close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Америкалик олимлар: Яратганга интилиш инсоннинг аслида бор

Мия шундай тузилганки, унда Парвардигор билан «мулоқот» қобилияти бор». Инсоннинг диний туйғулари бевосита физиологик асосга эга бўлиб, унинг бош мияси тузилиши билан белгиланади, деб ҳисобламоқдалар АҚШдаги Пенсильвания университети қошидаги Маънавият ва тафаккур Маркази мутахассислари. «Мия шундай тузилганки, унда Парвардигор билан «мулоқот» қобилияти бор», - дейди марказ директори доктор Эндрю Ньюберг.

Тажрибалардан бирида олимлар медитация ҳолатидаги тибет роҳибларининг миясини сканердан ўтказиб кўришди. Миянинг диққат-эътиборни бошқариб турувчи қисмларида юқори даражадаги фаоллик кузатилган, айни пайтда, миянинг орқа тепа қисмида эса фаоллик эмас, балки сустлик аниқланган. Ваҳоланки, Э.Ньюбергнинг айтишича, миянинг бу қисмидаги нейронлар тутами тананинг фазодаги жойлашувини бошқаради ва «ўз шахси билан атрофдагилар ўртасидаги тафовутни ҳис қилишга» хизмат қилади.
Шундай қилиб, медитация пайтида миянинг орқа қисмлари четдан ҳеч қандай сигнал қабул қилмайдилар ва нормал фаолият кўрсатишдан тўхтайдилар, бунинг натижасида инсоннинг абадият ҳисси чулғаб олади. Худди шундай тажриба ибодат қилаётган франциско роҳибалари устида ҳам ўтказиб кўрилди. Бу сафар ҳам сканер миянинг нутқ билан боғлиқ қисмларида фаоллик кучайганлигини, бироқ миянинг орқа қисмида фаоллик сусайганлигини кўрсатди.

Албатта, бу хулосалар Ислом ақидасидан мутлақо бехабар кишилар томонидан чиқарилган бўлиб, уларни мутлақ ҳақиқат ёки илмий кашфиёт деб қараш тўғри бўлмайди. Бироқ, бу тажрибалар ибодат пайтида инсондаги руҳий ҳолат ўзгаргани каби, физиологик ҳолат ҳам ўзгаришини кўрсатмоқда. Демак бир гап бор... : )

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase