Абу Муслим
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған АҚШ сенати XX аср бошларида усмонийлар империясида арманлар геноциди тан олинган ҳолатда Анқаранинг Қўшма Штатларга қарши жавоб чоралари ҳақида огоҳлантирди. A Haber телеканали эфирида сўзга чиққан турк давлати раҳбари бунга жавобан Туркия парламенти Америка тарихида энг шармандали саҳифалардан бўлган Американи мустамлакалаштириш даврида маҳаллий аҳоли бўлган ҳиндулар геноциди ҳақида резолюция қабул қилиш ҳуқуқига эга эканлигини айтди.
Хитой ҳукумати фақат мусулмон аҳолисини таъқиб қилиш билан чекланиб қолмасдан, энди насронийлар озчилигига ҳам қарши курашмоқда - мамлакатнинг баъзи вилоятларидан коммунистик режим насронийлик динининг муқаддас рамзлари таҳқирлангани тўғрисида ташвишли хабарлар келмоқда.
Ҳиндистон бўйлаб мусулмон озчиликлар ҳуқуқларини камситадиган ва бошқа диний озчиликларига имтиёзли ҳолат берадиган фуқаролик ҳақида шармандали қонунга қарши халқ норозиликлари тўлқини бўлиб ўтди. Якшанба куни Деҳлида бўлиб ўтган ёшлар аршидан кейин полиция Джамиа Миллиа Исламиа университетига бостириб кирди ва 100 дан ортиқ талабани ҳибсга олди, бунда талабаларга қарши куч ишлатилди ва кўздан ёш оқизадиган газ қўлланди, хабар қилади The Guardian.
ШУБҲАЛИ НАРСАГА ЭРГАШИШ ВА АНИҚ НАРСАНИ ТАРК ЭТИШ
Патриарх Кирилл Доғистон муфтийси Аҳмад Абдуллаевни «шон-шараф» ордени билан тақдирлаш ҳақида фармонни имзолади, деб хабар қилади "Интерфакс". Тақдирлаш учун муфтийнинг 60 ёшга тўлиши ва республика муфтиятининг 25 йиллиги бўлди. Шу тариқа РПЧ Доғистон мусулмонлар диний бошқармаси раҳбарининг хизматларини юқори баҳолади.
Хитой давлат телекомпанияси келиб чиқиши турк бўлган машҳур футболчи Месут Ўзилнинг мусулмон уйғур аҳолига нисбатан Пекиннинг сиёсатини қоралаб чиққанидан сўнг «Арсенал» ва «Манчестер-Сити» клублари ўртасида бўлиб ўтадиган Англия премьер-лигаси матчини телекўрсатувлар дастуридан олиб ташлади.
АҚШ Сенати жума куни 1915 йил шарқий Анатолияда рўй берган воқеаларни «арманлар геноциди» деб тан оладиган резолюцияни қабул қилди. Эслатиб ўтамизки, Туркия бу қарашларни рад қилмоқда. Ушбу ҳаракат оетябрь ойида Вакиллар палатаси шунга ўхшаш резолюцияни маъқуллаганидан кейин пайдо бўлди. Кейин Анқара АҚШ-Туркия муносабатларига путур етиши ҳақида огоҳлантирди.
Нигерда жангарилар ҳарбий лагерга ҳужум қилиб, 70 га яқин аскарни ўлдирди, кўпчилик яраланди. Бу ҳақда «Анадолу» нашри хабар берди. Хабар қилинишича, воқеа Мали билан чегара яқинида бўлган. Террористлар лагерни эгаллаб олишга ва тун бўйи унинг ҳудудини назорат қилишга муваффақ бўлишган.
Туркиянинг собиқ бош вазири, бир пайтлар президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг яқин иттифоқчиси бўлган Ахмет Давутўғлу, пайшанба куни Эрдўған ва унинг ҳукмрон Адолат ва ривожланиш партиясига рақобатчи бўлиши мумкин бўлган сиёсий партия ташкил қилиш ҳақида ариза берди, хабар қилади Reuters.
Amnesty International халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Қозоғистон ҳукуматини октябрь ойида икки давлат чегарасидан ноқонуний ўтган ва Қозоғистонда бошпана сўраган икки нафар этник қозоқ, Кастер Мусаханули ва Мурагер Алимулини Хитойга топширмасликка чақирди. Бу ҳақида баёнот Amnesty сайтида жойлаштирилди.
"Москва Сурияда содир этилган ҳарбий жиноятларни тергов қилиш механизмини молиялаштиришга тўсқинлик қилишга уринмоқда", - деб ёзади Le Monde мухбири Кэрри Нутен. "(...) БМТ Бош Ассамблеясининг бешинчи қўмитаси муҳим вазифани ҳал қилиш учун шошилмоқда: вазиятни мураккаблаштирадиган бюджет инқирозининг олдини олиш учун Рождествогача 2020 йил бюджетини мувофиқлаштириш ва тасдиқлашга ҳаракат қилмоқда", - дейлади мақолада.
Покистон собиқ президенти Первез Мушарраф давлатга хиёнатда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинди. ТАСС хабар қилишича, собиқ президентга нисбатан айбловлар у 2007 йил конституция амал қилишини тўхтатиб қўйиши ва фавқулодда ҳолат жорий қилиши билан боғлиқ. Унинг ўзи айбини тан олмади ва иш сиёсий тусга эга деб маълум қилди.