close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Хоразмий ва замонавий математика

Замонавий назарий математика - бу математика синфи ўқувчиларини хафа қиладиган, аммо шу билан бирга бугунги кунда биз завқланадиган барча технологик мўжизалар учун асос яратадиган мураккаб мавҳум соҳадир. Буюк мусулмон математиги ал-Хоразмийнинг ғайриоддий ақли бўлмаса, математика олами анча бошқача кўринади, дейиш ўринлидир.

Замонавий назарий математика - бу математика синфи ўқувчиларини хафа қиладиган, аммо шу билан бирга бугунги кунда биз завқланадиган барча технологик мўжизалар учун асос яратадиган мураккаб мавҳум соҳадир. Буюк мусулмон математиги ал-Хоразмийнинг ғайриоддий ақли бўлмаса, математика олами анча бошқача кўринади, дейиш ўринлидир.
Муҳаммад ал-Хоразмий 780 йилда Форс шарқидаги, у орқали Хитой ва Римни боғлайдиган афсонавий қадимий Ипак йўли ўтган Хуросон вилоятида туғилган. Ипак йўли бўйлаб нафақат турли хил товарлар, балки ёш ал-Хоразмий тўплаган Ғарб ва Шарқ ҳақидаги бебаҳо билимлар ҳам ўтган.
Аббосийлар халифаси ал-Маъмун Бағдодда Ҳикматлар уйига (Байт ал-Ҳикма) асос солган пайтга келиб, ал-Хоразмий ўзини олим сифатида танитган эди ва Халифа ал-Маъмун уни Бағдодда ишлашга шахсан таклиф қилди. Шундай қилиб, у Халифа ҳомийлигида ишлай бошлади, Байт ал-Ҳикмани бошқарди ва ер айланимининг узунлиги ва ҳажмини ўлчаш воситаларини ишлаб чиқа бошлади. Ал-Хоразмий Синжар чўлида ер меридиани ёйининг узунлигини ўлчашда иштирок етди. 827 йилда ал-Хоразмий бошчилигидаги мусулмон олимлари томонидан ўтказилган ўлчов маълумотлари кейинги 700 йил давомида энг аниқ бўлиб қолди.
Халифа ал-Маъмун рационализм тарафдори эди ва бошқа вазифалар қаторида у ал-Хоразмийга битта имконсиз вазифани қўйди: математиканинг мураккаб ва аниқ гўзаллиги орқали Аллоҳнинг мавжудлигини исботлаш.
Ал-Хоразмий Байт Ал-Ҳикмадаги кўплаб ҳамкасблари сингари қадимги юнон ва қадимги Ҳинд матнларини таржима қилиш билан шуғулланган. Пифагор, Евклид ва Брахмагупта каби антик даврнинг буюк олимларининг билимлари бу янги авлод олимлари турган пойдевор эди. Аммо ал-Хоразмийнинг ҳиссаси фақат қадимги юнон ва Ҳинд матнларининг таржималаридан бошланмаган. Буюк ҳинд математик китоби "Коинотнинг кашф этилиши"дан ал-Хоразмий ноль рақам деган фикрни қабул қилди. Бу янги математик имкониятлар ва тенгламаларнинг бутун дунёсини очди.
Қадимги Рим рақамлар тизимидан илғор математикада фойдаланиш имконсиз бўлиб туюларди. 0 дан 9 гача бўлган араб саноқ тизими билан ал-Хоразмий алгебра каби соҳани ривожлантира олди, у дастлаб фақат закотни ҳисоблаш ёки меросни бўлиш каби баъзи шариат қоидаларини ҳисоблаш учун фойдаланган. У ўз ишини қадимги юнон геометриясига асослаб, бугунги кунда математика дарсларининг деярли ҳар бир ўқувчисига таниш бўлган алгебра ва геометриянинг асосий ғояларини ишлаб чиқди.
Аммо унинг энг катта муаммоси нол рақами бўлиб қолаверди. Унинг мавжудлигини математика исботлай олмасди. Қадимги ҳинд матнларида айтилишича, нолга бўлинган нол нолга тенг бўлади, аммо ал-Хоразмий ҳар қандай нолга бўлиниш мумкин эмаслигини, шунинг учун математикада бу рақамнинг мавжудлигини бундай қоидалар билан исботлашнинг иложи йўқ эканлигини биларди. Охир-оқибат, у нолни исботсиз рақам сифатида қабул қилиш керак деган хулосага келади. Бундан ташқари, у Халифа ал-Маъмунга Аллоҳга ишониш билан ҳаммаси шундай эканлигини маълум қилади: унинг мавжудлигини илм ёрдамида исботлаш мумкин эмас, лекин уни (қодир Аллоҳнинг мавжудлиги) ҳеч қандай шубҳасиз имон билан қабул қилиш керак. Ал-Хоразмий математикани тушунгани каби фалсафани ҳам яхши тушунган.
Алгебра бўйича биринчи араб рисоласи «Ал-китоб ал-мухтасар фи ҳисоб ал-Жабр ва л-Муқобала» ал-Хоразмий томонидан 830 йилда ёзилган.
Математикадан ташқари у география бўйича тўпламлар ёзади, унда дунёнинг 2400 шаҳри учун кенглик ва узунликни аниқлайди. Шунингдек, у тарихга оид, астролябия, қуёш соатива ҳатто яҳудий тақвими ҳақида китоблар ёзади.
Унинг ўлимидан 700 йил ўтгач, европалик математиклар ўз асарларида унинг асарларига таянадилар ва унга мурожаат қилиб, уни "Алгоризми"деб аташади. Мураккаб математик формулани билдирувчи замонавий "алгоритм" сўзи унинг номидан олинган. Хоразмийнинг асарлари унинг ривожланишига ҳам ёрдам берган замонавий дунё унинг ҳиссасини унутганига қарамай, унинг мероси яшашда давом этмоқда.

Манбалар:
1. М. Морган (Morgan, M.), «Забытая история» (Lost History), 2007. Вашингтон: Национальное географическое сообщество;
2. Е. Масуд (Masood, E.), «Наука и Ислам» (Science and Islam), 2006. Издательство «Icon Books».

Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase