Бу ҳадиси шарифда қошлар билан бош оғриғи орасида муайян бир муносабат борлиги ифода этилмоқда ва яна инсон вужудида биринчи бўлиб қош туклари пайдо бўлиши таъкидланмоқда. Ҳазрати пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч ҳандай асбоб-ускунасиз бундан 1400 йил муқаддам айтиб қўйганлари ушбу ҳақиқатни тиббиёт фани яқин йиллардагина кашф этди. Рисолат даврларида бу ҳақиқатни ҳозиргидай йўсинда аниқлаш учун она бачадонидаги ҳомилани махсус заррабинлар ёрдамида узлуксиз кузатиб бориш керак эди. Ваҳоланки, у замонларда бундай жиҳозлар бўлмаган.
Ҳозирги пайтда профессор Uveis Maskorнинг тиббиёт факультетларида ўқилаётган "Эмбриология" дарслигининг 207-бетида шундай сатрлар бор: "Ҳомилада дастлабки туклар эмбрионал даврнинг 4-босқичида кўрина бошлайди ва энг биринчи бўлиб қошлар (!) ўсиб чиқади". Life Sciene Libraruга қарашли бўлган "GROWTH" номли асарнинг 193-саҳифасида эса тиббиёт илми бу ҳақиқатни янада яққол тан олмоқа ва: "РАСУЛУЛЛОҲ ТЎҒРИ АЙТГАН ЭКАН!" демоқда.
"Илоҳий мўъжизалар" китоби асосида
Абу Муслим тайёрлади