close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Рўмолларини ечишдан бош тортгани учун муслима қизлар университетдан ҳайдалди

Ҳиндистонда муслима аёллар дарс вақтида ҳижобни ечишдан бош тортгани учун университетдан ҳайдаб чиқарилди, деб хабар бермоқда Sputnik International.

Нашр маълумотларига кўра, Карнатака штатининг Мангалуру шаҳрида жойлашган Мангалуру университети коллежи ўқув муассасасида 12 нафар талаба маъруза ва семинар машғулотларига кириши тақиқланган. Маъмуриятнинг таъкидлашича, қизлар бир неча бор кийиниш қоидаларини бузган, бу эса барча талабаларни университет томонидан кампусда ўрнатилган формада кийишга мажбур қилади.
Материалда айтилишича, аввалроқ ўқувчилар ҳижобда дарсларга киришга рухсат беришни сўраб округ комиссарлигига мурожаат қилган. Бироқ уларнинг илтимоси рад этилди, чунки Карнатака Олий суди ҳижоб мажбурий диний кийим эмас, деган қарорга келди.
Маълумки, феврал ойи бошида Ҳиндистон расмийлари аёлларга дарсга ҳижобда боришни тақиқлаган эди. Бу қонун бутун мамлакат бўйлаб мусулмонларнинг оммавий норозилигига сабаб бўлди. Қайд этилишича, мухолифатчи Приянка Ганди таълим муассасалари раҳбарияти билан низода талабаларни қўллаб-қувватлаган. "Бу бикиними, рўмолми, жинси шимми ёки ҳижобми, қандай кийим кийишни ўзи ҳал қилиши аёлнинг ҳуқуқидир. Бу ҳуқуқ Ҳиндистон конституцияси билан кафолатланган. Аёлларга зулм қилишни бас қилинг", деб ёзган Ганди Твиттерда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase