Абу Муслим
Шанба куни Сурия режими мамлакатнинг шимоли-ғарб қисмидаги Идлиб вилоятида тўртта шаҳарга қарши уюштирилган ҳаво ҳужумлари натижасида камида 17 киши ҳалок бўлди ва 40 киши яраланди. Reuters айтишича, зарбалар ўт очишни тўхтатиб туриш ҳақидаги битим кучга киришидан бир кун олдин рўй берган.
Душанба куни Покистонда суд мамлакатнинг собиқ президенти Парвоз Мушаррафга махсус суд томонидан чиқарилган ўлим ҳукмини бекор қилди ва уни «конституцияга зид» деб маълум қилди. «Лаҳор олий суди Парвоз Мушарраф ҳақида қарорни бекор қилди», - деди Reuters агентлигига Мушаррафнинг адвокати Азар Сиддик.
Россиялик психиатр Марат Муратов жинлардан қўрқишга йўл қўйиб бўлмаслигига ишора қилиб, диндорларни уларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш чораларини кўришга, шу жумладан, Қуръон ўқиш ва дуо қилишга чорлади. Мутахассис Москвадаги «Дар» маданият марказида жинга чалинганлик муаммоси бўйича маъруза қилди. Тадбир Мусулмонларга психологик ёрдам уюшмаси томонидан ташкил этилди.
Шундай қилиб, АҚШ ва Эрон ўртасида кўпчилик кутган катта уруш рўй бермади. Биз кеча ҳам ёзганимиздек, АҚШ га кескин таҳдидлар ёғдирган бир пайтда Теҳрон аслида эронликларни ўлдириш билан чекланиб қолди. Теҳронни АҚШ базасига берилажак зарба ҳақида олдиндан билгани ва бунинг натижасида ҳеч ким жабрланмагани ҳақидаги баёноти билан ерга урган Дональд Трамп урушни бошламаслиги, балки Хомейний режимини санкциялар билан бўғишда давом этишини маълум қилди.
Трамп ва Эроннинг «оятуллоҳлари» ўртасидаги қарама-қаршиликнинг «ғилдираги»ни ҳаракатга келтириш жуда қизиқ савол туғдиради - томонларнинг ҳар бири ўз ҳаракатларида нимага таянади? Жуда кенг тарқалган фикрларга кўра, Эронда унинг раҳбарияти ҳам, миллионлаб эронликлар ҳам «яширин имом»нинг келишига ишонади ва уни сабрсизлик билан кутяпти, америкаликлар эса Трамп тимсолида – бу фақат барбекю ва пикниклар учун яшайдиган дағал ковбойлар. Шундай экан, буларнинг кейингиси ҳеч қачон бу қарама-қаршиликда охиригача бормайди.
Рим императори Буюк Константин ҳукмронлиги даврида (306-337), насронийлик Рим империясининг ҳукмрон дини мақомига ўтишни бошлади. Тарихчилар учун Константинни насронийлик томонига олиб келган сабаблар тушунарсиз бўлиб қолавермоқда, илоҳиётчилар ва тарихчилар эса у илк насронийликнинг қайси таълимотига тегишли эканлиги тўғрисида баҳслашишади. Унинг онаси Елена ёшлигида насронийликни қабул қилганми ёки Кесариялик Эвсевий таъкидлаганидек, унинг ўзи онасини қабул қилган эътиқодни қабул қилишга ундаганми, деган масалада олимлар ўртасида якдиллик йўқ.
Яқиндагина якун топган 2019 йил ХХР нинг қудратли раиси Си Цзиньпин учун ўта ёқимсиз бўлди. Биринчи навбатда, у АҚШ билан савдо урушининг олдини олиш ёки уни тезда тўхтатишнинг уддасидан чиқа олмади, бу эса, Токионинг ҳисоблашича, АҚШдан кўра кўпроқ ХХРга зиён етказди.
Хитой ҳукумати нафақат мусулмон аҳолисига, балки бошқа дин вакилларига нисбатан ҳам таъқиб ва қувғинларни кучайтирмоқда – насронийлар ҳам Хитойда ҳуқуқлар камситилишига дуч келмоқда.
Қосим Сулаймонийнинг иблисона тоғути учун унинг ўлимидан кейин ҳам қонли қурбонликлар келтирилмоқда. Бунда асосан Теҳрон режими ўз «бути»нинг ўлими учун уларнинг қонини тўкиш билан қасос олишни ваъда қилган америкаликлар эмас, эронликларнинг ўзи қурбон бўлаётгани рамзий маънога эга.
Сурияга ташриф давомида Россия етакчиси Владимир Путин ушбу араб республикасининг энг асосий мусулмонлар ибодатхонаси – дунёдаги энг машҳур масжидлардан бири бўлган Дамашқдаги Уммавийлар масжидига ташриф буюрди. Ибодатхона бўйлаб экскурсия вақтида Путинга Сурия президенти Башар Асад ҳамроҳлик қилди.
Буюк Британияда телеюлдуз-мусулмон аёл қиролича Елизавета II қўлидан рицарлик орденини қабул қилди. Британияда оммавий бўлган кулинария мавзусидаги Great British Bake Off телевизион реалити-шоу ғолибаси Надия Хуссейн, мамлакатда илк ҳижобли телеюлдуз, Британия империясининг энг ажойиб ордени (The Most Excellent Order of the British Empire) билан тақдирланди.
Эрон ҳудудида бортида 176 киши, жумладан, тўққиз нафар экипаж аъзоси бўлган Украина йўловчи ташувчи самолети ҳалокатга учради. Фожиа чоршанба куни тонгда Эрон пойтахтида рўй берди. Киев томон йўл олган «Украинские авиалинии»га тегишли Boeing 737 Имом Хомейний номидаги Эрон аэропортидан кўтарилганидан кўп ўтмасдан қулаб тушди. Самолет бортида бўлганларнинг омон қолиши учун ҳеч қандай имконият йўқ эди.