Оқ уйнинг баёнотига кўра, санкциялар ушбу платформалар АҚШ хавфсизлигига солаётган "таҳдидни бартараф этиш" учун мўлжалланган. Бу ҳақида Оқ уй матбуот хизмати хабар бермоқда.
Трампнинг фикрича, Хитой компаниялари томонидан ишлаб чиқилган иловалар АҚШнинг "миллий хавфсизлиги, ташқи сиёсати ва иқтисодиётига таҳдид солмоқда". Унинг сўзларига кўра, TikTok америкалик фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини тўплайди, "эҳтимол, Хитойга америкалик амалдорлар ва пудратчиларни кузатиш, шантаж ва корпоратив жосуслик учун шахсий маълумотлар билан досье тўплаш имконини беради."
Компаниянинг ўзи ўтган ҳафта маълум килдики, TikTok америка бозорини тарк этиш ниятида эмас. "Биз ҳеч қаёққа етишни режалаштирмаганмиз", – деди ўз хабарида Шимолия Америка бўйича TikTok директори Ванесса Паппас ва илова шахсий маълумотлар учун хавфсиз эканлигини қўшимча қилди.
"Биз бу ерга узоқ вақтга келдик, иловамиз орқали овозингизни бўлишишда давом этинг, келинг, TikTok ни ҳимоя қиламиз", – дейилади Паппаснинг баёнотида.
Аввалроқ Microsoft TikTok нинг америкадаги улушини сотиб олиш ниятида эканлиги маълум қилинганди. Бунга жавобан Трамп АҚШ хазинаси унинг қийматидан «сезиларли қисм»ни қўлга киритган тақдирда бундай битимни қўллаб-қувватлашини маълум қилганди. Бунда АҚШ президенти 15 сентябрдан бошлаб ижтимоий тармоқни тақиқлаб қўйиши ҳақида огоҳлантирди.
TikTok платформаси фонограмма остида қўшиқ айтиладиган, рақс тушиладиган, скетчлар намойиш этиладиган 15-секундли видеороликлар алмашинишга имкон беради. ижтимоий тармоқ 150 мамлакатда бир миллиардга яқин фойдаланувчига эга бўлиб, уларнинг 80 миллионга яқини АҚШга тўғри келади.
Трамп TikTok ва WeChat ишини тақиқлайдиган фармонни имзолади
АҚШ Президенти Дональд Трамп агарда улар америка компанияларига сотилмаса, 45 кун ичида АҚШда TikTok ва WeChat тақиқланиши ҳақида фармон имзолади. Фармон Хитойнинг TikTok машҳур ижтимоий тармоғининг эгаси - ByteDance компанияси билан ҳар қандай битимларни тақиқлайди. Худди шундай чоралар WeChat эгаси бўлган Хитойнинг Tencent технология компаниясига нисбатан ҳам қабул қилинади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси