Абу Муслим
НАСАда узоқ вақт давомида астронавт-аёллар ҳуқуқлари камситилиб келган. Яқинда тўлалигича аёллардан иборат бўлган экипажнинг очиқ космосга чиқиши рўй берди, лекин ундан олдин узоқ йиллар давомида менсимаслик, фақат аёллар учун аҳмоқона янгиликлар ва саволлар кузатилган. Энди эса Трамп аёлларни Ойга жўнатишга ваъда бермоқда.
Ўзбекистонда 1 ноябрдан бошлаб бир қатор ўзгаришлар кучга киради. Қуйида уларнинг рўйхати келтирилган:
Тошкентда 35 яшар Абдуваҳоб.Н 37 яшар Шаҳло.Т.ни шантаж қилган. Эркак аёлни унинг эрига хиёнат қилганлиги ҳақида миш-мишлар тарқатиш билан шантаж қилган ва 700 доллар талаб қилган. Айтилган пул берилмаган тақдирда Абдуваҳоб маҳаллада миш-миш тарқатиш билан қўрқитган.
Ўзбекистонда Президент маъмурияти умумий бўлими собиқ бошлиғи қўлга олинди. Асатулла Дўстов жиноий уюшма ташкил этишда айбланяпти. Дўстовга қарши жиноят кодексининг қуйидаги моддалари бўйича айбловлар қўйилган: 165 (тамагирлик), 168 (фирибгарлик), 209 (мансаб сохтакорлиги), 28, 211 (пора беришда иштирок этиш), 242 (жиноий уюшма ташкил этиш) ва 243 (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш). Собиқ амалдор ўзининг хизмат ваколатларидан фойдаланиб, раҳбарлик лавозимларини сотиш билан шуғулланган.
Ўзбек ТВ шоуларидан бирининг ғолиби ваъда қилинган автомобилни ололмаганди. Бу ҳақида UPL хабар қилади. Фуқаро Аброров.Ш Tracker маркали автомобилни 23 июль куни ютиб олган. У «Маҳалла» канали орқали эфирга чиқадиган Кафил-шоу ғолиби бўлганди.
Наманган вилоят ИИБ олтинчи сонли тергов изоляторида аёл киши вафот этди. Бу ҳақида UPL мухбири хабар қилади. 43 яшар Шоҳиста.М 22 октябрь куни соат тахминан 02:30 да вафот этди. Аёл фирибгарлик ҳолати бўйича қамоққа олинганди. У авваллари ҳам 168-модда бўйича (фирибгарлик) айбдор деб топилган.
Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган фотосуратларда Шаҳрисабздаги кўп асрлик тарихга эга бўлган карвонсаройда қизларнинг эҳтиросли (эротик) рақсини кўриш мумкин. Расм телеграм-каналларда тарқалди. Кўплаб интернет фойдаланувчилари тадбир ташкилотчиларини танқид қилди. Фойдаланувчиларнинг фикрига кўра, ушбу карвонсарой катта тарихга эга бўлиб, туристлар Ўзбекистонда интим-туризм ривожланяпти деган ўйга бориши мумкин.
Биз аввалроқ Юнусобод туман ҳокимининг ўринбосари пора билан қўлга тушгани ҳақида ёзгандик. Ҳокимнниг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари 5 минг доллар пора олаётганида қўлга олинди. ОАВда ушбу ишнинг янги тафсилотлари пайдо бўлди. Jahon нашрининг маълумотларига кўра, ҳоким ўринбосарининг уйидан 1,5 млн доллар пул ва авиачипта топилган.
Биз, мусулмонлар, инсоннинг руҳи борлигига ишонамиз. Биз уни кўра олмаймиз ва унинг асл табиатини англаб ета олмаймиз. Бизда у ҳақида озгина маълумот бор, холос. Руҳ инсонда энг муҳим нарса ва у бизнинг онгимиз билан узвий боғлиқдир.
Одамлар хато қиладиган бир қатор масалаларда жамоавий психология катта таъсир кўрсатади. Бу таъсир айниқса, дин танқислигини ҳис қиладиган, «тўда инстинктига эргашиш» меъёрга айланиб қолган жамиятларда сезиларли. Ҳаттоки одам нима тўғри эканлигини ғайришуурий равишда тушуниб етадиган бўлса ҳам, оломон психологияси таъсири остида у виждонини нотўғри фикрлар билан ёпиб юборади, эмиш-ки, қанчадан-қанча одам хато қилиши мумкин эмас. Аслида эса, кўпчиликнинг фикри бирон-бир масаланинг тўғрилиги мезони саналмайди.
Илоҳий чегаралардан чиққан гумроҳликдаги ўз фикрини тўғри деб билувчи нодонлик етти хил турда бўлади. Биринчи тур – Уни тасаввурлар ва хаёлотлар орасидан қидирган, Унинг учун таъриф ва тавсиф излаган, топа олмаганидан кейин эса Уни инкор қила бошлаган ва Унинг ҳаракатларини табиат ва юлдузлар билан боғлаган эканлиги сабабли Аллоҳ Таолога эътиқоди йўқ шахслар нодонлиги.
Шарқшунослик тарихи ислом дунёсининг энг нозик сирларини англаб етиш учун шарқшунослар ўзларини мусулмон қилиб кўрсатган ҳолатлар ҳақида кўплаб мисолларни билади: Ричард Бартон, Снук Хюргронье, Арминий Вамбери. Бу рўйхатни давом эттириш мумкин, лекин таъкидлаш жоизки, улар бу ишни фақат фанга бўлган муҳаббат туфайлигина қилган дея олмаймиз.