Замонавий фаннинг аниқлашича, ҳиндларда учар аппаратлар – виманлар бўлган, улар ахборотни масофага узата олган ва уларда ҳатто атом бомбаси бўлган! Фан-техника тараққиёти шу сабабдан ҳам вақтдан ўзиб кетганки, у динга асосланарди. Дин фанга илғор ғоялар берарди, фан эса уларни техник жиҳатдан татбиқ этарди. Диний матнларни замонавий ғоялар ёрдамида шарҳлаш урф бўлган. Дин бутун халқ орасида кенг тарқалганлиги сабабли интеллекуал инқилоб аҳолининг барча қатламларини қамраб олганди. Бундан халқнинг фалсафадан бундай хабардорлиги келиб чиқади, ахир дин, энг аввало, ҳикматга ўргатади, фалсафа эса – донишмандликни севиш, унга муҳаббатдир.
Шунга ўхшаш ҳолати биз бугунги кунда ҳам, Қуръон оятлари ёрдамида фанни дин билан боғлаган ҳолда амалга оширишга ҳаракат қилмоқдамиз. Хусусан, Қуръонда айтиладики:
“Шайтон уларни ундан оздирди ва бўлган нарсаларидан чиқарди. Ва Биз: "Баъзингиз баъзингизга душман бўлиб тушинглар, сизларга ер юзида қароргоҳ ва бир муддат ҳузур қилиш бордир", дедик” (Бақара сураси, 36).
Бу ерда шу ҳақида айтиладики, Одам Ато ва Момо Ҳаво ўзини ёмон тута бошлаган пайтда Аллоҳ таоло уларни Жаннатдан Ерга ҳайдаб юборади. Яъни маънавий оламдан моддий оламга қувғин қилади. (Ер бу – моддий дунё образи). Фикр гўёки мавҳум, фалсафий, лекин оятнинг охирида олимлар учун ишора бор – моддий дунёнинг пайдо бўлиши билан вақт ҳам пайдо бўлди. Бу бизнинг дунёдаги энг сирли омиллардан бири – вақт омилининг вужудга келишига изоҳ беради. Маълум бўлишича, вақт материя билан боғлиқ экан, ахир маънавий дунёда вақт йўқ. У ерда, маълумки, абадийлик ҳукмрон. Абадийлик эса – вақтнинг йўқлигидир.
Вақтнинг материя билан боғлиқлиги яққол кўриниб туради, ахир барча моддий нарсалар вақтинчалик мавжуд бўлади. Лекин оятда айтилган бу оддий бир ҳақиқат олимларга ўзларининг айрим тахминларига бошқача назар билан қарашга ёрдам беради. Альберт Эйнштейннинг нисбийлик назарияси ҳақида ҳамма эшитган бўлса керак. Унда машҳур физик Коинотда рўй берадиган ҳар қандай жараёнларни ёруғлик тезлигига нисбатан баҳолашни таклиф қилди. Ёруғлик тезлиги Эйнштейн даврида маълум бўлган тезликларнинг энг юқориси ҳисобланарди ва шу сабабли олим уни таққослаш эталони сифатида танлаб олган. Лекин ҳозирги кунда Европа атом тадқиқотлари марказида (ЦЕРН) олимларнинг аниқлашича, нейтрино ёруғлик тезлигидан юқори тезликда ҳаракатланар экан. Эйнштейн назариясига кўра эса, ҳеч нарса вакуумда ёруғлик тезлигидан тезроқ фойдаланиши мумкин эмас. Бироқ яқинда ўтказилган эксперимент натижалари шуни кўрсатадики, нейтрино ҳақиқатда ёруғлик зарралари – фотонлардан ўзиб кетиши мумкин экан.
Бироқ агар Эйнштейн назарияси дарз кетган бўлса, нисбийлик назариясининг ўзи ҳамон мавжуд, ҳеч бўлмаса шу сабабданки, одамлар «ҳамма нарса нисбий» деб айтади. Фақат бунда нима ва нимага нисбатан нисбий эканлигини аниқлаштирмайди. Келтирилган оят эса бизга иккала саволга жавоб беришга имкон беради: ҳаётнинг ўзи нисбий ва уни вақт билан ўзаро нисбатини аниқлаш керак. Ахир ҳаётда ҳар бир нарсани вақт билан ўлчаймиз. Вақт – универсал ўлчов омили. Бизнинг оламда вақт билан ўлчаб бўлмайдиган ҳеч нарса йўқ. Дунёда вақт билан аниқланмайдиган ҳеч қандай жараён йўқ. Демак, ҳамма нарсани ёруғлик тезлигига нисбатан эмас, балки вақтга нисбатан ўлчаш керак. Чунки ҳали ҳеч ким ўз вақтидан ўзиб кета олмаган! Ҳамма нарсанинг ўз вақти билан нисбатини аниқлаш лозим. Вақтларни эса ўзаро. Аслини олганда, шундоқ қилинмоқда ҳам, фақат бунда ҳар бир киши учун бундай нисбат ўзгача бўлади, лекин назария ҳам бу ҳақида гапиради – унга кўра ҳамма нарса нисбийдир!
Қолаверса, агар нисбийлик назарияси фалсафий бўлиб кўринадиган бўлса, вақт омилини ўрганиш муайян ва амалий нарсаларга олиб келади. Масалан, қачонлардир олимлар сайёрамизда вақт камарлари мавжудлиги ҳақида қизиқарли кашфиёт қилганлар. Дарҳақиқат, Ернинг турли бурчакларида вақт турлича. Масалан, Уфада бир вақт, Москвада бошқа вақт, Нью-Йоркда эса – учинчи вақт. Қуръонда «Охир замон» келади деб бежиз айтилмаган. Бу ибора «вақтларнинг охири, якуни» маъносини англатади. Қуръонга кўра, Қиёмат Куни арафасида моддий дунё ҳалок бўлади, материя парчаланади ва у билан бирга вақтлар ҳам йўқолади.
Демак, вақтни материя вужудга келтирар эканда. Эҳтимол, вақтнинг ўзи – материянинг бир тури. Фанда шундай гипотеза мавжуд. Лекин иккала ҳолатда ҳам материяга таъсир этган ҳолда вақтга таъсир қилиши мумкин. Демак, вақтни тўхтатиш ёки ортга қайтариш мумкин. Қуръонда шундай оят бор:
Ва Роббингга сафга тортилган ҳолларида рўбарў қилиндилар. «Батаҳқиқ, сизларни аввал қандай яратган бўлсак, шундай Бизга келдингиз. Аммо сиз Бизни ҳеч жой ва вақт ваъда қилганимиз йўқ, деб ўйлар эдингиз», (дейилди) (Қаҳф сураси, 48)
Оятнинг охирини ўқинг: “...ҳеч жой ва вақт”. Бошқача қилиб атйганда, вақт қайтарилади. Ахир ўлган одамлар Аллоҳнинг ҳузурига Қиёмат куни улар яратилган пайтда бўлган ҳолатда кўриниши бу вақтнинг қайтарилиши эмасми? Асосийси, матндан келиб чиқадики, вақт айланар экан. Бугунги кунда кўплаб физиклар орасида вақт чизиқли равишда эмас, айланалар шаклида (вақтлар кўп бўлса, демак айланалар ҳам кўра) ўтмоқда деган фикр мавжуд. Агар битта айлана бўйлаб ҳаракат қиладиган бўлсак, бошланғич нуқтага қайтишимиз мумкин. (Ҳали бу замонлар яна қайтади деб бежизга айтишмайди). Бунда исталган вақт нуқтасига қайтиш мумкин, чунки оятда айтилганки: “маълум бир вақт”, яъни аниқлаш, танлаш мумкин бўлган вақт! Мана сизга вақт машинаси.
Вақтнинг айланиши унинг вақтни бошқаришга имкон берадиган буюк сиридир. Ишончли ҳадислардан бирида айтиладики: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз «Замони ўлсин» демасин. Чунки Аллоҳ Азза ва Жалла «Мен замонман. Тунни ҳам, кунни ҳам келтираман. Қачон ҳоҳласам, икковини олиб ҳам қўяман», деган.
Бу эса шундан далолат берадики, Аллоҳ бизнинг оламда Ўзининг ниятларини вақт орқали мужассамлантиради. Бунда Қуръонда Оламлар Сарвари ўз ҳаракатларини доимо битта феъл – «айлантириш» билан ифодалайди! Айланиш бу оддий ҳаракат эмас, балки барча турган вазифаларни: материя яратишдан – айланаётган атомларни тортиш орқали, иқтисодиётгача – капиталнинг айланиши орқали ҳал қилиш мумкин бўлган универсал усулдир. Эҳтимол, вақтни жумладан, шу билан назорат қилиш мумкин бўлади.
Эҳтимол, айланишнинг ўзи вақтни юзага келтиради. Маълумки, вақт нафақат сайёрамизнинг турли қисмларида, балки Коинотда ҳам фарқланади.
Масалан, қуёш тизимининг турли сайёраларида вақт турлича кечади: қаердадир тезроқ, қаердадир секинроқ. Ерда сутка, яъни сайёранинг ўз ўқи атрофида бир марта айланиб чиқиши учун кетадиган вақт 24 соатни ташкил қилса, Нептунда бу вақт 15 соат 58 дақиқага, Меркурийда эса 178 ер суткасига тенг! Шундай қилиб, сайёрада вақтнинг кечиши унинг айланиш тезлигига боғлиқ.
Демак, вақт материя билан айланиш орқали боғлиқ бўлиб чиқади. Бу ҳақиқатга ўхшайди, ахир ҳар бир нарсанинг ҳаётийлик даври бор, ҳар қандай материя мавжудлиги эса – бу атомлар бирлашувидир. Атомлар эса айланади – уларнинг ўзаги, ядро атрофидаги электронлар айланади. Аста-секинлик билан уларнинг қуввати тугайди, уларнинг майдонини тортадиган айланиш тўхтайди ва атомлар парчаланади. Нарсаларнинг ҳаёт вақти тугайди.
Вақтнинг материя айланиши билан ўзаро алоқаларига амал қилиб, вақт ўз йўналишига эга деган хулосага келамиз. Бу эса вақтнинг ортга қайтариш мумкинлигини англатади. Бундан ташқари, айланиш вақтни юзага келтиради деган фикрдан келиб чиқиб, назарий жиҳатдан, Коинотда вақт йўқ бўлган жойлар бўлиши мумкин. Бундай ҳолат агарда вазни, зичлиги ва тезлиги бир хил бўлган иккита жисмоний тана бир-бирининг магнит-майдонини тўсиб қўйган ҳолда турли томонларга айланган ҳолатда ўринга эга бўлиши мумкин. Шунда уларнинг қайсидир туташиш нуқтасида умумий вақти нолга тенг бўлади. Эҳтимол, улар ўзаро боғланган ҳолда олимлар чувалчан йўлаклари деб аталадиган маконлараро йўлакларни ифодалайди. Уларнинг мазмуни мана шунда. Агар одам, масалан, Россиядан Америкага боришни истайдиган бўлса, оддий йўл билан у самолетда бир сутка ичида учиб ёки кемада икки ҳафта сузиб боради. Энди иккита ярим шарли ер харитасини тасаввур қилинг. Энди уни хаёлан иккига буклаб, шарларни бир-бирининг устига туширинг. Шунда Вашингтон айтайлик, Урюпинск остида бўлиб қолади. Агар қандайдир тарзда улар ўртасида макон бўйлаб ўтиш юзага келтириладиган бўлса, бир шаҳардан бошқа шаҳарга бир қадам ташлаган ҳолда тушиш мумкин бўлади. Яъни амалда бунга вақт керак бўлмайди. Бу асло фантастика эмас. Маконда бундай тўғридан-тўғри ўтиш йўлаклари мавжудлигини олимлар Коинотдаги қора туйнуклар яқинида макон торайиши ва чексизликка айланишидан келтириб чиқарганлар. У ерда вақт йўқолади. Бошқача қилиб айтганда, бу вақт сиртмоқлари деб аталади. Бундай жойга тушгач эса, бундай саёҳатга умуман ҳеч қанча вақт сарфламасдан Коинотнинг умуман бошқа жойидан чиқиб келиш мумкин! Айримлар ҳаттоки ерликлар дуч келган номаълум учар жисмлар айнан чувалчанг йўлакларидан фойдаланиш туфайли кутилмаганда пайдо бўлиши ва йўқ бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.
Шуни қўшимча қилиш керакки, уларнинг мавжудлиги фан томонидан тан олинган қора туйнуклар қора материя тўпланган жой ҳисобланади. У, олимларнинг фикрига кўра, шу қадар зичлашганки, кўзга кўринмас бўлиб қолган.
Шу сабабли улкан тортишиш кучига эга саналади ва унда ҳамма нарса йўқолиб кетадиган туйнук ҳосил қилади. Барча нарсаларнинг айланиш умумий тамойилидан келиб чиқиб, кўринмас материя ҳам айланади. Демак, ўз вақтини юзага келтиради. Бу Коинот тизимидаги тизимдир. Ўзаро боғланган бу туйнуклар чувалчанг йўлакларини ташкил қилади.
Вақт йўқолиб кетадиган «вақт тузоғи» атамасига эътибор қаратинг. У Коинотда вақт бўмайдиган жойлар ҳақидаги гипотезамизни тасдиқлайди. Биз оятнинг мазмунини давом эттирдик холос ва астрофизиклар билан бир хил ихтирога келдик! Лекин ҳеч қандай сермашаққат ва қимматбаҳо тажрибаларсиз. Қуръонда айтилганидек, тўғридан-тўғри йўл билан (1:6). Фақат биз бундан узоқроқ бордик ва вақтнинг асосий сирини очдик: у айланган ҳолда кечади ва шундай экан, қайтарилиши мумкин бўлади. Энди буни исботлаш – техниканинг иши. Лекин фақат мавжуд нарсани исботлаш мумкин ва шу сабабли тайёр илмий концепция – оят кўринишида етказилиши мумкин! Агар бу оятларда мавжуд бўлмаса, демак, табиатда ҳам йўқ!
Эътибор беринг, бизнинг фикр-мулоҳазаларимиз аста-секинлик билан фалсафадан аниқ фанларга ва тескари йўналишда ўтиб бормоқда. Уларни айнан Қуръон оятлари бирлаштиради. Фан-техника нуқтаи назаридан илғор ривож топган Ғарбда аниқ фанлар вакиллари – физик олимлар ва астрономлар бежизга файласуфлар билан қўлни-қўлга бериб меҳнат қилмаяпти. Ахир қайсидир жараёнларни изоҳламасликнинг асло иложи йўқ! Усиз фаннинг ҳаракатлари давом этиши мумкин эмас! Бундай ғояларни эса фақат файласуфлар таклиф қилади. Файласуфлар бу – донишмандлар, донишмандлар эса доимо Аллоҳнинг нутқидан ёки Қуръондан униБ чиқади. Ҳаттоки пайғамбарлар ҳам. Биз ҳам худди шундай қиламиз. Бир қарашда мавҳум бўлиб кўринган Қуръондаги сўзлар илмий гипотеза ва назариялар билан бирлаштирилса, муайян бир мазмунга эга бўлади. Мана шу оятлар билан ишлаш ҳисобланади. Аслини олганда, унга исталган кишини ўргатиш мумкин. Ва у исбот-далиллар билан фикрлашга ўргатиши билан муҳим! Халқнинг фикрлашини Қуръон билан ривожлантириб, биз суперэтносга эга бўламиз! Ўтмишдаги буюк тамаддунлар каби, фақат уларнинг хатоларини ҳисобга олиб. Аллоҳ одамларни уларнинг онги, зеҳни бўйича афзал кўради. Шу сабабли энг оқиллар – худога энг ёққанлар ҳисобланади. Иншооллоҳ, биз ҳам улардан бўламиз.
Интернетдан
Абу Муслим таржимаси