Абу Муслим
Исроил аскарлари ноқонуний ишғол қилинган Ғарбий соҳилда беш фаластинликни, шу жумладан 14 ёшли болани Исроил қуролли кучлари томонидан Исроил ҳудудига қилинган қатор ҳужумлардан сўнг олиб борилган рейдлар пайтида ўлдирдилар.
Шундай қилиб, Имрон Хон тарафдорларининг оммавий норозиликларига қарамай, Покистонда янги Бош вазир Шаҳбон Шариф тайинланди.
Италия ва Жазоир энергетика алоқаларини мустаҳкамлаш ва Шимолий Африка давлатининг Италияга энергия ресурслари экспортини ошириш бўйича битимлар имзоладилар.
Яқинда Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова 1995 йилда Сребреницадаги мусулмонлар геноцидини Ғарб режиссёрлари саҳналаштирганини айтди. Кремлнинг лайчасига айланган, телба картошкачи фюрер Лукашенко эса кеча Киев чеккасида рус босқинчилари томонидан содир этилган шунга ўхшаш геноцидни инглизлар уюштирганини айтди.
ОАВларининг ёзишига кўра, Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу юрак хуружига учраган. У реанимацияда, қурилмаларга уланган. Юрак хуружи табиий сабабларга кўра содир бўлмади.
Босқиннинг дастлабки муваффақиятсизликларидан сўнг, Россия Украинани босиб олиш учун "махсус операция" қўмондонини тайинлади, деди якшанба куни АҚШ расмийси.
Россия Ироқдан Украинадаги ҳарбий амалиётлар учун Эрон қурол контрабандаси тармоқлари ёрдамида ўқ-дорилар ва ҳарбий техника олади. The Guardian бу ҳақда Ироқдаги эронпараст жангарилар ва минтақавий разведка хизматлари маълумотларига таяниб ёзади.
Россия Федерацияси Қора денгиз флотининг флагмани бўлган "Москва" крейсери "Нептун" кемаларга қарши иккита ракета билан йўқ қилинди. Бу ҳақда Одесса вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Максим Марченко, шунингдек, украиналик кўнгилли ва блогер Александр Карпюк маълум қилди.
Рамазон ойининг биринчи ўн кунлигида Маккадаги Масжидул Ҳаромга ташриф буюрганларга саккиз миллион литр замзам тарқатилди.
Футбол ҳаками мусулмон футболчи Мусс Ниахате 2 апрелдан бошланган Рамазон ойидаги рўзасини очиши учун "Майнц" ва "Аугсбург" ўртасидаги Бундеслига ўйинини тўхтатди.
Марокашда Рамазон ойи анъанага кўра ёрдамни кўпайтириш ва муҳтожларга меҳр-мурувват кўрсатиш вақти бўлиб келган. Озиқ-овқат саватлари, кийим-кечак, пул, озиқ-овқат тарқатиш ва жамоавий ифторликларни ташкил қилиш одатда кўп бўлиб ўтарди.
Британия юрисдикцияси таркибига кирувчи Жерси оффшор зонасида россиялик олигарх Роман Абрамовичнинг 7 млрд долларлик активлари музлатиб қўйилди.