close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
03.06.2020 00:41

Кўпчилик ишга, ўқишга ёки намозга мотивация билан этра тонгда осонликча уйғона олади. Лекин ўз организмини уйғотиш ва уни бирон нарсани бажаришга мажбурлашга кўп куч сарфламасдан ҳам эришиш мумкин. Келинг, аввал нима сабабдан тўшакдан истар-истамас туришимиз сабабларини аниқлаштириб оламиз.

02.06.2020 21:51

“Ғарб ҳазораси (цивилизацияси) Исломни доимо Европача қадриятларга хавф деб билган ва уни қатъий рад қилиб келади...” Фуркан Шенай

02.06.2020 20:40

Ушбу ҳафтада бир қатор тадқиқотлар россияликларнинг кайфиятида 2020 йилда фавқулодда вазиятлар таъсири остида содир бўлишни бошлаган ёки сезиларли даражада тезлашган жиддий ўзгаришларни қайд этди. «Росбалт» рус социологларининг яқинда ўтказилган тадқиқотидан олинган маълумотларни эълон қилди, улар қуйидаги хулосаларга келишган: «Русларнинг оммавий онги катта ўзгаришларни бошдан кечирмоқда: ҳокимиятга нисбатан тажовуз кучаймоқда, «кучли қўл»га бўлган талаб деярли йўқолмоқда, фуқаролар ўз ҳуқуқларини ҳурмат қилишни талаб қилмоқда».

02.06.2020 20:33

АҚШ президенти Дональд Трамп ўтган ҳафта мамлакатнинг ўнлаб шаҳарларини қамраб олган оммавий тартибсизликларни бостириш учун армиядан фойдаланиши мумкинлигини маълум қилди, деб ёзади ВВС. Posse Comitatus Act қонунига мувофиқ, қуролли кучлар мамлакат ичкарисида конгресс рухсатисиз ҳаракат қилиши мумкин эмас. Бироқ Трамп, унинг сўзларига кўра, 1807 йил қабул қилинган ва шундан бери Қўшма Штатларда қўлланмаган Insurrection Act қонунидан фойдаланиш ниятида.

02.06.2020 20:20

Эрон расмийлари афро-америкалик Жорж Флойд полиция томонидан ўлдирилганидан кейин оммавий норозиликларни бостириш учун ҳарбий кучларни юборган Вашингтондаги хавотирли вазиятга изоҳ берди. Брифинг давомида Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Аббос Мусавий инглиз тилига ўтди ва АҚШ президенти маъмурияти Доналд Трамп ва хавфсизлик кучларига ўз халқига қарши зўравонликни тўхтатиш талаби билан мурожаат қилди.

02.06.2020 20:13

Ўтган уч ой ичида дунёнинг 31 мамлакатида 127 дан ортиқ журналист COVID-19 оқибатида вафот этди, дейилади штаб-квартираси Женевада жойлашган Press Emblem Campaign (PEC) мустақил журналистлар ассоциацияси баёнотида. PEC маълумотларига кўра, 1 мартдан 31 майгача бўлган даврда камида 127 журналист COVID-19 оқибатида вафот этди, шундан 2/3 қисми  – профессионал мажбуриятларни бажариш давомида. Фақат май ойининг ўзида 72 киши вафот этди.

02.06.2020 20:09

Россия ядровий зарба бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади, шу жумладан Россия Федерацияси ҳудудига қарата баллистик ракеталар учирилганлиги тўғрисида маълумот олгандан сўнг, дейилади Россия Федерациясининг Ядро қуролари соҳасидаги давлат сиёсатининг асосларида.

02.06.2020 19:28

Афғонистон Президенти ва АҚШ Давлат котиби видеоконференция орқали музокаралар олиб бормоқда. Афғонистон президенти Ашраф Ғани АҚШ Давлат котиби Майк Помпео билан видеоконференцияда гаплашди. Бу ҳақда Афғонистон президенти маъмурияти матбуот хизмати хабар қилди.

02.06.2020 19:24

Ироқдаги Эрон тарафдори бўлган шиа гуруҳлари Саудия Арабистонида террорчилик ҳужумларини уюштиришга чақирдилар. Шанба куни "Катайб Ҳизбуллоҳ" ва "Ал-Нужаба" ҳаракатлари вакиллари қиролликда «жиҳод операциялари»га даъват қилган баёнотларни тарқатишди. «Катайб Ҳизбуллоҳ»нинг вакили Абу Али ал-Аскари агар «жиҳод» операциялари Саудия Арабистонига ўтказилмаса, сиз «ёмон дарахтнинг қолган қисми»нинг хиёнати ва иккиюзламачилигидан қутулолмайсиз.

02.06.2020 19:18

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Греция пойтахтида масжидларда ибодат қилиш имкониятидан маҳрум бўлган мусулмонларнинг ноқулай аҳволи ҳақида гапирди. “Афинада бирорта ҳам масжид қолмаган. Уларнинг ҳаммаси ер юзидан супуриб ташланган. Лекин биз Истанбул каби бир шаҳарда бундай нарсага мурожаат қилмадик” деди Эрдоған Константинопол фатх этилишининг 567 йиллиги муносабати билан.

02.06.2020 19:09

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Твиттердаги АҚШ раҳбариятини Америка фуқароларининг ҳуқуқларини бузгани учун танқид қилди. Қодировнинг таъкидлашича, у ҳукумат вакиллари «кўчанинг ўзида судсиз жазолаш»ни амалга ошираётган АҚШда содир бўлаётган воқеаларни "даҳшат билан кузатмоқда".

02.06.2020 19:05

Huawei корпорацияси, ахборот ва коммуникация технологиялари ечимларининг етакчи таъминотчиси, Ўзбекистонда солиқ ҳисобига олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси хабар берди. ДСҚ маълумотларига кўра, Хитойда рўйхатга олинган Huawei Services (Hong Kong) Co., Limited  1 июн куни рўйхатга олинган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase