтди.

31.05.2019 10:12

Ифторлик дастурхонига патир олиш учун новвойхонага кирдим. Харидимни қилиб, чиқиб кетаётгандим “Бир дона нон беринг” деган маҳзун сас қулоғимга чалинди.  Бошимни кўтариб, овоз келган томонга қарадим. Уст-боши юпун, оёғидаги резина шиппаги едирилиб кетган аёл музтаргина новвойга термулаб турарди. Юрагим қалқиб кетди. Елим халтадаги иссиқ патирдан таралаётган тафт оташ каби бутун вужудимни ёндирарди. Бўғзимни ачиштираётган тугун нафас олишга тўсқинлик қилар, на ортга қайтишни, на олдга юришни билмай қолдим...

31.05.2019 09:52

Бизни умр бўйи тутгин, Рамазон

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил

Ўн бир ой интиқ кутганимиз, шоду хуррамлик билан қаршилаб, астойдил ихлос билан ўтказганимиз Рамазон ойи ҳам ниҳояланиб бормоқда. Насиб этса Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасидамиз. Гарчанд Рамазоннинг кетиши кўнгилга ҳузун солса-да, рўза ибодатининг ҳаловати ва сокинлиги йил бўйи руҳимизга ҳамроҳлик қилишидан умидвор бўлиб, муборак ойни байрам билан кузатамиз. Зеро ушбу кун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига мувофиқ катта байрам саналади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase