Технология ва сунъий интеллектга сармоя киритаётган асосий 6 та араб мамлакати
Тўртинчи саноат инқилоби дунёнинг ишлаш тартибини ўзгартирди. Араб давлатлари учун бу жараён қийинчилик ва имкониятларни олиб келди. Сунъий интеллект орқали бошқариладиган ақлли шаҳарлар ва илғор роботлар орқали минтақадаги давлатлар иқтисодиётни диверсификация қилиш, давлат хизматларини яхшилаш ва турли соҳаларни автоматлаштириш учун технологияларни фаол жорий этмоқда. Айрим араб мамлакатлари, хусусан, Саудия Арабистони, Қатар ва БАА бу саноат инқилоби йўналишида араб дунёсида етакчилик қилмоқда. Улар иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш ва нефтга боғлиқликни камайтириш учун сунъий интеллектга катта сармоя киритмоқда. Ақлли шаҳарлар дастурлари, финтех-стартаплар ва сунъий интеллект тадқиқотлари минтақа иқтисодиёти ва жамиятини қандай ўзгартиришини намоён этмоқда.
Тезкор ўсиш
Яқин Шарқдаги технологияга сармоялар давлат ташаббуслари, хусусий сектор инвестициялари ва турли соҳаларда рақамли трансформацияга интилишлар туфайли тез ўсиб бормоқда. Асосий эътибор АКТ инфратузилмаси, рақамли хизматлар, сунъий интеллект, киберхавфсизлик, булутли технологиялар ва ақлли шаҳарларга қаратилган. Кутилмоқдаки, 2024 йилда Яқин Шарқда АКТга сарфланадиган маблағлар 2023 йилга нисбатан 4% ўсиб, 183,8 миллиард долларни ташкил этади. 2024 йилда эса бутун дунёда АКТга сарфланадиган маблағ 5,1 триллион долларни ташкил қилиши мумкин. IDC компанияси прогнозига кўра, 2024 йилда минтақада сунъий интеллектга сармоялар 3 миллиард доллардан ошади ва бу 2023 йилга нисбатан 32% ўсиш демакдир; айниқса генератив сунъий интеллектга алоҳида эътибор қаратилади.
Технология секторга сармоя киритаётган асосий араб давлатлари
Саудия Арабистони: технология инновацияларига 100 миллиард доллар 2024 йилда Саудия Арабистони Alat компаниясини ташкил этди, бу компания илғор технологиялар билан шуғулланади. Саудия Арабистонининг Alat’га киритадиган сармояси 2030 йилга бориб тахминан 100 миллиард долларга етиши кутилмоқда. Бу, айниқса, сунъий интеллект, ярим ўтказгичлар, чиқиндиларни камайтириш, робототехника ва ақлли шаҳарларга қаратилган. Бу қадам мамлакатнинг технологик имкониятларини ошириш ва Хитой ҳамда АҚШдан инвестициялар жалб қилишга ёрдам беради.
Қатар: сунъий интеллектга 2,5 миллиард доллар Қатар ҳам сунъий интеллект соҳасида етакчи бўлиб, илғор технологияларни турли соҳаларда жорий этиш ва ҳаёт сифатини оширишга қаратилган. Қатарда 2024 йилда сунъий интеллект бозори 428,4 миллион долларга ва 2030 йилгача 1,9 миллиард долларга етиши кутилмоқда, ҳукумат сунъий интеллект ва технологияларни ривожлантириш учун 2,5 миллиард доллар ажратган.
БАА: ҳар йили инновацияларга 3 миллиард доллар БАА ҳар йили инновацияларга 3 миллиард доллар сармоя киритмоқда ва сунъий интеллект 2030 йилга бориб мамлакат иқтисодиётига тахминан 98 миллиард доллар даромад келтириши прогноз қилинмоқда. БАА стратегияси сунъий интеллектни барча давлат хизматлари ва вазирликларга интеграция қилишга қаратилган. Дубайнинг робототехника ва автоматлаштириш дастури каби муҳим лойиҳалар 10 йил ичида шаҳар ялпи ички маҳсулотида роботлар улушини 9% оширишга қаратилган.
Қувайт: 2028 йилгача АКТга 39,8 миллиард доллар «Қувайт 2035» режаси иқтисодиётни диверсификация қилиш, нефтьга боғлиқликни камайтириш ва рақамли инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган. Қувайтда АКТ бозори 2028 йилгача 39,8 миллиард долларга етиши мумкин, 5G ва 6G технологияларини жорий этиш эса янада катта ўсишга замин яратмоқда.
Миср: рақамли экспорт учун мақсад — 9 миллиард доллар 2024 йилда Миср иқтисодий стратегия қабул қилди ва унда миллионта янги иш ўрни яратиш ҳамда электроника экспортини ошириш мақсад қилинган. Ҳукумат кенг полосали интернет тармоғини кенгайтириш, мис симларни оптик толали симларга алмаштириш устида иш олиб бормоқда ва 2030 йилгача АКТнинг ялпи ички маҳсулотга қўшаётган ҳиссасини 8%гача оширишни режалаштирмоқда.
Марокаш: 2030 йилгача сунъий интеллект бозори 1 миллиард долларгача ўсиши кутилмоқда Марокаш сунъий интеллект ва рақамли трансформацияни ривожлантирмоқда, сунъий интеллект соҳасида билимларни ошириш ва кўникмаларни ривожлантиришга эътибор қаратган. Муҳаммад VI университетидаги сунъий интеллектни ривожлантириш ташаббуси каби дастурлар билан Марокаш сунъий интеллект соҳасида, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва энергетика соҳаларини модернизация қилишда етакчи бўлишни мақсад қилмоқда.
Бу ташаббуслар технологик тараққиёт ва барқарор иқтисодий ўсишга интилган араб мамлакатлари учун сунъий интеллектнинг қанчалик муҳимлигини кўрсатади.
Абу Муслим тайёрлади
Зулм технологияси
Ёлғоннинг тахтдаги минг йил даврони
Ҳақиқат айтилган бир дамча бўлмас. (Омон МАТЖОН)
Технологиялар ва ҳуқуқ
Ҳуқуқнинг ижтимоий борлиқни тартибга солувчи сифатидаги асосий муаммоси - унинг манбаи ва унинг чуқур, базавий мотивациясидир. Кўпчилик одамлар, йўл қоидаларига риоя этиб, мол-мулкни бўлишиб ёки бизнес билан шуғулланиб, баъзан эса жиноятлар учун жавобгар бўлиб, улар яшаётган ҳуқуқий дискурс қандай пайдо бўлиши ҳақида жуда кўп ҳам ўйламайдилар.
Ювал Ной Харари: «Технологиялар либерал демократияга таҳдид солмоқда»
Ювал Ной Харари фикрига кўра, ахборот технологиялари ва биотехнология хавфли иттифоқ ташкил қилади. Исроиллик профессор ва муваффақиятли ёзувчи, асримиз бошининг буюк мутафаккирларидан бири, Le Temps га берган интервьюда ахборотга эгалик қиладиган ва уни манипуляция қиладиган давлатлар ва компанияларни фош қилади.
Мўъжиза ва технологиялар
Муқаддас Қуръон каримда инсон эҳтиёжлари ва заруратлари ҳисобга олинган. Аллоҳнинг Китоби одамларнинг атроф-муҳит билан, буюмлар ва Яратувчи билан ўзаро муносабатларини уйғунлаштириш учун йўриқнома, дастур сифатида берилган. Қуръон ҳар бир диндор амал қилиши лозим бўлган тўғри йўлни кўрсатади ва бу йўлдан қандай қилиб адашмаслик учун йўл-йўриқ ҳисобланади.
Исломнинг ўғирланган технологиялари
Жуда кўп сонли замонавий технологияларнинг илдизлари исломга ва ислом мафкурасига бориб тақалади. Гап бу жамиятни кандай қилиб бошқариш, қандай қилиб етакчиликни таъминлаш, қандай қилиб фоҳишалик, пиёнисталик, қашшоқлик муаммоларини тугатиш, иқтисодий тизим ташкил қилишга ўргатадиган сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий технологиялар ҳақида бормоқда.
Каламушлар технологияси
Жорий ҳолат “Каламушлар қироли” , деб аталувчи технология асосида барпо қилинди. Мазкур технологиянинг вазифаси ижтимоий конструкциянинг кўринмас пойдеворлари, муҳим бўғинлари ва боғловчи воситаларни бузишдан иборатдир.
“Овертон ойнаси” ёҳуд “йўқ қилиш технологияси”
Биласизми, қандай қилиб исталган нарсани қонунийлаштириш мумкин?
Жавоб беришга шошилманг. Ишонинг, бунинг иложиси бор. Бўлганда ҳам, жуда ишончли ва синалган йўли бор.