close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
11.02.2021 19:03

Бирлашган Араб Амирликларида ишлаб чиқилган «ал-Амал» (Умид) сайёралараро станция 9 феврал оқшомида Марс орбитасига муваффақиятли кирди. БАА бу сайёрага ўз миссиясини муваффақиятли жўната олган бешинчи (СССР, АҚШ, Хитой ва Европа космик агентлигидан кейин) мамлакат бўлди, дейди Муҳаммад бин Рашид Космик маркази.

10.02.2021 22:31

Мақсатбек ҳожи Тўқтўмушев мамлакат Бош муфтийси лавозимидан кетди. Бу ҳақида маълумотни «Клооп» журналистига Қирғизистон мусулмонлари диний идорасида тасдиқлашди. Бир кун олдин ГКНБ мамлакат мусулмонлари диний идораси раҳбариятини коррупцияда ва хавфсизлик кучларига пора беришда айблаган эди.

10.02.2021 18:45

Росстат 8 феврал куни Россияда 2020 йил учун ўлим кўрсаткичлари ҳақида маълумотни эълон қилди. Унга кўра, мамлакатда апрелдан то 31 декабргача ортиқча ўлим кўрсаткичлари сони 358 минг кишини ташкил қилган. Аввалроқ бош вазир ўринбосари Татяна Голикова 2020 йил ортиқча ўлим кўрсаткичлари 81%га коронавирус билан боғлиқлигини тан олиб, қолган 19% нима билан боғлиқлигига изоҳ бермаган эди.

10.02.2021 14:15

Эҳтимол, бу мусулмонлар аниқ жавоб топа олмайдиган саволлардан биридир. Бу савол мусулмонларни, айниқса, илмий инқилоб асрида безовта қилади. Илм-фан ва техникада мусулмон бўлмаган мамлакатларнинг тобора тараққий этиб бораётганини кўриб-туриб шуни таъкидлаш жоизки, нафақат Ғарб мамлакатлари, балки мусулмон бўлмаган Осиё ҳам тараққий этиб бормоқда - мусулмонлар шу аснода қанчалик орқада қолаётганини тобора англаб етмоқда.

10.02.2021 10:57

Белгия соғлиқни сақлаш вазири Мэгги де Блок COVID-19 тарқалишига қарши кураш йўлида уч ва ундан ортиқ кишининг ёпиқ биноларда жинсий алоқа қилишини тақиқлаб қўйди. «Белгия – бутун дунёнинг бўлмаса ҳам, Европанинг пиво ва секс пойтахти. Биз, миллат сифатида, бу вазиятни тартибга солишимиз керак, – деди де Блок парламентда.

10.02.2021 09:56

Нима бўлишидан қатъий назар, ҳар доим ёнингизда бўладиган ўша кам сонли меҳрибон ва ғамхўр дўстларни биласизми? Хуллас, мен ўшандай одам эдим. Мен ҳар доим дўстликка ҳам, гуллар каби, яхши ғамхўрлик қилиш керак - фақат шундагина улар гуллайди, деган қоида билан яшаганман.

09.02.2021 14:01

Яқинда мендан модернизм ва салафийлик ҳаракатлари, уларнинг умумийлиги нимада эканлиги, бир-бири билан қайси тарихий босқичда кесишиши мавзусида мақола ёзишни сўрашди. Жамолиддин ал-Афғоний ҳақидаги мақолам уйғотган жонли жавобларни ҳисобга олиб, мавзуни чуқур ва қизиқарли деб айтишимиз мумкин.

09.02.2021 13:37

Саид Жамолиддин Афғоний, шунингдек, Сайид Жамолиддин Асадободий исми остида ҳам маълум бўлиб, кўпроқ ал-Афғоний (1838/1839 й. – 1897 йил 9 март) номи билан шуҳрат қозонган, 19-аср охирларида мусулмон дунёси бўйлаб саёҳат қилган сиёсий фаол ва ислом мафкурачиси бўлган.

09.02.2021 00:27

Испания ҳукумати Ҳожиб Мансур ибн Абу Омир роҳимаҳуллоҳнинг вафот этганига 1000 йил тўлганида, 2002 йилда марка чоп қилди. Мансур ибн Абу Омир ким? Бу қўмондон бирор-бир жангда мағлуб бўлмаган. Бу қўмондон вафот этганида бутун Европа хурсанд бўлган. Бу зот ҳақида эшитганмисиз?

09.02.2021 00:04

Франция президенти Эммануэл Макрон «ислом сепаратизми»га қарши кураш баҳонаси остида кўриб чиқишга киритган «Республика тамойилларини кучайтириш тўғрисида»ги қонун давлатнинг мусулмонлар диний ҳаётига аралашишдан бошқа нарса сифатида таърифланиши мумкин бўлмаган қатор чора-тадбирларни кўзда тутади.

08.02.2021 20:57

«Халқ исломи» атамаси ҳаётимизга диншунослик ва социологиядан кириб келган бўлиб, «халқ дини» атамасининг бир варианти ҳисобланади, яъни бу атаманинг илдизлари исломий эмас, балки четдан исломга, биринчи навбатда, цивилизация сифатида қарашдир. Бироқ, биз мусулмонлар учун бундай қарашлар ҳам аҳамиятга эга – айнан цивилизация сифатида, яъни соф илоҳий тушунишдан кўра, кўпроқ нарса сифатида қараш.

08.02.2021 20:41

Франция ҳукумати "Исломий сепаратизмга қарши кураш" мақсадида тасдиқлашни режалаштираётган кескин чоралар мамлакатдаги мусулмон аёлларнинг кундалик турмушини янада мураккаблаштириши мумкин.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase