close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Хитой давлат телевидениеси Ўзилнинг уйғурлар масаласи бўйича баёнотига жавоб қайтарди

Хитой давлат телекомпанияси келиб чиқиши турк бўлган машҳур футболчи Месут Ўзилнинг мусулмон уйғур аҳолига нисбатан Пекиннинг сиёсатини қоралаб чиққанидан сўнг «Арсенал» ва «Манчестер-Сити» клублари ўртасида бўлиб ўтадиган Англия премьер-лигаси матчини телекўрсатувлар дастуридан олиб ташлади.

CCTV канали «футбол мухлислари ва футболни тартибга солиш органлари ҳафсаласини пир қилган» Ўзилнинг шарҳлари туфайли британ футбол клублари ўртасидаги ўйин трансляциясини бекор қилди – Хитойнинг The Global Times давлат газетаси шундай хабар билан чиқди, деб ёзади The Guardian нашри.
«Арсенал» – «Манчестер-Сити» матчи ўрнига Хитой телеканали «Тоттенхэм-Хотспур» ва «Вулверхэмптон Уондерерс» ўртасида бўлиб ўтган ўйиннинг эски ёзувини намойиш этди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзил ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифаларида "Шарқий Туркистон: Ислом Умматининг қонли яраси" сарлавҳаси остида уйғурларни "зулмга қарши курашадиган жангчилар" деб номлаган эмоционал мурожаатини эълон қилди.
"Арсенал" вакили Reuters агентлиги билан суҳбатда клуб бу борада расмий изоҳ бермаганини айтди, бунда унинг Weibo ижтимоий тармоғидаги саҳифасида клубнинг сиёсатга аралашмаслик тамойилига содиқлиги ҳақида ёзувлар бор. Дам олиш кунлари Хитой футбол уюшмаси Ўзилнинг "ноўрин изоҳларидан кўнгли қолгани ва ғазаблангани"ни билдирди.
Шу билан бирга, ижтимоий тармоқлардаги мусулмон фойдаланувчилар турк футболчисининг фуқаролик позициясини қўллаб-қувватладилар.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase