close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

БААда COVID-19га чалинганлар Рамазон ойида Рўза тутиш бахтидан маҳрум бўладиган бўлди

Бирлашган Араб Амирликларининг Фатво Кенгаши COVID-19 ташхиси қўйилган беморларга, шунингдек, уларни даволайдиган тиббиёт ходимларига 2020 йил 24 апрелда бошланиши керак бўлган Рамазон ойида рўза тутмасликларига рухсат берди. Рўза келишидан бир неча кун олдин кенгаш раиси шайх Абдуллоҳ бин Бахия барча соғлом мусулмонлар рўза тутиши лозимлиги ҳақида айтди.

Рухсат Қуръон матни асосида берилган «Саноқли кунлар. Сизлардан ким бемор ёки мусофир бўлса, бас, саноғини бошқа кунларда тутади» (Бақара, 184).
Кенгаш, соғлом одамлар Аллоҳ таолога унинг баракалари учун миннатдорчилик билдиришлари ва Рамазонни ҳар бир фуқаро ва ҳар бир киши учун коронавирус синовидан ўтиш имкониятини тақдим этган мамлакат раҳбарлари учун баракалар сўраш учун фурсат сифатида фойдаланишлари керак деган қарорга келишди.
Кенгаш БААнинг барча аҳолисини расмийларнинг кўрсатмаларига қатъий риоя қилишга ва коронавируснинг олдини олиш чораларини кўришга, шунингдек, ҳамдардлик кўрсатишга ва одамлар билан ўзаро ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик ва тақдирнинг бирлиги тамойилларига асосланган муносабатларни ривожлантиришга чақирди.
Кенгаш барча тиббиёт ходимларига, шунингдек, БААнинг барча аҳолиси ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш учун туну кун ишлаётган коронавирусга қарши курашнинг барча раҳбарларига миннатдорчилик билдирди.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase