90-йиллар охири ва 70-йиллар бошларида яшаган ёшларнинг кўпчилиги исёнчилик руҳини юқтириб олганди, ўз даврининг барча қадриятлари – сиёсий, ижтимоий ва диний қадриятларни шубҳа остига қўярди ва жамиятнинг муқаддас дин институтлари, жумладан, католиклар черковига қарши чиқарди.
Атеистга айланиш
18 ёшига келиб Д. Ланг чинакам атеистга айланганди.
Агар марҳаматли ва раҳмдил Худо мавжуд бўлса, унда ердаги барча азоб-уқубатлар қаердан? Нима учун У бизни осмонларга оддийгина олиб кетмайди? Наҳотки У одамни унинг азоб чекиши учун яратган? – шу каби саволлар берарди ўша авлод ва уларга жавоб топа олмасди.
Исломда Худони топиш
Бироқ, Сан-Антонио университетида ёш математика ўқитувчиси бўлган пайтида Ланг Худо реал бўлган динни топди. Уни Лангга университетда танишиб қолган мусулмон дўстлари кўрсатишди.
«Биз дин ҳақида гаплашдик. Мен уларга ўз саволларимни бердим ва улар ҳар бир саволга пухта ўйлаб, кейин жавоб берганидан ҳайрон қолдим», - ҳикоя қилади Ланг.
Саудиялик талаба Маҳмуд Қандил (Mahmoud Qandeel) синфга кириб келиши билан ўзининг улуғвор салобати билан ўзига хос таассурот қолдирарди. Ланг унга тиббиётга оид бир савол бериб, идеал инглиз тилида аниқ ва ишончли жавоб олади. Қандилни ҳамма танирди – мэр ҳам, полиция бошлиғи ҳам, оддий одамлар ҳам.
Охир-оқибат, ёш ўқитувчи ва талаба дўстлашиб қолишди, кунлардан бир кун айнан Қандил унга Қуръон ва Исломга оид бир нечта китоб тутқазди.
Ланг Қуръонни мустақил равишда ўқиб чиқди ва университетда талабалар намоз ўқийдиган хонага кириб келди. Таъбир жоиз бўлса, у жангсиз таслим бўлганди. Қуръон уни забт этганди.
«Рассомлар шундай қила оладики, сиз қайси томонга қараб юрманг, портретнинг кўзлари сизни кузатиб тургандай бўлади. Лекин қайси муаллиф сизнинг ҳар куни рўй берадиган руҳий қийинчиликларингизни бошқалардан олди сеза оладиган асар ёзишга қодир?...
Мен ҳар оқшом саволлар ва эътирозлар топардим, эртасига эса уларга қандайдир тарзда жавоб олардим. Гўёки муаллиф менинг фикрларимни ўқиётгандай ва мен китобни яна бир марта очган пайтимга жавоб тайёрлаб қўйгандай бўлиб туюларди. Бу саҳифаларда мен ўзимни топдим …»
Ланг беш маҳал намозни канда қилмай ўқишни бошлади ва унда улкан руҳий қониқиш ҳиссини топди. У бомдод намозини Исломнинг энг гўзал ва таъсирли таомилларидан бири деб ҳисоблайди.
Араб тилида ўқиш ҳам унга бу гўзалликни ҳис қилишга халал бермасди, ахир гўдак ҳам онасинниг сўзларини тушунмасада, унинг овозини эшитиши билан юпанади, изоҳ беради профессор.
Маънавий ўсиш
Қуръон ўқиш оғир пайтларда ҳам унга катта тасалли берарди ва куч-қувват ҳадя этарди. Шу пайтдан бошлаб мунтазам диний амалиёт унинг маънавий ривожланиш йўлини белгилаб берди.
Бошка томондан, у академик карьерага эришди, номзодлик диссертациясини, кейинроқ эса докторлик диссертациясини ёқлади. У доим математикага мафтун бўларди.
«Математика бу – мантиқ, у муайян жавоблар олиш учун далиллар ва рақамлардан фойдаланади, - дейди у. – Менинг миям шунадй ишлайди, муайян жавобга эга бўлмаган нарсаларга дуч келганда эса мен ўзимни йўқотиб қўяман… Ғояларни уларнинг замирида ётадиган амалий туб сабабларга кўрагина баҳолайдиган фикрлаш турига эга бўлган кишининг динда ўзини топиши қийин, чунки аксарият динлар ғояларни эътиқодга асосан қабул қилишни тақозо этади. Ислом эса одамни соғлом фикрлашга ундайди».
«Мусулмон талабалар уюшмаси»нинг маслаҳатчиси бўлгани ҳолда, Ланг ўзини талабалар ва университет ўртасидаги боғловчи бўғин сифатида кўради. Хусусан, маъмурият унга ислом бўйича маърузалар ўқишга рухсат беради.
«Маслаҳатчи сифатида менинг ролим – мусулмон талабаларга америка маданияти ва ўқув жараёни хусусиятларига мослашишга бўлган эҳтиёжларида ёрдам беришдир. Улар хато ўйлаш, гумроҳликдан қутилиш имкониятини қадрлайдилар».
Ланг Қўшма Штатлар мусулмонлари орасида оммавий бўлган қатор исломий китоблар ёзган. Унинг қаламига мансуб энг машҳур китоб «Ҳатто фаришталар ҳам савол беради: Америкада Ислом сари йўл» (Even Angels ask; A Journey to Islam in America). Бу китобда доктор Ланг ўқувчилар билан Ислом қаърида шахс сифатида шаклланиш ва маънавий ўсиш йўли очилган ғойибона кучлар билан ўртоқлашади.
Интернетдан
Абу Муслим таржимаси