"Bild маълумотларига кўра, жиноятчи эканлиги тахмин қилинган шахс жиноятни содир этганлиги ҳақида хат ва ўз айбини тан олган видео қолдирган", - деб ёзади нашр.
Унинг уйида яна бир, номаълум кишининг танаси топилган.
"Яраланиш натижасида ҳалок бўлганлар сони 9 кишига етди..., шу тариқа ҳалок бўлганлар сони 11 кишини ташкил қилди ", - хабар беради полиция. Тергов ишлари давом этяпти. Айни пайтда ўқчи ва унинг қурбонлари шахси аниқланяпти.
Эслатиб ўтамизки, жиноятчи асосан муҳожирлар ёки келиб чиқиши муҳожирлардан бўлган немис фуқароларига тегишли бўлган чилимхоналарга ҳужум қилган. Маълум қилинишича, ҳалок бўлганар орасида Туркия фуқаролари бор. Мавжуд ахборотларда 9 киши ультра-ўнг жиноятчининг қурбони бўлганлигин маълум қилинган.
Германиянинг Ханау шаҳрида 9 киши миллатчи-террорчининг қурбони бўлди
Германиянинг Франкфурт яқинидаги Ханау шаҳрида куролланган жиноятчи иккита чилимхонага ҳужум қилиб, тўққиз кишини ўлдирди. Полициянинг хабар қилишича, қотилликда гумон қилинаётган шахс пайшанба куни тонгда ўз уйида ўлик ҳолда топилган. Bild газетаси хабарларига кўра, жиноятчининг исми Тобиас Р. Бўлиб, у ўзининг ўльтра-ўнг қарашларини ифода этган хато ва видео қолдирган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси