close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исломнинг ўғирланган технологиялари

Жуда кўп сонли замонавий технологияларнинг илдизлари исломга ва ислом мафкурасига бориб тақалади. Гап бу жамиятни кандай қилиб бошқариш, қандай қилиб етакчиликни таъминлаш, қандай қилиб фоҳишалик, пиёнисталик, қашшоқлик муаммоларини тугатиш, иқтисодий тизим ташкил қилишга ўргатадиган сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий технологиялар ҳақида бормоқда.

Уларнинг аксарияти ўз вақтида ғарб олимлари томонидан ўзлаштириб олинган ва ўз технологиялари сифатида тақдим этилган. Буда ғарб мамлакатлари ушбу технологиялардан кўпинча фақат ўз фойдаси йўлида ва бошқа халқлар зиёнига фойдаланади.

Юмшоқ куч зиёнга

Мисол учун, бугунги америка маъмурияти фойдаланадиган бир технология мавжуд. У «soft power» - «юмшоқ куч» ёки «юмшоқ ҳукумат» номи остида маълум. Шу номдаги концепцияни Гарвард университети профессионали Джо Най илмий муомалага киритган. Уни, албатта, АҚШ глобал ҳукмронлигини мустаҳкамлаш учун ривожлантирган.
Ушбу концепцияга кўра, ҳозирги миллатлар, қоидага кўра, ҳокимликка эришишнинг учта асосий усулига эга:
биринчидан, куч ишлатишни таҳдид қилиш йўли билан;
иккинчидан, мукофотлар ёрдамида келишувга эришиш йўл билан;
учинчидан, ҳокимликка ишонтириш кучи, маданий таъсир этиш кучи, нуфузли намуна кучи орқали эришиладиган «юмшоқ куч» ёки «юмшоқ ҳукумат» усулидан фойдаланиб.
«Юмшоқ куч»ни ўзининг мамлакат ва жамиятни ташкил қилиш моделига бошқа мамлакатлар ва жамиятларни жалб қилиш учун бошқарувда жалб этувчан маданий моделлардан фойдаланиш технологияси деб аташ мумкин. Янги тарихда айнан америкаликлар бу технологиядан, фақат ўз манфаатлари йўлида самарали фойдаланишни ўрганиб олган миллатлардан бири бўлди.
Демократия, инсон ҳуқуқлари, имкониятлар тенглиги каби американинг кўплаб қадриятлари «темир парда» ортида тарқатилган, кўплаб халқларда америкача турмуш тарзига тақлид қилиш, «штатлардаги» каби яшаш истагини уйғотган.
АҚШ га нисбатан бу муҳаббатни нима қилиш кераклигини эса охиригача ўргатишмаган. Шу туфайли америкача турмуш тарзини ёқтириб қолган одамлар кейинчалик, масалан, СССР каби, бу уларга «штатлардаги» каби яшаш имконини беради деб ўйлаган ҳолда ўз қўллари билан ўз мамлакатларини парчалаб ташлаган.
Америкаликлар нима дема, қолган халқлар шуни илиб олиб, улардан илтимос қилиниши ёки талаб қилиниши билан такрорлай бошлашининг сабаби нимада? Чунки АҚШ ўтган йиллар давомида инсоният кўз олдида дунёдаги энг ривожланган, гуллаб-яшнаётган мамлакат барпо эта олган бу дунёнинг етакчлари сифатида улкан нуфузга эга бўлди. Улар «soft power» ёрдамида юмшоқлик билан халқларни уларнинг йўл-йўриқларига амал қилишга мажбур қиларди.
Замонавий америка маъмурияти томонидан йўлдан урилган кўплаб ҳукмдор режимлар исломга нисбатан вазиятни кескинлаштира бошлади. Америкача турмуш тарзидан сармаст бўлган ҳолда кўплаб мусулмонлар исломдан воз кечди ва ғарбона турмуш тарзини танлади.
Юмшоқ куч технологияси ёрдамида америка маъмурияти томонидан СССР ва мусулмон давлатларда тўлалигича АҚШ га қарам бўлган зиёлилар ва элита авлоди тарбиялаб вояга етказилди. Бу авлод, ўз мамлакатининг манфаатларини ёддан чиқариб, тўлалигича АҚШ манфаатларини таъминлаш йўлида ишлай бошлади.
Бутун дунё бўйлаб миллионлаб кишиларнинг ақлини олган бу технология уларни ширин тушлар билан сармаст қилиб қўйди, уларниг қалбини шунчалик йўлдан урдики, улар ўз маданиятини, мамлакати манфаатларини, ўз халқи манфаатларини осонлик билан сотиб юборди. Оқибатда бу одамлар СССРда бўлгани каби кўр-кўрона ўз мамлакатини парчалаб ташлаш, Болқон ёки Кавказдаги каби этник «тозалаш»лар йўлини танлади. Ҳаммаси – «АҚШдаги каби яшаш»га интилган ҳолда. Лекин вақт шуни кўрсатдики, буларнинг барчаси сароб, афсона экан…

Исломда юмшоқ куч

Манба бу – ҳақиқий технология ундан эзгулик йўлида фойдаланиб бўладими? Унга қандай ўрганиш мумкин? Бу технологияни ким ўйлаб топган? Ғарб олимлари буни улар ўйлаб топган деб айтиши – бу юмшоқ қилиб айтганда, муғомбирликдир. Чунки бу технология мусулмонлар томонидан бундан XV асрлар олдин, Пайғамбар Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларни одамлар исломдан юз ўгирмаслиги учун улар билан юмшоқ муомалада бўлишга чақирган пайтларда кенг фойдаланилган.
Исломда ушбу модель одамларга янги таълимотни ўта юмшоқик билан тақдим этиш, ижтимоий ислоҳотларга юмшоқ даъват этишдан ибоарт бўлган. Аллоҳ айтадики: «Аллоҳнинг раҳмати ила уларга мулойим бўлдинг. Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар. Бас, уларни афв эт. Уларга истиғфор айт ва улар билан ишларда машварат қил....» (Оли Имрон сураси, 159).
Агар бу технологиядан эзгу мақсадларда фойдаланиладиган, унинг ахлоқий нуфузи ва шахсий намунадан  фойдаланиладиган бўлса, қуйидаги ҳолат бўлиши муқаррар: юзага келаётган ёки тикланаётган мафкуралар ва динлар учун одамлар қалбини эгаллаб олиш мақсадида «юмшоқ куч» дан бошқа йўл бўлиши ҳам мумкин эмас.
Тавҳид дини ҳар бир тарихий кесимида, ҳар бир пайғамбарида одамлар руҳи (қалби) томон  айнан нодонлик дунёсидан ахлоқий устунлиги орқали, ҳақиқатни ошкора эълон қилиш, ҳаққонийлик ва  ишончлилик шахсий намунаси орқали ўтиб борган.
Араблар жамиятида исломнинг маданий-мафкуравий етакчилиги Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари томонидан зўрлик билан эмас, мустаҳкам эътиқод, барқарорлик, тўхтовсиз даъватлар ва тасаввур қилиб бўлмайдиган руҳий куч билан қўлга киритилган.
Мусулмонлар мушриклар томонидан таъқиб қилиш ва қатағонга учраган пайтда улар ўз обрўйини сақлаган ҳолда ва сабот билан жавоб қайтарган, бу эса одамларда фидокорлик ва ўз идеалларига садоқатни юқори қадрлайдиган арабларда зўр таассурот қолдирган.
Билол, Ҳубайб, Хаббаб (Аллоҳ улардан рози бўлсин) хотиржамлиги ва динга садоқати мушриклар қалбини ром этди ва улар ўлим олдида ҳам бундай ғайриинсоний сабот-матонат сабаблари ҳақида ўйлана бошладилар. Айнан шу руҳий жасорат, мусулмонларнинг шу саботли кучи кўплаб қалблар учун Исломни очиб берган.
Айнан ахлоқий нуфуз ва жамиятдаги мавқеи ёрдамида мусулмонлар одамларнинг қалбини эгаллаб олди ва бу унга қарши ҳеч қайси қурайшийларнинг отлиқ кучлари, ҳеч қандай қийноқ ва азоблар, ҳеч қандай таъқиблар, на Форс империяси, на Византия империяси ҳеч нарса қила олмаган асосий ҳокимлик қилиш бўлди.
Ушбу технология ёрдамида мусулмонлар тарихдаги энг буюк тамаддун яратдилар. Исломда технология мана шундай амалга оширилган. Лекин ким бу технологияни тегишли даражада ўзлаштириб олганман деб мақтана олади? Умуман, ким бугунгни кунда унинг ғарб оламида қандай амалга оширилаётганини айта олади? Ҳеч ким, чунки буни ҳеч биримиз билмаймиз...

Манба: Ансар.ру
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase