close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Покистоннинг собиқ президенти ўлим жазосига ҳукм қилинди

Покистон собиқ президенти Первез Мушарраф давлатга хиёнатда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинди. ТАСС хабар қилишича, собиқ президентга нисбатан айбловлар у 2007 йил конституция амал қилишини тўхтатиб қўйиши ва фавқулодда ҳолат жорий қилиши билан боғлиқ. Унинг ўзи айбини тан олмади ва иш сиёсий тусга эга деб маълум қилди.

Эслатиб ўтамизки, Мушарраф 2001 йилдан 2008 йилгача Покистон президенти бўлган. Бироқ истеъводан сўнг мамлакатни тарк этган, 2013 йил эса президент сайловларида иштирок этиш учун қайтиб келган. Бир ойдан кейин эса у ҳибсга олинган ва уй қамоғига жойлаштирилган эди.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase