Россия валюта бозоридаги ўтакетган тартибсизлик Кремлда яшириш қийин бўлган ваҳима уйғотмоқда, деб ёзади Россиянинг Finanz молиявий нашри. Пайшанба куни Кремл раҳбари Путин валюта курси билан боғлиқ вазиятга таъсир ўтказишга уриниб, 3 ой олдин жорий этган биржада хорижий валютани мажбурий сотишни бекор қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Аввалига экспортчилар валюта тушумининг 80 фоизини уч кун ичида сотишлари шарт эди, кейин нормалар 50 фоиз ва 120 кунгача юмшатилди.
Бироқ кўрилган чоралар валюта бозоридаги вазиятга сезиларли таъсир кўрсата олмади: рубль яна мустаҳкамлана бошлади, бу эса Россия бюджетига жиддий зарар етказмоқда.
"Бу қисқа вақт ичида рублни ўзига келтирди: май ойининг охиридаги икки кунлик пасайиш ўсишнинг янги тўлқини билан алмаштирилди ва доллар яна 60 рублдан пастга тушди. Рублнинг бебошлиги федарал бюджетни йиртиб ташламоқда: у ҚҚС йиғимлари кескин тушиб кетишига (апрелда 54%) учради, олдинда эса ҳали нефт эмбаргоси турибди", қайд этишди нашр журналистлари.
Долларнинг 1 рублга пасайиши хазина даромадларини йилига 160 миллиард рублга камайтиради, деб баҳоламоқда "Райффайзенбанк".
Рубл курси билан боғлиқ ўтакетган тартибсизлик Кремлда ваҳима келтириб чиқармоқда - Россия ОАВ
Долларнинг 1 рублга пасайиши ғазна даромадини йилига 160 миллиард рублга қисқартиради, дейди иқтисодчилар. Рубл курси билан боғлиқ ўтакетган тартибсизлик Кремлда ваҳима келтириб чиқармоқда - Россия ОАВ
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иқтисод
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси