close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Технологиялар ва ҳуқуқ

Ҳуқуқнинг ижтимоий борлиқни тартибга солувчи сифатидаги асосий муаммоси - унинг манбаи ва унинг чуқур, базавий мотивациясидир. Кўпчилик одамлар, йўл қоидаларига риоя этиб, мол-мулкни бўлишиб ёки бизнес билан шуғулланиб, баъзан эса жиноятлар учун жавобгар бўлиб, улар яшаётган ҳуқуқий дискурс қандай пайдо бўлиши ҳақида жуда кўп ҳам ўйламайдилар.

Албатта, ҳар бир инсон қонунлар юристлар томонидан ишлаб чиқилиши ва парламентлар томонидан қабул қилинишини билади, лекин юристлар ва парламент аъзолари бунда нимага таяниши - бу мавзу оддий одамларнинг кундалик эътиборидан узоқдир. Шу билан бирга, ҳуқуқий меъёр масаласи маиший эмас, балки метафизик масаладир. Моҳиятан гап биз «нотўғри» борлиқда, қалбакичилик ва адолатсизлик, зулмга асосланган сохта воқеликда яшаяпмизми,... ёки атрофимиздаги дунё ҳали ҳам "яхши ва гўзаллик"нинг юқори стандартларига мос келадими деган савол туғилади. Кўриниб турибдики, ҳуқуқ — "ҳуқуқ" ғоясининг ўзи —диний моҳиятга эга. Ҳақ гап ва ноҳақ гап ўртасидаги фарқ диний фарқдир. Бу муаммоларнинг барчаси дунёвий бошқарув, либерал "бюрократия" (адвокатлар ҳукмронлиги) ва ҳ.к. соҳасига ўтказилганлиги муаммонинг дастлабки шарт-шароитларини ўзгартирмайди.
Ҳуқуқнинг диний манбалари масаласини кўтариш нуқтаи назаридан унинг ортида бу ҳуқуқ ишлаб чиқиладиган ўта мураккаб ва мутлақо ёпиқ давлат аппарати ҳамда қонун билан (ва уни қўллаш билан) қайта алоқаси бўлмаган халқ ўртасида жиддий зиддият мавжуд. Унинг механизмлари унга етиб бўлмайдиган, тушунарсиз ва кўп жиҳатдан душманлик руҳида бўлган ҳуқуқий назоратни қўлаш объекти сифатидагина намоён бўлади. 19-асрда Сан-Франсиско шаҳрида ҳукуматдаги коррупцияга қарши курашиш учун қўмита ташкил қилган АҚШ даги вигилантлар ҳаракати ёрқин мисол бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бу анъана элементлари америка жамиятида шу кунгача сақланиб келяпти. Бошқа томондан, 1990-2000-йилларда PAGAD қисқартмаси (инглизча сўзларнинг биринчи ҳарфлари: "халқ гангстеризм ва гиёҳвандликка қарши одамлар") остида турли мамлакатларда танилган оммавий ҳаракатнинг ажойиб намунаси мавжуд. Бироқ, бандитлар ва драг-дилерларга (гиёҳванд воситалар сотувчилар) қарши Кейптаун вигилантларининг ҳаракатлари, маълум бўлганидек, фуқароларнинг ҳуқуқий «ҳаваскор фаолияти»дан  ҳам кўра кўпроқ жиноятчиларнинг бебошлигидан нафратланадиган ҳуқуқ-тартибот органларининг мудофаа реакциясига сабаб бўлишини олдиндан айтиб бериш қийин эмас эди.
Булар фақат энг яқин мисоллар, лекин пастдан адолат ва ҳукмрон доиралардан ҳуқуқий назорат ўртасидаги қарама-қаршиликлар доимо мавжуд бўлган. 19-асрда, унинг асосий бўлими юристлар бўлган либерал синф ривожланиши билан, ҳуқуқий макон ташкил этиш янада мураккаблашиб, ҳар бир янги авлод билан геометрик прогрессияда аҳолидан узоқлаша бошлади. АҚШ ўзининг сайлов тартиб-таомиллари билан ҳали ҳам 18-19 асрларга оид классик либерализм меросини сақлаб келяпти, сайлов цензи, икки босқичли сайловлар, овоз беришлар натижасига арифметик кўпчилик таъсирини нейтраллаш учун мўлжалланган мураккаб тўғоноқлар тўплами. Шу билан бирга, Америкада фуқаролар адолатни (одил судловни) ўз қўлларига оладиган тенденция Ғарб дунёсининг барча давлатлари орасида энг ривожлангандир.
Дунёда вигилантизмнинг иккинчи қутби ислом ҳисобланади. Шариат — бу тўғридан-тўғри амал қиладиган ҳуқуқий тизим. У жамиятнинг бўйнида паразитларча ўтирадиган улкан ва мураккаб, оддий одамлар учун тушунарсиз «ўйин қоидалари»дан келиб чиқиб ҳаракат қиладиган аппаратни кўзда тутмайди. Шариат ҳуқуқи асослари билан танишиш барча мусулмонларнинг мажбурий диний таълимининг бир қисми бўлгани учун ҳуқуқий асосни сақлаб қолиш учун жамоа ичида шариат қозиси бўлиши кифоя.
ХХ асрнинг биринчи ярмида феодал-монархия меросининг бир қисми сифатида олдинги даврлардан ўтган давлат суверенитетининг фундаментал ғояси жиддий инқирозни бошдан кечирди. Биринчи Жаҳон уруши монархия институтларига зарба берди ва шу билан бирга халқаро ташкилотлар (Миллатлар Лигаси) тузишга йўл очди. Бироқ, ҳал қилувчи бурилиш нуқтаси иккинчи Жаҳон урушининг натижаси бўлди. Халқаро ҳуқуқий соҳада Европанинг мағлубияти бир вақтнинг ўзида Римнинг архаик христианлик анъаналарини келтириб чиқарди, аммо айни пайтда, бошқа томондан, ҳуқуқий назорат концепциясини мутлақо янги тушуниш учун шарт-шароитларни яратди. Нюрнберг жараёни ва Учинчи рейх сиёсий раҳбарларини осиб ўлдириш аслида моҳиятан, Римнинг энг тан олинган ва машҳур саркардалари муносиб бўлган "триумф" маросимининг тикланиши бўлиб, асир олинган варварлар раҳбарларини албатта бўғиб ўлдиришни кўзда тутиши ҳақида кўпчилик ўйлаб кўрмаган. Бу бир томондан; бошқа томондан, миллий қонунчиликнинг ўрнини амалда Рим тарихига оид аллюзияни ифодаловчи ғолибларнинг босқинчилик қонуни эгаллади: претор қонуни, Рим ҳуқуқининг босиб олинган ҳудудларда жорий этилган ҳарбий босқинчилик бўлими, ундан эса англо-саксон ҳуқуқий анъанаси келиб чиққан.
Европанинг АҚШ, СССР ва Буюк Британия томонидан босиб олиниши янги ҳукумат корпорацияси — халқаро бюрократиянинг шаклланишига йўл очди. Қўшма Штатлар аввалига бу сиёсий синфни олқишлади ва таъминлади, ўша пайтда БМТ, НАТОдан тортиб СЕНТОГА қадар шунчаки унинг чўнтагида эканлигига ишончи комил эди ва бундай ҳисоблаш учун асоссиз эмасди. Бироқ, тез орада бу халқаро бюрократия "коммунистик Москва" таъсирига тушиб қолган "сўл" қанотининг пайдо бўлиши анча реал эканлиги аён бўлди.
Бу безовта қилувчи вазият 1990-йилдан кейин, 60-70 йиллар мобайнида ҳукмрон руҳда кўпчилик томонидан қабул қилинган БМТ ассамблеяларининг барча қарорлари тузатилган, антиимперилистик қарорлар дарҳол ахлатга ташланди ва қарама-қаршилари билан алмаштирилди. Бу вақтга келиб, халқаро бюрократия мустақил кучга айланиб, у ҳам асосан Буюк давлатлар маъмуриятларининг бевосита диктатидан қочган эди. Бундан ташқари, бу корпорация эски классик суверенитетларга таянган ҳолда, миллий бюрократияларнинг бевосита рақибига айлана бошлади.
Миллий бюрократияларда 20-асрдаги кескин ўзгаришлар натижасида монархия тамойили бирмунча барҳам топиб, саҳна ортига чекингандан сўнг, классик миллий либераллар "хўжайин" ролини ўйнай бошлади. Халқаро бюрократия эса улар билан биринчи навбатда "гуманитар фаолият" глобал тизими орқали боғланган «рояллар»шаклида ўз ҳомийларини топди; бу майдон сиёсий жиҳатдан тўғри сиёсий жиноятчилик ва трансмиллий корпорациялардан чексиз пул ювиш учун идеал имкониятлар беради. Бугунги кунда миллий қонунчилик халқаро битимларга нисбатан иккинчи даражали эканлиги эътиборга олинган. Агар миллий қонун халқаро бюрократия даражасида қабул қилинган қоидадан фарқ қиладиган бўлса, у ҳолда қонун эмас, балки ўша қоида ишлайди. Агар миллий суд халқаро судига зид бўлса, халқаро суднинг қарори амал қилади. Бу аслида нимани англатади? Баъзи мамлакатларда қонунлар камида вакиллик органлари томонидан қабул қилинади, уларда депутатлар, албатта, қандайдир сохталаштирилган даражада, лекин ҳали ҳам маҳаллий аҳоли томонидан танланади. Миллий жиноят кодексидан муайян аҳоли ирода билдириши билан сабаб-оқибат алоқасини қайд этиш мумкин.
Давлатлар томонидан имзоланган низомлар, декларациялар ва бошқа ҳужжатлар миллий квартираларда ўтирган мухолифларига назар ташлаган ҳолда халқаро бюрократия томонидан ишлаб чиқилган. Ҳеч ким халқаро бюрократияни танламайди, у мустақил замбуруғ сифатида яшайди ва ўзи учун қайта тикланиш тартибларини ҳосил қилади. Брюсселда Европа Иттифоқи комиссияси қандайдир Олланд ёки Маркалларга худди... Кремл минтақаларга раҳбарларига қарагандай қарайди. Халқаро бюрократиянинг ҳукмронлиги суверенитетларнинг емирилишини ва шунга мос равишда миллий, яъни асос ҳуқуқининг қадрсизланишини англатади. Натижада, бугунги кунда ҳуқуқий тизим "ўзгарувчан" бўлиб қолди, чунки у энди ўйиннинг доимий қоидаларига асосланган эмас. Аеропортда назоратдан ўтиш мунтазамлиги ҳам, халқаро расмий маконда қабул қилинган қарорларга кўра, кундан-кунга ўзгариб боради ва асосий маъмурий ирода билан белгиланган муайян тамойиллар туфайли эмас. Бироқ, бу шунга олиб келадики, одамлар устидан назорат қилиш анча тўғридан-тўғри, зич, олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳолга келади ва тобора мураккаб аппаратга ва энг муҳими, электрон воситаларга таянади. Аслида, халқаро бюрократия ҳуқуқий ҳукмронлиги бугун ахборотни назорат қилиш ва электрон диктатура, улар қонун бузилишини жазолаш эмас, балки шахслар ва миллий жамоалар учун мавжуд имкониятларнинг олдини олувчи чеклашга қаратилади (маълум бир ҳуқуқий чегарани кесиб қадар одамни эркин қолдириб)
Ахборот назорати ва электрон диктат халқаро бюрократия Ливия, Сурия каби миллий бюрократияларнинг айниқса ўжар ўчоқларига қарши ташкил этган қуролли тўқнашувларда аниқ намоён бўлади. Суверенитетларга қарши бундай қуролли операциялар давомида ўйин қоидалари, вазиятларни баҳолаш ва воқеаларни талқин қилиш онлайн тарзда ўзгариши мумкин. Пировардида, халқаро бюрократия бугун рўй бераётган долзарб воқеаларга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган ҳолда, ҳозирги тарихнинг ўз вариантини ёзади.
Шундай қилиб, вакиллик демократияси тизим сифатида «ювилиб» кетади, сайлов тартиби негизларидан маҳрум бўлади, миллий масъул сиёсатчилар сайлаш фикри жуда беъмани бўлади (уларни кутиб турган трибуналлар қаршисида "йиғлаётган Пьеро" бўлиб чиқади), қисқаси, "давлат — миллат" тушунчасига асосланган классик либерализм издан чиқади. Бундан халқаро бюрократиянинг парда ортидаги хўжайинлари - сабр-тоқат билан интиқом кутаётган традиционалистлар клуби, роялист истеблишменти ютуқда бўлади.
Учинчи Жаҳон уруши шароитида ядро қуролидан фойдаланишнинг чекланганлиги натижасида электрон диктатура ва ахборот назорати қулаганда нима бўлади? Халқаро бюрократия бирдан йўқолиб кетмайди, лекин у ҳозирги аҳамиятини анча йўқотади, чунки воқеалар ва одамларни онлайн режимда назорат қилиш имконини берувчи асосий қурол ундан тортиб олинади. Клуб истеблишменти тамаддун белгиси бўйича кластерлаш орқали дунёни бошқаришдан умид қилади. Бошқа сўзлар билан айтганда, урушдан кейинги инсоният диний-маданий геттога бўлинади ва дунё бир неча асрлар отрга қайтади (айнан шу сабабли ҳозирда жаҳон Ислом ҳамжамияти учун "Халифалик" деб номланган гетто яратиш – «роял»лар фаол қўллаб-қувватлашидан фойдаланадиган лойиҳа – учун ҳаракатлар фаоллашди). Бундай шароитда традиционалист истеблишментнинг неофеодализмга асосий рақиби оддий одамларни ҳуқуқий жараёнга бевосита жалб этишни назарда тутувчи қонунлар тизими бўлади. Бу тизим муқаррар равишда тармоқланган, албатта марказлашмаган, паразитик давлат аппаратидан, қиммат техника воситаларидан ва илғор технологиялардан мустақил бўлиб чиқади. Бироқ бунда «сеньорлар» бошқаруви остида кластерли инсониятга қарши турган адолатга интилиш чегаралараро умумий дискурсга эга бўлади. Бу очиқ-ойдин ва одамларга яқин бўлган адолат тамойилларига асосланган бўлиши керак, ўйин қонунларини расмийлаштиришни айёр ва сотқин юристларга юклатадиган жанобларнинг бебошлиги билан эмас, балки инсон ҳаётига маъно берадиган диний негизлар билан асосланади. Айнан одамлар ўртасидаги барча фарқларни қуйидан ва бошдан-охир қўлланиладиган бундай ҳуқуқ шамолга ҳам номаълум чанг ва тарих ҳуқуқига эга бўлган одамлар ўртасидаги фарқни белгилаб беради.

Ҳайдар Жамол,
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase