close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Рамазон 2024: рўзанинг энг қисқа ва энг узун куни

1445-ҳижрий (милодий 2024) йил муборак Рамазон ойи яқинлашар экан, астрономик ҳисоб-китобларга кўра, 11 март, душанба мусулмонлар рўзасининг биринчи куни бўлади. Рамазон ойида кундузи рўза тутишнинг давомийлиги (тонгдан кечгача бўлган соатлар) турли мамлакатлардаги мусулмонлар учун фарқ қилади ва уларнинг жойлашувига қараб 12 соатдан 17 соатгача бўлиши мумкин, деб хабар беради «Ватан».

Энг қисқа кунлик рўза Чилининг Пуэрто-Монт шаҳрида бўлиши ҳисоблаб чиқилган - 12 соат 44 дақиқа, Гренландия пойтахти Нуукда эса бу тўлиқ 17 соат 26 дақиқа бўлади. Норвегиянинг Осло шаҳрида истиқомат қилувчи мусулмонлар бу йил Рамазон ойининг ўрталарида маҳаллий вақт билан соат 03:30 дан 18:45 гача жами 15 соат 15 дақиқа рўза тутадилар. Миср пойтахти Қоҳирада рўза тутиш муддати 14 соатдан сал кўпроқ бўлса, Уммоннинг Маскатида 13 соат 53 дақиқа давом этади; Абу-Даби (БАА) ва қўшни Саудия Арабистонида - 13 соат 56 дақиқа.
Ҳар бир ҳижрий йил милодий календар йили билан таққослайдиган бўлсак, қамарий тақвимга кўра 11 кун олдин бошланади. Ушбу йиллик силжиш туфайли, муқаддас рўза ойи (мусулмон тақвимининг 9-ойи) ҳам 33 йиллик циклда фасллар бўйлаб ўтади. Рамазон ойида барча вояга этган мусулмонлар, эрталабдан қуёш ботишига қадар овқат, ичимликлар (шунингдек, чекиш) ва турмуш ўртоқлари билан яқинлик қилишдан ўзларини тийиб туради, оғир касал бўлган ва саёҳатда (йўлда) бўлганлар бундан мустасно.
Мўминлар намоз, ўзини тийиш ва савоб амаллар билан Аллоҳга яқинроқ бўлиш учун кундузни Аллоҳ таолога ибодат қилишга бағишлашга ҳаракат қиладилар. Бу ойда имкон қадар Қуръони Каримни ўқиш ва ўрганиш одат тусига киради. Кўп эркаклар Рамазоннинг охирги 10 кунини фақат масжидда ўтказадилар. Исломда бундай туриш итикоф деб аталади - бу маънавий «чекиниш» тури бўлиб, унда улар ибодат қилишади, Қуръон ўқишади, Аллоҳни зикр қилишади ва дуолар ўқишади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase