close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Хитойлик атеист олимлар эркак каламушларни уруғлантириб, уларни насл туғишга мажбур қилди

«(...) Шанхай Ҳарбий-денгиз тиббиёт университети олимлари уларнинг тажрибаси «репродуктив биологияга чуқур таъсир кўрсатиши» мумкин демоқда. (…) Улар терисини бир қилиб тикиб, қон айланиш тизимини бирлаштириб, эркак ва урғочи каламушни бирлаштиришди, сўнгра бачадонни эркакка кўчириб, эмбрионларни эркак каламушга ҳам, урғочи каламушга ҳам жойлаштиришди», - дейилади Daily Mail хабарида.

«Эмбрионлар керакли давргача, яъни 21,5 кунгача ривожланган бўлиб, кесарча кесиш ёрдамида эркак каламушда 27 та «нормал» эмбриондан 10 та бола муваффақиятли туғилган. Жамоа улар вояга етганлигини ва жиддий юрак, ўпка ёки жигар касаллигига дуч келмасдан кўпая олганлигини тушунтирди».
«Биз сут эмизувчиларда эркак ҳомиладорлиги моделиги ярата олдик», - дейишди улар. (...)
(...) "Эркаклар ҳомиладорлиги – табиатда ноёб ҳодиса саналади, шу қадар ноёбки, syngnathidae, денгиз отчалари, денгиз игналари ва денгиз аждарҳоларини ўз ичига оладиган балиқлар оиласи ҳомиладорлик даврида эркаклар насл кўтариб юрадиган ягона маълум тур ҳисобланади", - изоҳ беради нашр.
(...) "Олимлар аслида битта мавжудот яратиш учун эркак ва урғочи каламушни бир қилиб тикиб, «каламуш модели» ишлаб чиқдилар. (...) Олдиндан ахталанган эркак каламушга бачадон кўчириб ўтказилди. Жамога эркак каламушга кўчириб ўтказилган бачадонга, шунингдек, эркак калмуш билан бирлаштирилган урғочи каламушнинг бачадонига эмбрионлар жойлаштиришди. Бу уларга ҳомиладор урғочининг қони таъсири остида эркак каламушдаги кўчириб ўтказилган бачадонда эмбрионнинг ривожланишини кузатиш имконини берди", - деб ёзади газета.
(...) "Жами 46 жуфт каламушлар бирлаштирилиб, ҳомиладорлик иккала томонда ҳам бўлган. Умумий ҳисобда урғочиларга 562 та, эркак каламушларга эса 280 та эмбрион кўчириб ўтказилди". "Биз урғочи каламушлар бачадонида 169 та, эркак каламушлар бачадонида эса атиги 27 та эмбрион нормал рвожланганини аниқладик", - хабар қилади хитойлик олимлар.
(...) "Эркак каламушларда кесарча кесиш давомида олимлар бир нечта аномал ўлик ҳомилаларни аниқладилар – бирлаштириб тикилган урғочиларда бу қадар насл ўлиши қайд этилмаган. (...) Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, айрим ҳомилалар атиги икки соат ёки бир сутка яшаган. Жамоанинг қўшимча қилиб айтишича, эркак каламушлар муваффақиятли туққан тўққизта каламуш боласи вояга етиб, «функционал реподуктив» бўлган. Гистологик тадқиқот натижаларига кўра, уларда юрак, ўпка, жигар, буйрак, бош мияси, тухум ҳужайра ва уруғ ҳужайра ёки бачадонда аномалия кузатилмаган", - дейилади мақолада.
(...) "Бизга маълумки, сут эмизувчилар эркакларида ҳомиладорлик ҳолатлари ҳақида бунгача хабар қилинмаган, - деб ёзади макола муаллифлари. – Бу тадқиқотда биз эркак ҳомиладорлигининг каламуш моделини яратдик ва кўчириб ўтказилган эмбрионлар ҳомиладор урғочининг қони таъсири остида эркак (урғочи билан бирлаштирилган) каламушларга кўчириб ўтказилган бачадонларда муваффақиятли ривожланишга қодир эканлигини аниқладик".
"Ушбу экспериментнинг муваффақият даражаси жуда паст, лекин эркак каламушлар кесарча кесиш йўли билан 10 та каламуш боласини муваффақиятли дунёга келтирди", - қўшимча қилади улар.
(...) Натижалар bioRxiv.org биология бўйича тадқиқотлар серверида эълон қилинди.

Манба: Daily Mail
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase