close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ХХР мусулмонларига «хитойча ёрлиқ». Коммунистлар Қуръонни «тўғрилашади»ми

Афтидан, уйғур миллий озчилиги тақдири билан боғлиқ вазиятда ғишт қолипдан кўчган кўринади. «Твиттер»да Индонезия Ҳуқуқий, сиёсий ва хавфсизлик масалалари бўйича вазири Махмуд М.Д. ёзганидек: «Мен Хитой элчисини сиёсий, ҳуқуқий масалалар ва хавфсизлик масалалари бўйича координатор офисига таклиф қилиб, уйғур мусулмонлари билан боғлиқ вазият Индонеизия мусулмонларини ҳаяжонга келтирганини айтдим».

Бу сўзларни Индонезиянинг «ANTARA» янгиликлар расмийй агентлиги иқтибос қилиб келтирди. Вазир ўз твиттида таъкидлаганидек, у ХХР элчисини Индонезия ҳукумати Хитойнинг ички ишларига аралашиш ниятида эмаслигини айтди, лекин уйғур мусулмонлари муаммосини тушунишдан кенгроқ манфаатдор эканлигини билдирди.
Бу маълумотларни Индонезия Уламолар Кенгаши (MUI) бош котиби Анвар Аббоснинг 2019 йил 20 декабрда Куала-Лумпурда мусулмон мамлакатлар саммитида Шинжондаги уйғур мусулмонлари ҳуқуқларини бузаётган Хитойга нисбатан қаттиқроқ позиция эгаллашга чақирган сўзларига жавоб ҳисоблаш мумкинми?
«MUI Куала-Лумпурда мусулмон мамлакатлар саммити қатнашчиларини Хитой ҳукуматига нисбатан кескин позиция эгаллашга чақиради», – деди Аббос агентлик учун берган ёзма баёнотида.
Унинг таъкидлашича, Хитой ҳукумати уйғур мусулмонларига нисбатан мисли кўрилмаган даражада инсон ҳуқуқлари поймол қилинишига йўл қўйган, жумладан, уларга ўз динини унинг талабига риоя қилган ҳолда адо этишга имкон бермаган.
«Биз Хитой каби давлат уларни бошқариш ҳуқуқига эга эканлигини тушуниб турибмиз. Бироқ улар аҳолининг бир қисига алоқадор инсон ҳуқуқларини ва айниқса, мусулмонларнинг асосий ҳуқуқларини бузмасликлари лозим», – деди у.
Бунгача мусулмон мамлакатлар Хитойда уйғур мусулмонлар ҳуқуқларининг бузилиши ҳақидаги маълумотларга жуда эҳтиёткорлик ва вазминлик билан муносабат билдирганди. Бу мавзу асосан ғарб ОАВда янграган бўлиб, бу ХХРга мамлакатнинг ички ишларига аралашув ҳақида ва хитойликлар ҳуқуқларини фақат хитойликлар муҳокама қилиши мумкин деб айтишига имкон берарди.
Шу билар бирга, ушбу мавзу турли ОАВда асосий мавзулардан бири бўлиб қолавермоқда.
Яқинда Туркия оммавий ахборот воситалари ўзларининг ғарблик ҳамкасбларига ҳавола қилган ҳолда, ХХР коммунистик партияси Муқаддас Матнлар коммунистик партиянинг мафкуравий курсатмаларига мос келиши учун уларни хитой тилига таржима қилиш ва «тўғрилаш» ғояси пайдо бўлганини айтганди.
Шунингдек, ХХРда ҳозир динга қизиқиш кучайгани ва турли дин ва мазҳаблар издошлари сони ўсаётгани ҳақида айтилган.
Дин доимо коммунистлар томонидан социализм қуриш иши ғояларига халақит бериш учун душман синфлар томонидан фойдаланиладиган ва ёрқин келажак барпо этиш йўлидан меҳнаткашларни озжирадиган рақобатчи мафкура сифатида кўриб чиқилган.
Социализм назариясига зид бўлган диний ақидаларни ўзгартириш ғояси ХХ асрнинг 90-йилларида Цзян Цземин даврида ҳукмрон доиралар томонидан қўллаб-қувватланган.
2016 йилда ХХР коммунистлари диний масалалар бўйича миллий конференция ўтказдилар, натижада "Диний фаолиятни тартибга солиш қоидалари" ишлаб чиқилиб, унда диний дунёқарашдан фойдаланиб, бузғунчи ғояларнинг кириб келишига йўл қўймаслик чоралари устувор кўрилди. Буларнинг барчаси уни қайта тиклаш учун "Хитой миллатини бирлаштириш" учун қилинган.
Турли динларнинг Муқаддас Матнлари хитой тилига таржимаси партия ва ҳукуматнинг сиёсатига мувофиқ «тўғриланадими» деган савол очиқ савол бўлиб қолмоқда.
Масалан, Қуръон таржималари «тўғриланса», ҳатто Хитойнинг мусулмон дунёсидаги иттифоқчилари ҳам сукут сақлай олмайдилар. Умид қиламизки, Хитой ҳукумати ҳеч бўлмаганда уларни глобал мусулмон уммати олдида қийин аҳволга солмайди.

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase