Ҳиндистон вазири "муқаддас дарё" дан сув ичиб, шифохонага тушиб қолди
Ҳиндистоннинг шимолидаги Панжоб штатининг бош вазири штатдаги сув йўлларини тозалаш кампаниясини эълон қилиш пайтида "муқаддас" дарёдан бир стакан сув ичганидан икки кун ўтгач касал бўлиб қолди.
"Фа биаййи алаи роббикума туказзибан"
Маълумингизким, «ар-Роҳман» сурасида «Фа биаййи алаи роббикума туказзибан» ояти каримаси ўттиз бир марта такрорланган. Маъно таржимаси «Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?» бўлган мазкур ояти карима кимларга қарата хитоб қилинган деган саволга сиз биринчи галда «ўша даврдаги кофир ва мушрикларга», деб жавоб берарсиз.
Зоҳири муваҳҳид, ботини мушрик бўлганлар
Риёкорнинг кийими пок, қалби эса нажасдир. У мубоҳларни бажаришда зўр бериб, касб қилишда ялқовлик қилади. Дини туфайли ҳаёт Кечириб, очиқ-ойдин ҳаром бўлган нарсалардан тақво қилмайди. Лекин унинг иши авомга махфий бўлса-да, хослар учун махфий эмас. Барча зуҳди ва тоати зоҳирида кўринади, ботини эмас, зоҳири бунёдкор. Вой бўлсин сенга, Аллоҳга тоат қилиш қаллоблик билан эмас, қалб билан бўлади. Бу нарсаларнинг ҳаммаси қалб ва асрорларга боғлиқ.
Ўндан ортиқ мушрик уларнинг қайиғида ўта оғир Ганеша бути туфайли чўкиб кетди
Ҳиндистондан камида 12 киши мамлакат марказидаги Мадхья-Прадеш штатида диний маросим пайтида кўлга чўкиб кетди. Воқеа жума куни, маҳаллий вақт билан тахминан тонгги 4:30 да (Гринвич бўйича пайшанба соат 23:00 да), 20 га яқин киши ўтирган қайиққа филмонанд Ганеша «маъбуди» бути ортилгандан кейин рўй берди, бунинг оқибатида қайиқ ағдарилиб кетди.
Ҳинд мушриклари Бирлашган Араб Амирликларида ибодатхона маросимини ўтказдилар
Маҳант Свами Маҳараж бошчилигидаги юқори мартабали ҳинд браҳманлар (қоҳинлар) бўлғуси ибодатхонани "муқаддас килиш" маросимини ўтказиш учун БААга келишди. Руҳонийларни аэропортда толерантлик вазири (ҳа, БААда толерантлик вазирлиги мавжуд) Шайх Наҳян бин Муборак, шунингдек, уларнинг баъзилари таниқли бизнесменлар бўлган маҳаллий ҳиндлар гуруҳи томонидан кутиб олинди.