Тарқалишининг асосий сабаби одамларнинг ифлосланган сувни истеъмол қилиши, шунингдек, нопок сув билан баъзи жойларда ўсимликларни суғориш ҳисобланади. 2011 йилнинг март ойида мамлакатда можаро бошланганидан бери Сурия инфратузилмаси жиддий шикастланган, айрим ҳудудлар аҳолиси тоза сувга эга эмас. Ҳукуматпараст SANA ахборот агентлиги Дамашқ Соғлиқни сақлаш вазири Муҳаммад Самир Шаҳрурга иқтибос келтирган ҳолда вазирлик барча вилоятлардаги департаментлар билан сувни ҳамда баъзи мева ва сабзавотларни синовдан ўтказишни мувофиқлаштирганини айтди. Унинг қўшимча қилишича, мамлакатнинг ҳукумат назорати остидаги ҳудудларидаги шифохоналарда вабо билан оғриган беморларни даволаш учун дорилар мавжуд.
Сурияда йирик вабо эпидемияси
Душанба куни соғлиқни сақлаш расмийларининг маълум қилишича, Сурия пойтахтидаги шифохоналар мамлакатда йигирмадан ортиқ вабо касаллиги ва камида уч кишининг ўлими ҳақида хабар берилгандан сўнг огоҳлантирилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси