The National саҳифаларида Аҳмад Қурайшийнинг ёзишича, Исмоил Қаанийни тушуниш учун унинг Афғонистон ва Покистонда йигирма йиллик фаолиятига назар ташлаш керак.
Қааний ИИҲК ўзининг Ироқ, Сурия, Ливан ва Фаластиндаги операциялари туфайли кўпроқ тасаввур қилинадиган Эрондан ғарбдаги минтақада деярли номаълумдир. Лекин Эроннинг шарқдаги қўшнилари, Қобул ва Исломободдан Тожикистон, Ўзбекистон ва ҳатто Ҳиндистонгача, 1990-йиллар Афғонистонда толибонларни ағдаришга ёрдам бериш учун у билан ишлаган мамлакатгача уни яхши биладилар.
Қааний оммавий ахборот воситаларидан тортинади ва бу лавозимдаги ўтмишдошидан фарқли равишда, баландпарвоз эмас, лекин самарадорлик борасида ундан қолишмайди. АҚШда 11 сентябрь терактларидан сўнг унинг ишончли шахслари АҚШнинг Саудия Арабистони, Миср, Покистон ва совуқ уруш давридаги бошқа иттифоқчилар билан муносабатларида кузатилган пасайишдан фойдаланиб, Афғонистонда ёрдам бериш учун америкалик ҳарбийлар билан жойларда ҳамкорлик қилдилар.
Атом қуролига эга бўлган Покистонга қарши тўғридан-тўғри провокацион қарама-қаршиликсиз кураш Қааний ҳаракатларига энг ёрқин мисол бўлиши мумкин. Тахминларга кўра, у Покистон ҳудудида ўн йилдан ортиқ, то 2015 йилгача ҳаракат қилиб, Белужистон ва Покистоннинг ишбилармонлик маркази саналган Карачидаги вазиятни беқарорлаштирган айғоқчилар ва террорчилар тармоғини яратган. У ғарбий Хитойни Арабистон денгизидаги Покистонга тегишли Гвадар порти билан боғлайдиган қўшма Хитой-Покистон иқтисодий йўлагини издан чиқариши лозим бўлган ҳужумлар ташкиллаштирган.
Айнан Қааний то Исломобод томонидан йўқ қилинмагунга қадар Сурияда Покистонлик кўнгиллилар даҳшат солувчи бригадаси сифатида фаолият кўрсатган «Зейнабиюн» шиалар кўнгиллиларини жалб қилиш учун ўзининг Покистондаги алоқаларидан фойдаланган. Уларнинг бўлинмалари покистонлик камбағал шиаларни жалб қилиб, уларнинг диний ғайратидан Эрон манфаатларида кураш йўлида фойдаланган.
Қааний Афғонистонда ташкил қилган Лива ал-Фатманиюн гуруҳи, шиа кўнгиллилари бригадаси, Сурияда жанг қилган. Шу тариқа айтиш мумкинки, айнан Қааний Суриядаги уруш учун Марказий ва Жанубий Осиёдан шиалардан иборат «тўп еми» етказиб берган асосий таъминотчи бўлган.
Покистон муаммоларидан ташқари, ИИҲК ва «ал-Қудс» Покистон фуқаролари ёки ўғирланган паспортлардан кўпинча терроризм ва айғоқчилик учун фойдаланган. Масалан, 2017 йил мартида покистонлик Сайед Мустафа Хайдар Накви Исроил манфаатларида айғоқчилик қилгани учун Германияда қамоққа олинган. Немис терговчилари унинг 2012 йил Германияга ўқишга келганида «ал-Қудс» томонидан ёллангани ва ишлаганини исботлаб бердилар.
Яна бир мисол, 1985 йилда марҳум Кувайт амири шайх Жобир ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳни ўлдиришга уринишдир. Ҳужумда иштирок этган икки эронлик ёнида Покистон паспортлари бўлган. Суиқасдни 3 январ куни Сулаймоний билан бирга ҳалок бўлган Ироқ шиа кўнгиллилари қўмондони Абу Маҳди ал-Муҳандис режалаштирган.
Покистон ва Афғонистонда Қааний нинг стратегик вазифаси жуда оддий эди: Эронга Афғонистон ёки Покистондан мумкин бўлган бостириб киришини тўхтатиш ва денгизга тўғридан-тўғри чиқиш имконига эга бўлмаган Афғонистоннинг Покистон портларига қарамлигини тугатиш.
Ушбу минтақа дунёдаги энг хавфли чегара зоналаридан бирига эга: Эрон, Афғонистон ва Покистон туташган камҳосил ерлар жиноий синдикатлар, одам савдоси билан шуғулланувчилар, экстремистик ва сепаратистик гуруҳлар ва махсус хизматларнинг махфий агентлари билан тўлиб тошган. ИИҲК фикрига кўра, агар АҚШнинг босқини рўй берадиган бўлса, айнан шу ердан амалга оширилади.
Шунингдек, бу Эрон аҳолиси этник жиҳатдан форсий бўлмаган жой, у ерда суннийлар кўпчиликни ташкил қилади, Эроннинг олий раҳбари у эрда машҳур эмас ва Теҳронга қарши қаттиқ қаршиликлар аҳоли орасида устунлик қилади. Бу яширин хорижий аралашув учун идеал муҳитдир ва Кобул ёки Исломобод томонидан берилган ҳар қандай кафолат Эрон раҳбарларини ишонтира олмайди.
Қааний АҚШ ва Покистоннинг иттифоқчилари, Саудия Арабистони ва бошқа араб давлатларини Афғонистондаги беш йиллик истило урушига жалб қилганликда, 1990 йилларда фуқаролар урушини авж олдирганликда айбланмоқда. Толибон 1996 йилда Кобулни Покистоннинг ёрдами билан ва минтақавий ва халқаро иттифоқчиларнинг тинимсиз қўллаб-қувватлаши асосида қўлга киритди, бир йилдан сўнг эса Қааний Сулаймоний бошчилигида Афғонистон ҳукуматини тузиш ҳаракатларига қарши бўлган партизанлар иттифоқини тузди.
Сулаймоний араб дунёсидаги урушга эътибор қаратган бўлса-да, Эроннинг шарқий чегарасида ишлашни унчалик хоҳламасди. Энди, ал-Қудсда қўмондонлик Қааний қўлига ўтди, таҳлилчилар бу Эроннинг айнан шарқий йўналишини кучайтириши мумкинлигини англатадими, деб ўйлашади. Шунга қарамай, деярли ҳамма яхши тушуниб турибдики, Қааний каби одамлар билан Эроннинг Яқин Шарқда ҳам, Жанубий ва Марказий Осиёда ҳам аралашуви сиёсати деярли ўзгаришсиз қолишига ишончи комил.
Исмоил Қааний - "Ал-Қудс"нинг янги раҳбари ҳақида нималарни билиш керак?
Эрон Қосим Сулаймонийнинг ўлимидан сўнг Ислом инқилоби ҳимоячилари Корпусида (ИИҲК) чет элдаги операциялар билан шуғулланувчи «ал-Қудс» қўмондони лавозимини Исмаил Қааний эгаллашини маълум қилди. У ҳақида нималарни билиш керак?
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш