Нигерияда йил бошидан буён вабо туфайли 1768 киши ҳалок бўлди. Биргина ўтган ҳафта ичида ўткир инфекциядан 72 киши ҳаётдан кўз юмди.
Нигерия касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (NCDC) маълумотларига кўра, 1 январдан 14 августгача бўлган даврда эпидемия 23 штатни қамраб олди ва пойтахт Абужага тарқалди.
Кўрсатилган давр мобайнида 47603 кишида вабо аниқланди.
Нигерияда коронавирус инфекциясининг янги тури (COVID-19) ҳам тарқалишда давом этмоқда.
Аввалроқ нигериялик шифокорлар маош тўланмагани туфайли иш ташлаганди.
Нигерияда вабо эпидемияси қурбонлари сони 1700 кишидан ошди
1 январдан 14 августгача бўлган даврда эпидемия мамлакатнинг 23 штатида тарқалди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси