Ислом мавзуси узоқ вақтдан бери муҳокама қилиб келиниши сабабли ҳеч нарса ўзгармаяпти деб ўйлашни кечириш мумкин. Ислом ва муҳожирлик танқидчилари мусулмонлар орасида консерватив ижтимоий қарашларни «исломдаги чуқур муаммолар» исботи сифатида кўрсатиши ва уларни интеграциялашишга даъват қилишини ҳаммамиз кўрганмиз.
Ислом тарафдорлари, ўз навбатида, уларни исламофобия таҳдиди ҳақида огоҳлантиради ҳамда Муҳаммад Салоҳ ва Надия Хуссейн каби машҳур мусулмонларнинг шуҳратини кенгайтиради.
Буларнинг ҳаммаси анча зерикарли. Тушунарли танлов мавжуд бўлиб туюларди – ёки кўпроқ британ ва камроқ мусулмон, ёки кўпроқ мусулмон ва камроқ британ бўлиш.
Шу сабабли ўтган ой чоп этилган Ipsos MORI мусулмонлар жамоатчилик фикри сўрови натижаларига ҳеч ким эътибор қаратмаганлиги қизиқ. Агар чуқурроқ қарайдиган бўлсак, мутлақо кутилмаган ва янги нарсаларни аниқлаш мумкин.
Сўров натижаларининг кўрсатишича, мусулмонлар тобора либераллашиб бормоқда. Лекин бунда уларнинг диндорлик даражаси пасаймаслиги ҳайратда қолдиради. Ҳаттоки бу фикрнинг тескариси адолатдан! Тадқиқотчилар 2005-2009 йиллар даврида, бутун мусулмон аҳоли орасида 73-79% билан таққослаганда айниқса, 16-29 ёшдагилар гуруҳида (68%дан 80%гача) диний меъёрларга риоя қилиш даражаси кўтарилганини аниқлади.
Бунда мусулмонлар британ ҳаётининг барча жиҳатларига катта тайёргарлик билан интеграция қилишга киришиб, турли миллатлар вакиллари билан дўстлаша бошлаган.
Бундан ташқари, Буюк Британияда ислом олимлари маҳаллий мактаби ривожлана бошлаган. Мисол учун, Кембридж мусулмон коллежида замонавий Британияда мусулмонлар дуч келаётган сиёсий, ижтимоий ва диний муаммоларни ҳал қилиш методологияси мавжуд. Колледж шунингдек, чет элда ўқиган имомларга замонавий британ жамиятида ишлаш учун уларга долзарб билимлар ва кўникмалар бериш учун ўқишга тўпламоқда.
Эҳтимол, 21-асрда мантиқий ва замонавий ҳаёт билан мос келадиган тушунча – ислом либерализми илк бора вжудга келди.
Бу исломнинг тарихий асослари ўзига хос тикланиши бўлиб, шу тариқа уларнинг зўравонлик ғоялари мейнстрим исломига тамомила зид келадиган экстремистларга қарши мафкуравий кураш бошланади. Асосийси бу – айримлар истаётган, бошқалар эса ундан қўрқадган тамаддунлар тўқнашувига йўл қўймасликдир.
Хориж матбуоти асосида
Абу Муслим тайёрлади