close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

2010–2020 йилларда АҚШда ирқий сабаблар туфайли рўй берган тартибсизликлар

Интернетда 25 май куни Миннеаполисда Жорж Флойднинг дўконда сохта банкноталар билан пул тўлаганликда гумон қилиниб ҳибсга олиниши ҳақидаги видео жойлаштирилганидан сўнг 2020 йил 26 май куни Миннесота штатида ва Американинг бир қатор бошқа штатларида оммавий норозилик ва тартибсизликлар бошланди.

Полиция Флойдни кишанлаб, ерга йиқитдилар, уч кишилашиб устига чиқиб олдилар, улардан бири тиззаси билан бўйнидан (томоғидан) босиб турди. Видеода Флойд бир неча бор нафас ололмаслигини айтгани, сўнгра тинчиб қолганини кўриш мумкин. У реанимацияда жон берди. Норозилик намойишлари полиция билан тўқнашувга, дўконларга ўт қўйиш ва босқинчиликларга айланди. Шаҳарда фавқулодда ҳолат жорий этилди. Кейинчалик тартибсизликлар АҚШнинг бошқа йирик шаҳарларида: Нью-Йорк, Атланта (Жоржия), Албукерке (Нью-Мексико), Фонтана, Сан-Хосе (Калифорния) ва Хьюстонда (Техас) бошланди. Флойдни ҳибсга олган тўрт нафар офицер полициядан ҳайдалди. Улардан бири қасддан қилинмаган қотилликда айбланди. ФҚБ афро-америкаликнинг ўлими бўйича терговга қўшилиб, бу ишни устувор деб эълон қилди.

2017 йил сентябрь ойида Сент-Луис шаҳрида (Миссури штати) судья 2011 йилда 24 ёшли афроамерикалик Энтони Ламар Смитни ўлдиришда айбланган собиқ полиция ходими Жейсон Стоклини оқлаганидан кейин бир неча кун давомида норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Аввалига полициячилар "тинч намойиш" деб хабар беришди, аммо "ғазабланган оломон" шаҳар марказидаги дўкон витриналарини синдириб, бошқа одамларнинг мулкига жиддий зарар етказганларидан кейин, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ушбу тадбирни ноқонуний деб эълон қилишди. Мэрнинг уйига қилинган ҳужумлар, камида саккиз нафар полициячи жароҳат олгани ҳақида маълум қилинди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари хабар беришича, улар намойиш пайтида полициячиларга қарши ишлатган номаълум кимёвий аралашманинг шишаларини мусодара қилганлар, намойишчилардан бирида қурол мусодара қилинган. Бир неча киши ҳибсга олинган.

2016 йил сентябр ойида Американинг Шарлот шаҳрида (Шимолий Каролинада) 23 сентябр куни кечқурун полиция томонидан отиб ташланган афро-америкаликнинг ўлими юзасидан норозилик намойишлари бошланди. Полиция хабарига кўра, рейд давомида патрул хизмати ходимлари қуролли одамнинг машинадан тушаётганини пайқашган, шундан сўнг унга қарата ўқ узишган. Ярадор олинган жароҳатлар туфайли касалхонада вафот этган. Шаҳардаги тартибсизликлар сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Намойишчиларни тарқатиш учун полиция кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. Намойиш пайтида бир неча полиция ва тинч аҳоли жароҳат олди. Юзага келганлардан бири оғир яраланган ва касалхонада вафот этган. Намойишлар пайтида тартибсизликлар ва талончилик учун 40 дан ортиқ киши ҳибсга олинган.

2016 йил 14-августга ўтар кечаси Висконсин штатининг Милуоки шаҳрида 23 ёшли афро-америкалик Силвел Смитни полиция ходими ўлдиргандан кейин тартибсизликлар бошланди. Расмийларнинг маълумотига кўра, Смит полициячига тўппончаси билан таҳдид қилган ва огоҳлантириш олганидан кейин ҳам уни ташламаган. Смит, шунингдек, бой жиноий тарихга эга эди. Қотилликлардан сўнг юзлаб аҳоли ва полиция ўртасида тўқнашувлар юз берди. Тартибсизликлар пайтида бир нечта полициячилар ва ўз-ўзидан норозилик намойишлари қатнашчилари жароҳат олишди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари жамоат тартибини бузувчиларни қатор ҳибсга олишди.

2016 йил июл ойида Американинг кўплаб шаҳарларида норозилик намойишлари бўлиб ўтди, бунга икки афроамерикаликнинг ўлдирилиши сабаб бўлган. Биринчидан, 5 июлга ўтар кечаси, Батон-Руж шаҳрида (Луизиана штати) икки политсиячи бир кишини ерга йиқитишди, шундан кейин офицерлардан бири уни яқиндан ўққа тутди. Эртаси куни шунга ўхшаш воқеа Фолкон Хайтсида (Миннесота штати) юз берди. Техаснинг Даллас шаҳрида номаълум шахслар полиция зўравонлигига қарши намойиш пайтида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларига қарата ўт очишди. Беш полициячи ҳалок бўлди. Учта ўқчи ҳибсга олинган, яна бири полиция томонидан зарарсизлантирилган.

2015 йил апрел ойида Мериленд штатининг Балтимор шаҳрида полиция томонидан ушланганидан сўнг оғир яраланган 25 ёшли афро-америкалик Фредди Грейнинг дафн маросимидан кейин тартибсизликлар бошланди. 20 га яқин полициячи жароҳат олди, юз элликдан ортиқ ўт қўйишлар қайд этилди. Тартибсизликлар пайтида 30 га яқин дўкон жиддий зарар кўрган, яна 250 та кичик бизнес кичик зарар кўрган. Умуман олганда, бизнесга этказилган зарар 8,9 миллион долларни ташкил этди. Қуролли кучлар захираси - Миллий гвардия ишларни тартибга солишда иштирок этди, шаҳарда 3 минггача ҳарбий ва полиция зобити бор эди. Бундан ташқари, бир неча кун комендантлик соати мавжуд эди. Олти полициячи Грейни ўлдиришда айбланди. Лекин улар оқланди.
Норозик ҳаракатлари зўравонлик ва босқинчилклар авж олиши билан бирга кузатилди, бу эса шаҳар иқтисодиётининг хонавйрон бўлишига ва иш ўринларининг қисқаришига олиб келди. Американинг Лос-Анджелес, Сан-Диего, Атланта, Сиэтл, Майами, Филадельфия, Вашингтон каби шаҳарларида Фергюсон шаҳрини қўллаб-қувватлаш ҳаракатлари бўлиб ўтди. Ҳайъат аъзолари коллегияси даррен Уилсонга Браунни ўлдирганликда айблов қўймаслик ҳақида қарор қабул қилгач, Фергюсонни янги тартибсизликлар тўлқини қамраб олди. Фергюсондаги норозилик ҳаракатларини 38 штатдаги 120 дан ортиқ шаҳар аҳолиси қўллаб-қувватлади. Майкл Браун ўлимининг бир йиллиги арафасида Фергюсонни янги норозиликлар тўлқини қамраб олди.

2014 йил август ойида Миссури штатининг Фергюсон шаҳрида полициячи 18 ёшли қора танли ўспирин Майкл Браунни 10 август куни отиб ўлдирганидан кейин тартибсизликлар бошланди. Гувоҳларнинг айтишича, полициячи қўлларини кўтариб, қуролсизлигини намойиш этган Браунга қарата ўқ узган. Бунда полициячининг тарафдорлари Браун тажовузкор эканлигини ва ҳатто полициянинг қуролларини тортиб олишга ҳаракат қилганини таъкидлашди. Брауннинг дўстлари ва қариндошлари норозиликлари полиция билан кўп кунлик қарама-қаршиликка айланди. Ноқонуний тартибсизликлар туфайли Фергюсонга миллий гвардия киритилди ва полиция оломонни тарқатиб юбориш учун кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқларни ишлатди.

2013 йил 14 июл куни Калифорниянинг Окленд шаҳрида (АҚШ) 17 ёшли қора танли ўспирин Трейвон Мартинни қасддан ўлдирганликда айбланган Жорж Циммерманнинг оқланганига қаршилик норозилик намойишига сабаб бўлди. Кўнгили асосда кўчаларни патруль қилиб юрган ва пистолет билан қуролланган Циммерман, ўспирин унга ҳужум қилганини, уни ерга йиқитиб, бошини тротуарга урганини айтди. Ҳимоячиларнинг таъкидлашича, Циммерман Мартинни жиноят қилиш ниятида гумон қилиб, жанжал бошлаган. 16 соат давом этган муҳокамадан сўнг, олтита аёлдан иборат ҳайъат аъзолари Циммерман Мартинни ўзини ҳимоя қилиш учун отиб ўлдирган деб қарор чиқарди. Циммерман суд залида озод қилинди.
Ушбу ҳукм афро-америкалик ҳамжамият ва инсон ҳуқуқлари фаоллари орасида кескин норозиликларга сабаб бўлди, улар жабрланувчининг ирқи фожиали воқеаларда рол ўйнаши мумкинлигини таъкидладилар. Суд ушбу тахмин фойдасига ҳеч қандай далил топмади.
Норозиликлар Американинг юзлаб шаҳарларида, жумладан Майями, Нью-Йорк, Сан-Францискода бўлиб ўтди. Лос-Анжелесда намойишчилар машиналарга сакраб, йўловчиларга ҳужум қилишди ва ўт қўйишди. СBS маълумотларига кўра, безорилар ахлат қутиларини ағдариб ташлашган ва хусусий уйлар атрофидаги темир тўсиқларни синдиришган. Полиция томонидан бир неча безори ушланган.

2010 йил 9 июлга ўтар кечаси қора танли одамни ўлдирган собиқ полиция ходими Йоханнес Мезерлега (Johannes Mehserle) нисбатан юмшоқ суд қароридан норози бўлгани учун бир неча юз афро-америкалик Калифорниянинг Окленд шаҳри марказида тартибсизликлар уюштирди. Мезерле судга тортилган воқеа 2009 йил 1 январда юз берган. Полиция темир йўл платформаларидан бирига қўнғироқ қилиб, шаҳар атрофига қатнайдиган поездлардан бирида безорилик фактлари билан боғлиқ маълумот олди. Тартиб ўрнатиш пайти, Мезерле қуролни чиқариб, қора танлининг орқасига отди, у кейинчалик вафот этди. Ушбу эпизод кузатув камералари томонидан қайд этилди. Мезерле ўзи қуролни электрошокер билан адаштириб юборганини айтди.
Шаҳар ҳокимияти фикрига кўра, судьялар собиқ полициячини бепарволик туфайли қотилликда айбдор деб топганларидан сўнг, 800 га яқин киши Мезерлега қўйилган айбловдан ва афро-америкаликлар суд ҳайъатига киритилмаганидан норози бўлиб, бир нечта дўконларнинг деразаларини синдиришган. Газ ниқобларидаги полициячилар намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ишлатишди. Шаҳар полицияси раҳбари Энтони Баттснинг сўзларига кўра, бир кечада жами 50 киши ҳибсга олинган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase