Авалги тадқиқотлар ҳужайраларнинг физиологик ўлимига олиб келадиган биохимик сигналлар ва генетик асосларни аниқлаб берган эди, лекин алоҳида жинсий ҳужайраларда «танлаш» ва апоптоз ташаббуси билан чиқадиган механизмлар ноаниқ бўлиб қолаверганди. Nature Physics нашрида чоп этилган тадқиқотда олимлар «улар туфайли баъзи жинсий ҳужайралар бошқаларнинг сиқилиши туфайли ҳажми ортадиган гидравлик беқарорлик»ни топдилар. Бу ҳолатни физикларга яхши маълум бўлган икки баллонли беқарорлик билан қиёслаш мумкин.
Бундай беқарорлик иккита резина пуфакни иширишда, уларнинг иккаласини бир вақтнинг ўзида иширишга ҳаракат қилганингизда юзага келади. Фақат катта пуфак ишади, чунки унинг ички босими кичикроқ ва шунинг учун уни ишириш осонроқ. Бу жинсий ҳужайралар танловида рол ўйнайдиган нарсадир: бундай босим фарқлари симметрик конфигурацияни беқарорлаштириш тенденциясига эга бўлиб, натижада кичикроқ ҳужайралар ҳисобига каттароқ ҳужайраларининг ўсиши рўй беради.
Жамоа ҳужайралар ҳажмининг кичрайиши уларнинг ҳалокатига олиб келишини намойиш этди, бу эса ҳужайра ҳажми чегаравий даражадан кичик бўлганда «ўлим механизми» ишга тушиши ва ҳужайра ўлишини кўрсатади.
Даҳрийлар ўлим ва ҳаётни бошқариб, турадиган, тақдирларни белгилайдиган Зот борлиги ҳақида ўйлай бошлаган бўлса, ажаб эмас...
Тадқиқотчилар ҳужайралар ўлими ҳақида «қарор қабул қилиш» учун жавоб берадиган механизмни аниқладилар
Дрезден техника университети биотехнология маркази, Макс Планк молекуляр ҳужайра биологияси ва генетикаси институти, Нью-Йорк Флэтайрон институти ва Калифорния Беркли университети олимлариэмбрион чизиғида ҳаёт ва ўлим ўртасидаги ҳужайра «тақдири ҳақида қарор»ни айнан нима ҳаракатга келтиришининг далилларини топдилар.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Илм-фан
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси