Аллоҳ таоло Қуръони каримда осмоннинг қуйидаги хусусиятига алоҳида эътибор қаратади: "Ва осмонни сақлаган шифт қилиб қўйдик. Улар эса, Унинг аломатларидан юз ўгиргувчи бўлмоқдалар" (Сура Анбиё, 32). Осмоннинг кўрсатилган хусусияти йигирманчи асрда амалга оширилган илмий тадқиқотлар билан тасдиқланди.
Ер шарини ҳар томондан ўраб турадиган атмосфера тирик организмларни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим жараёнлар билан боғлиқ муҳим вазифаларни бажаради. У ерга яқинлашаётган кўплаб катта ва кичик осмон жисмларини, метеоритлар ва бошқа тошларни ҳалок қилади ва шу тариқа, уларнинг ердаги ҳаётга катта зарар кўрсатишининг олдини олади.
Шу билан бирга, атмосфера коинотдан тараладиган ва ерда яшайдиган организмларга зарарли бўлган радиация учун бир фильтр вазифасини ҳам бажаради. Энг қизиғи шундаки, атмосфера қатламлари фақат маълум бир нурларни, яъни қуёш нури, инфрақизил нурлари ва радио тўлқинларини фақат Ердаги барча жонзотларга зарар этказмайдиган миқдорда ўтказади, чунки бу турдаги радиация тирик организмлар учун зарурдир.
Ультрабинафша нурлари ўсимлик дунёсидаги фотосинтез жараёнини таъминлаш ва ердаги ҳаётни сақлаб қолиш учун жуда муҳимдир. Қуёшдан келиб чиқадиган, барча йўналишларда тарқалган кучли ультрабинафша нурлари улкан массаси атмосферадаги озон қатлами билан тўқнашганда фильтрланади ва бу нурларнинг фақат ҳаётий жараёнларни қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган даражадаги кичик қисмигина ерга етиб келади
Коинотнинг зиён етказиши мумкин бўлган таъсирларидан Ер нафақат атмосфера билан ҳимоя қилинган. Атмосфера билан бир қаторда «Ван Аллен камари» номини олган осмон қатлами ҳам мавжуд бўлиб, бу Ернинг магнит майдони таъсири натижасида рўй беради. «Ван Аллен камари» ер юзасига қараб интиладиган зарарли нурлар таъсирига қарши ўзига хос қалқон вазифасини бажаради. Қуёшдан ва бошқа юлдузлардан тўхтовсиз равишда чиқадиган бундай нурлар одамлар ҳаёти учун ҳалокатли ҳисобланади. айниқса, бу қуёшда рўй берадиган портлашларга тааллуқли. Агар «Ван Аллен камари» бўлмаганида қуёш портлашида юзага келадиган элементлар Ердаги барча жонзотларни йўқ қилиб юборган бўларди.
Олимларнинг ҳисоблаши чиқишича, Қуёшдаги бир дона портлаш натижасида атроф-муҳитга тарқалган энергиянинг Хиросимага тушган атом бобмасига ўхшаш 100 миллиард атом бомбанинг кучига тенг экан. Портлашдан 58 соат ўтгач, компас стрелкаларининг фаоллиги юқори бўлиб, ер юзасидан 250 км баландликда, ҳаво қатлами 25000 С ҳароратгача қиздирилади.
Кўриб турганимиздек, Ер ташқи муҳитдан ҳар қандай хавфдан ҳимоя қиладиган мукаммал тизим билан ўралган. Осмоннинг бир тўсиқ сифатида ҳимоячи вазифаси кўп асрлар илгари Қуръони каримда зикр қилинган.
«Ториқ» сурасининг 11-оятида айтиладики: «Қайтувчи (ёмғир) соҳиби бўлган осмон билан қасам»
Қуръонда фойдаланиладиган "қайтувчи" сўзи «ортга қайтувчи» ва «ортга қайтарувчи» маъноларига эга. Ерни ўраб олган атмосфера, маълумки, кўплаб қатламлардан иборат.
Бу қатламларнинг ҳар бири тирик организмларнинг фойдали хусусиятларини таъминлашга қаратилган муҳим вазифаларни бажаради. Атмосфера қатламларини ўрганиш давомида уларнинг ҳар бири ўз чегараларига етган ёки ер юзасига келган моддаларни ёки нурларини қайтариб олишга қодир. Қуйида биз бир неча мисолларда Ернинг атмосфера қатламлари қайтариш қобилиятини кўриб чиқамиз.
Ер юзасидан 13-15 км баландикда жойлашган тропосфера Ер юзасидан кўтарилган сув массаларни зичлайди ва уларни ёмғир шаклида Ерга қайтаради.
Атмосферанинг озон қатлами, яъни Ердан 25 км баландликда жойлашган, космосдан ва зарарли ультрабинафша нурлар билан келган нурланишни акс эттирувчи озоносфера уларни қайтариб, ер юзасига етиб боришига тўсқинлик қилади.
Ионосфера, худди йўлдош каби, ер юзасидан тараладиган радиотўлқинларни ушлайди ва уларни ортга акс эттиради, шу тариқа симсиз алоқа, радио ва телевидение фаолият кўрсатишига имкон беради.
Осмон қатламларининг яқинда аниқланган, лекин бундан кўп асрлар олдин Қуръонда баён қилинган кўриб чиқилган хусусиятлари Муқаддас Қуръони Карим Аллоҳнинг каломи эканлигини яна бир бор исботлайди.
Абу Муслим таржимаси