Россия президенти Владимир Путин Донбассдаги рус қўшинларининг муваффақиятсизликка учрагани учун ўз генералларининг адабини берди. Фақат Северодонецкнинг ўзи атрофида руслар юзлаб аскарларини йўқотдилар.
Бу ҳақида Украина президенти офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Алексей Арестович ФЕЙГИН LIVE YouTube канали эфирида айтиб ўтди.
"Ўтган куни Путин билан учрашув бўлиб ўтди, у ўз генералларига жуда қаттиқ бақирди (сўкди). У нимадандир жуда норози эди. Улар ваъда қилганларидан бирор нарса қила олмадилар", деди манба.
Арестовичнинг тан олишича, фронтдаги баъзи воқеалар, хусусан, русларнинг йирик ҳужумга муваффақиятсиз ўтиши, рус қўшинларининг Запорожье вилоятидан олиб чиқилиши ва душман кучларининг Донецк яқинидан Попасная йўналишига ўтказилиши унга келажакка умид билан қарашга имкон беради.
"Агар улар ўлган бўлса ва қўшинларни тўпламасдан, фронтнинг қолган қисмини босма қоғоздай қилиб қўймасдан олдинга силжиш имконига эга бўлмасалар, демак, улар ленд-лиз келишидан олдин ҳам уруш суръатида ютқазди", деб изоҳ берди эксперт.
Путин генералларнинг адабини берди, руслар Северодонецкда катта йўқотишларга дуч келди - Арестович
Президент офиси рус қўшинларининг Донбассдаги муваффақиятсиз ҳужуми ҳақида маълум қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш