close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Доғистон муфтийси РПЧ ордени билан тақдирланди

Патриарх Кирилл Доғистон муфтийси Аҳмад Абдуллаевни «шон-шараф» ордени билан тақдирлаш ҳақида фармонни имзолади, деб хабар қилади "Интерфакс". Тақдирлаш учун муфтийнинг 60 ёшга тўлиши ва республика муфтиятининг 25 йиллиги бўлди. Шу тариқа РПЧ Доғистон мусулмонлар диний бошқармаси раҳбарининг хизматларини юқори баҳолади.

Бу хизматлар ҳақида рус ахборот майдонининг кўп йиллик «исломшунос эксперти» ҳам фикр билдирди:
"Биз ҳурматли Аҳмад-Афанди Доғистонни террористлардан ҳимоя қилиш учун қандай ҳисса қўшганини, у ўз ҳаётини қандай хавф остига қўйганини ва сафдошларидан айрилганини биламиз. У республиканинг православ жамоасини сақлаб қолишга кўмак берган ва ёрдам сўраганларга доимо жавоб берган", - деди патриархнинг ислом дунёси билан ўзаро алоқалар бўйича экспертлар кенгаши аъзоси Роман Силантьев.
Умуман олганда, бу мукофот ҳақиқатда ўз эгасини топган ҳолатдир.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase