close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Учинчи тўлқин АҚШ ни тартибсизликларга гирифтор қилиши мумкин

"АҚШ да коронавирус инқирози кун сайин жиддийлашмоқда. Бироқ президент Дональд Трамп "Твиттер" ва гольф билан шуғулланишни афзал кўрмоқда. Демократлар вазиятнинг жиддийлашуви олдини олишга уринмоқда – лекин Оқ уй ҳозирча уларнинг уринишларини йўққа чиқармоқда", - деди немис нашри Die Welt.

"Мери Турнернинг кўзлари доимо ёшга тўлиб, овози титраб турарди", - дейди журналист Даниэль Фридрих Штурм. - "Кечирасиз, жудаям ҳиссиётга берилувчанман ", - дейди Миннесотадаги Nurses United ҳамширалар касаба уюшмаси раисаси. Тернер февралдан буён Covid га чалинган мижозлар учун интенсив терапия бўлинмасида тунги сменада ишлаяпти. Чоршанба куни у виртуал давра столида иштирок этади. Тадбирни АҚШ нинг сайланган президенти Джо Байден ўтказади. "Сиз мени ҳаяжонлантириб юбордингиз", - дейди Байден, қўлида дастрўмолини айлантириб, кўзларини артади".
"Тернер унинг ҳамкасблари ҳимоя кийим талаб қилиб, намойишга чиққанлари ҳақида ҳикоя қилади. "Пандемия авжига чиққанда ҳамширалар ҳимоя воситалари сўраб кўчага чиқаётган экан, демак ҳақиқатда нимадир нотўғри кетяпти", - дейди у. "Биз ҳозир ҳаракат қилишимиз керак, биз тез ҳаракат қилишимиз керак", - мурожаат қилди у Байденга. Касалланганлар сони ўсяпти, касалхоналар тўлиб кетган, кўплаб ҳамкасблар даҳшатга тушиб қолган. (...) Тернернинг сўзларига кўра, N95 туридаги ҳимоя воситаларидан 8-10 марта фойдаланишмоқда", - хабар қилади нашр.
"Балтимордаги Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, чоршанба кунидаёқ (18.11) қўшма Штатларда коронавирусдан чорак миллиондан ортиқ ўлим қайд етилган. 11,5 млн. дан ортиқ америкаликлар касалланган. Ҳатто оқ уй драматик вазиятни кўряпти".
"АҚШ «хавфли нуқтада турибди», деди адмирал Бретт Джируа, коронавирусга қарши кураш бўйича ишчи гуруҳнинг етакчи аъзоси. Джируа «касалланиш сонининг кескин ўсиши» ҳақида гапиради": "Касалхонага ётқизишлар сони ҳар хафта 25%га ошяпти, ўлимлар сони ҳам ҳар хафта 25%га ошяпти".
"Коронавирус синовидан ўтиш имконияти ҳам Қўшма Штатларда бахтли тасодифга айланади, - дея таъкидлайди мақола муаллифи. - Хусусан, хафта бошида пойтахт Вашингтонда одамлар бунинг учун бир неча соат навбатда туришлари керак еди."
"Амалдаги президент АҚШ соғлиқни сақлаш тизиминин шундоқ ҳам оғир аҳволини янада қийинлаштиряпти. Трамп ("Мен сайловда ғолиб чиқдим" деган) ҳокимиятни сайланган президент Байденга тегишлича топшириш жараёнини бошлашдан бош тортяпти. Шу тариқа Трамп хавфли ҳокимият бўшлиғини яратяпти: Байден ва унинг ўтиш жамоаси, одатда АҚШ президентлари алмашинувида бўлгани каби, маъмурият имкониятлари, персонал ва ахборотдан фойдалана олмаяпти".
"Бўлғуси президент пандемия билан фаол шуғулланаётган ва аллақачон ўз ишчи гуруҳини тайинлаган бир пайтда Трамп ҳокимиятни топширишни чўзишда давом этяпти. Амалдаги президент учрашувларда деярли иштирок этмаяпти. (...) Дам олиш кунлари у икки кун гольф ўйнади, шундан бери фақат "Твиттер"да ва хайрия сўраб ўз тарафдорларига йўлланган электрон хатларда кўриняпти. Оқ уйда "бункер менталитети" ҳукмрон, дейишмоқда президент атрофидагилар".
"Яқиндагина ёзги таътилни Флоридада ўтказишни режалаштирган, лекин охирги фурсатда уни бекор қилган вице-президент Майк Пенс ҳам кўринмай қолди. Пенс, ҳар ҳолда расман Оқ уйнинг коронавирусга қарши кураш бўйича ишчи гуруҳига бошчилик қилади, - таъкидлайди нашр. - (...) "Иккинчи тўлқин бўлмайди", - деганди Пенс июнда. (...) Энди эса унинг мамлакати учинчи ва энг кучли эпидемия тўлқини олдида турибди".
"Қолаверса, Трампнинг сайловдаги мағлубияти унинг ҳокимияти инқирозли менежментига, ўлим хавфларини камайтириб кўрсатиш ва писанд қилмасликка асосланади. У вирусни "грипп" билан таққослаб, ҳаво ҳарорати кўтарилиши билан йўқолиб кетишини айтганди. Ҳозир эса ҳарорат тушяпти – лекин касалланишлар сони ҳамон ўсяпти", - қайд қилади нашр.
"Агар 330 млн америкаликни вакцина билан таъминлаш худди пандемиянинг илк ойларида одамларни коронавирусга тестлар билан таъминлаш каби ўтадиган бўлса, АҚШ яна тартибсизликлар ёқасига келиб қолади", - ҳисоблайди мақола муаллифи.
"Демократлар сафида ишсизлар ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун миллиардлаб маблағ ажратиш ҳақида қарор билан боғлиқ босим ортиб бормоқда. (...) Чўлоқ ўрдак Конгресси ва чўлоқ ўрдак Президенти ўртасида келишувга эришиладими-йўқми, аниқ эмас."
"Сайлов арафасида Трамп доимий равишда сохта ахборот тарқатувчи ОАВ унга зарар етказиш мақсадида коронавирус ҳақида гапираётганидан шикоят қилган. Унинг митингларида ва твиттерда Трамп бир неча бор ҳатто унинг учун ҳам жасоратли бўлган башорат қилишга журъат этди. У: "Ковид, ковид, ковид, ковид, ковид. 4 ноябр куни у ҳақида бошқа эшитмайсиз", деганди,  деб ёзади Die Welt.

Манба: Die Welt

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase