close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
16.11.2022 08:37

Хитой жанубидаги Гуанчжоу шаҳрида COVID-га қарши чекловларга қарши оммавий тартибсизликлар бошланди.

23.04.2022 22:20

Швеция сўнгги кунларда унинг бир неча шаҳарларида тартибсизликларни қўзғатишда айрим хорижий давлатлар қўли бор деб гумон қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, ўта ўнг қанот исломофоби Қуръонни ёқиш шайтоний маросими билан аксил-мусулмон митинглари уюштираётгани туфайли бутун Швеция бўйлаб норозилик намойишлари тарқалмоқда. Бунга жавобан ғазабланган оломон тош отиб, машиналарни ёқиб юбормоқда.

26.11.2020 06:49

"АҚШ да коронавирус инқирози кун сайин жиддийлашмоқда. Бироқ президент Дональд Трамп "Твиттер" ва гольф билан шуғулланишни афзал кўрмоқда. Демократлар вазиятнинг жиддийлашуви олдини олишга уринмоқда – лекин Оқ уй ҳозирча уларнинг уринишларини йўққа чиқармоқда", - деди немис нашри Die Welt.

15.08.2020 22:37

Ҳиндистон жанубидаги Бангалор шаҳрида ижтимоий тармоқларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида провокацион хабарлар туфайли намойишчиларнинг полиция билан тўқнашуви оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, хабар қилади полиция Reuters агентлигига.

07.06.2020 19:52

"(...) Мен нафас ололмаяпман." Шанба куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Хуа Чуньин ўз манфаатларини кўзлаб, ўлаётган Жорж Флойднинг сўнгги сўзларини Твиттерда ёзиб, Гонконгдаги демократия тарафдори бўлган намойишчиларни очиқчасига қўллаб-қувватлаган АҚШ Давлат департаментидаги ҳамкасбига жавоб берди.

07.06.2020 13:55

Times газетаси таҳририятига Россия, Эрон ва Хитойнинг АҚШдаги норозилик намойишларини қандай ёритаётгани ёқмаяти. Times бу мамлакатларнинг тортишувга сабаб бўладиган айбловларини ёдга олди, у Пекин, Москва ва Теҳрон америкадаги тартибсизликлар ҳақида гапиришга ҳақли эмас деб ҳисоблайди. Демак, Миннеаполис ва АҚШнинг бошқа шаҳарларида рўй бераётган норозилик намойишларини халқдан яшириш керак эканда?

02.06.2020 20:33

АҚШ президенти Дональд Трамп ўтган ҳафта мамлакатнинг ўнлаб шаҳарларини қамраб олган оммавий тартибсизликларни бостириш учун армиядан фойдаланиши мумкинлигини маълум қилди, деб ёзади ВВС. Posse Comitatus Act қонунига мувофиқ, қуролли кучлар мамлакат ичкарисида конгресс рухсатисиз ҳаракат қилиши мумкин эмас. Бироқ Трамп, унинг сўзларига кўра, 1807 йил қабул қилинган ва шундан бери Қўшма Штатларда қўлланмаган Insurrection Act қонунидан фойдаланиш ниятида.

30.05.2020 18:59

Интернетда 25 май куни Миннеаполисда Жорж Флойднинг дўконда сохта банкноталар билан пул тўлаганликда гумон қилиниб ҳибсга олиниши ҳақидаги видео жойлаштирилганидан сўнг 2020 йил 26 май куни Миннесота штатида ва Американинг бир қатор бошқа штатларида оммавий норозилик ва тартибсизликлар бошланди.

30.04.2020 21:41

28 апрел, сешанба куни Ливаннинг мунтазам армияси мамлакат шимолидаги Триполининг марказига тартибсизликлар содир бўлган жойда зирҳли транспорт воситалари ва қўшимча кучларни киритди. Ливаннинг LBC телеканалига кўра, ҳарбийлар учта банк жойлашган ҳудудни тўсиб қўйди ва намойишчиларни марказий майдондан ташқарига чиқарди. Аммо қўшни кўчаларда тўқнашувлар давом этмоқда.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase