Форумдан асосий мақсад – «Ёшлар-2030» БМТ Стратегиясида ҳисобга олинган ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш борасида халқаро ва минтақавий воситалар ва механизмларни такомиллаштиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишдир.
Форум ишида БМТ, ЕИ, ОИС, Африка иттифоқи тизимидаги ёшлар структуралари раҳбарлари, инсон ҳуқуқлари бўйича хорижий миллий институтлар вакиллари, ёшлар ташкилотларининг экспертлари ва олимлар иштирок этиши кутилмоқда.
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича веб-форум бўлиб ўтади
2020 йилнинг 12-13 август кунлари Самарқанд шаҳрида «Ёшлар 2020: глобал ҳамжиҳатлик, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқлари» мавзусида инсон ҳуқуқлари бўйича веб-форум бўлиб ўтади, хабар қилади Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказнинг матбуот хизмати.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
