close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Таниқли атеист олим Худонинг борлигини исботлади

Таниқли фалсафа профессори Энтони Флюнинг маърузаси илмий доираларни чинакамига ларзага солди. Айни пайтда ёши 80 дан ўтган олим узоқ йиллар давомида илмий атеизм биносининг устунларидан бири бўлиб келганди. Бир неча ўн йиллар давомида Флю Худога эътиқод қилиш ноўринлиги тўғрисидаги тезисларга асосланган китобларни нашр қилар ва маърузалар ўқирди, дея ёзади “Мета”.

Бироқ сўнги пайтларда эълон қилинган илмий кашфиётлар серияси атеизм ҳимоячисининг қарашларини ўзгартиришга мажбур қилди. Флю ўзининг залолатда бўлганини, Коинот эса ўз-ўзидан пайдо бўла олмаслигини ва у биз тасаввур қилганимиздан ҳам қудратлироқ бўлган Зот томонидан яратилгани очиқ-ойдин эканлигини эълон қилди,
Флюга кўра, у олдин бошқа атеистлар сингари қачонлардир азалда ўлик материядан биринчи тирик материя пайдо бўлганига ишончи комил бўлган. “Бугунги кунда ҳаётнинг ҳамда биринчи репродуктив организмнинг пайдо бўлиши тўғрисидаги атеистик назариянинг барпо этилишини тасаввур ҳам қилиб бўлмайди”, - дейди Флю.
Олимга кўра, ДНК молекулаларининг тузилиши тўғрисидаги ҳозирги замон маълумотлари унинг ўзидан-ўзи пайдо бўла олиши мутлақо мумкин эмас, балки буни кимдир ишлаб чиқарганини исботламоқда. Молекула ўзида сақлаётган ирсий код ҳамда энциклопедик ҳажмдаги ахборот кўр-кўрона  мослашув имкониятини истисно этади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase