close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
10.05.2019 17:01

Қарийб бир йилдан ортиқ вақт мобайнида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ номидаги барпо этилаётган мажмуада қурилиш ишлари бир лаҳза бўлсин-да, тўхтагани йўқ. Ва, ниҳоят мажмуада қурилиш ишлари ўз якунига етиб юртдошларимиз учун фойдаланишга топширилди.

29.04.2019 07:25

Мустақил журналист Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистон Мусулмонлар диний идорасининг собиқ муфтийси Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф билан сўз эркинлиги, журналистлар этикаси, улар фаолиятига Ислом талаблари ҳақида суҳбатлашди (2002 йил).

19.04.2019 04:16

Енгиллик тарафи устун олинади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Муносабат

Исломда омма учун доимо енгиллик тарафи олинади, оғирлик ва машаққатдан четланилади. Ушбу ҳақиқат Қуръони Каримда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатларидан бири экани таъкидланган. Аллоҳ таоло Аъроф сурасида марҳамат қилади: «...уларни маъруфга буюриб, мункардан қайтарадиган, уларга покиза нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қиладиган, устиларидаги юкни енгиллатиб, кишанларни ечадиган...» (157-оят)

19.03.2019 04:33

Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким илмни уламолар билан можаро қилиш учун, эсипастларга ғолиб келиб, ўзини кўрсатиш учун ёки у билан одамларни ўзига қаратиш учун ўрганса, Аллоҳ уни дўзахга киритади», дедилар». Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

16.02.2019 09:41

Ислом қандай илмга чақиради?

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил

Ислом чақираётган илм қандай илм ўзи? Фақат диний илмми? Йўқ, бу илм билимсизликни йўқотадиган барча илмлардир. Диний илмлар бўлса ҳам, дунёвий илмлар бўлса ҳам (табиат илмлари, психология, тарих, жуғрофия, социология ва бошқа илмлар) Аллоҳ мусулмонларни мана шу барча илмларни ўрганишга қизиқтиради. Шоядки, шу илмлар орқали Аллоҳнинг қудрати, улуғлигини чуқур тушунсалар. Бундан ташқари, ўз ҳаётларида шу илмлардан манфаатдор бўладилар.

10.01.2019 04:08

Зарарни даф қилиш хусусидаги қоидалар

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом

Фақиҳлар шаръий аҳкомларни истинбот қилиш борасида зарарни даф қилиш тушунчаси асосида жуда ҳам муҳим бўлган умумий қоидаларни чиқарганлар. Ҳақиқатни олганда, мазкур қоидалар «Лаа зарора ва лаа зирор» қоидасидан ажраб чиққан қоидалардир. «Лаа зарора ва лаа зирор» – «Зарар қилиш ҳам, зарарга зарар билан жавоб бериш ҳам йўқ» деганидир.

04.01.2019 22:24

Аҳли қибла ким?

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом

Ва модомики, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган нарсани эътироф қилар эканлар, У киши соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча айтганларини ва хабарларини тасдиқлар эканлар, аҳли қибламизни мўминлар, мусулмонлар, деб номлаймиз.

31.10.2018 13:51

Ислом инфратузилмаларининг ривожи

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил

Мусулмонлар орасида динга алоқаси бўлган – таълим, маросим ва байрамлар текин бўлиши керак деган қандайдир қолип (стереотип) бор. Ҳатто, одамлар орасида диний адабиётлар ҳам текин бўлиши керак деган фикрлар юради, аммо бу фикрлар ўн йил олдинги ҳолатга қараганда бир мунча камайганга ўхшайди. Қанчалик оғир бўлмасин аммо, бу оддий ногирон нафақаҳўрлар мантиқидир.

28.10.2018 01:59

«Албатта, бундай бўлишингиз шайтондандир, у ўз яқинларидан қўрқитади. Бас, агар мўмин бўлсангиз, улардан қўрқманглар, мендан қўрқинглар» (Оли Имрон сураси, 175-оят). Қуръони каримнинг ана шу оятини ўқиганда хаёлимга келадиган нарсалар билан ўртоқлашмоқчиман.

28.10.2018 01:18

Ғайбни билиш, келажакни аввалдан айтиш инсон зотини ҳамиша қизиқтириб келган. Баъзилар бу ишга шўнғиб кетиб, умрларини елга совурганлар. Бироқ ояти каримада айтилганидек: «Осмонлар ва ердаги ғайб - сирларни (билиш) Аллоҳга хосдир» (Наҳл, 77). Ва яна: «Ғайб очқичлари Унинг ҳузуридадирким, уларни ёлғиз Ўзигина билур» (Анъом, 59).

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase