Осмоннинг букланиши ҳодисаси Қуръонда қандай очиб берилган? Замонавий илм-фан осмоннинг букланиш эҳтимолини қандай тасдиқлайди? Аллоҳ Таоло айтадики: «Ўша кунда осмонни худди ёзув ёзилган дафтарни ёпгандек ёпамиз. Аввал қандай яратган бўлсак, шундай ҳолга қайтарамиз. Бу зиммамиздаги ваъдадир. Албатта, Биз буни қилувчимиз» (Анбиё, 104).
Илмий ҳақиқат. Олимларнинг айтишича: «Катта портлашдан кейин коинот ҳали ҳам кенгайишда давом этмоқда, шу билан бирга унинг кенгайиши чексиз давом этиши ҳақида ҳеч қандай далил йўқ». Олимлар кенгайиш тезлиги аста-секин пасайишига, тўхташига ва кейин жараён тескари йўналишда кетишига ишончи комил. Бу Қуръонда берилган Аллоҳнинг сўзларини тасдиқлайди. Бироқ, Қуръон бизга бундан ҳам кўпроқ нарсани айтади, оятга кўра, ҳаракат спиралсимон бўлади. Варақнинг букланиши билан таққослаш айнан шунга ишора қилади.
Оятда тилга олинган" ас-Сижжилл " папирус бўлиб, унга ёзув битилади ва кейин бу ўрам ўқи атрофида спираль шаклида букилади. Бу коинотнинг энг буюк мўжизаларидан бири бўлиб, олимлар бу ҳақда галактикалар суратларини кўрганларидан кейингина билишган. Улар галактикалар бир-биридан спирал бўйлаб узоқлашаётганини аниқладилар.
Шунга кўра, қуёш тизимлари, шунингдек, галактикалар ичидаги юлдузлар ҳам спирал бўйлаб бир-биридан узоқлашади. Бу ҳаракат қадим замонларда, папирус ўрамини унга нима ёзилганини ўқиш учун очишга ўхшаб кетади. Қоғоз одатда ўқи атрофида букилади. Худди шундай, галактиканинг ҳам ўқи бор, галактикаларнинг ўзи ҳам ўқи атрофида спирал бўйлаб айланади. Олимлар шундай дейди: "Коинот қарама-қарши кучлар ва бутун олам тортишиш кучлари таъсири остида ўз ичига қараб қисқаради. Бу жараён унинг кенгайишини кўзгуда акс эттиргандай бўлади".
Қуръонда айтилганидек: «Ўша кунда осмонни худди ёзув ёзилган дафтарни ёпгандек ёпамиз. Аввал қандай яратган бўлсак, шундай ҳолга қайтарамиз. Бу зиммамиздаги ваъдадир. Албатта, Биз буни қилувчимиз».
Абу Муслим тайёрлади