Дарвин назариясининг ҳақиқати
Кўпчилик инсонлар инглиз табиатшуноси Чарльз Дарвин томонидан илгари сурилган эволюция назарияси ҳақиқий илмий далиллар, тадқиқотлар ва тажрибаларга асосланган, деб ҳисоблайдилар. Ваҳоланки, Чарльз Дарвин бу назариянинг асосчиси ҳам эмас эди, шунингдек, бу назарияни тасдиқловчи аниқ илмий далиллар ҳам йўқ. Ердаги ҳаётнинг эволюцион ривожланиши ҳақидаги таълимот эски материалистик фалсафа догмаларини табиат қонунларига мослаштиришга асосланган.
Коммунизм фашизмдан нимаси билан фарқ қилади?
Фашизм ва коммунизм - бу коллективизм мафкураси ва мифологияси орқали бегуноҳ одамларга нисбатан зўравонлик қўллашни оқлайдиган псевдофалсафа (куфр таълимот).
Нима учун коммунизм учун ўз «Нюрнберги» бўлмаган?
Нацистлар Нюрнберг жараёнида суд қилинган, лекин инсоният тарихидаги энг жиноий тизим бўлган коммунизм ҳали ҳам жазосиз қолмоқда. Бунинг учун ким жавобгар? Совет Иттифоқи? Америками? Ёки сўл қанот мафкураси ҳукмрон мавқега эга бўлган Ғарб ОАВ ва университетларими?
Нацизм ва коммунизм: улар бир хил даражада жиноятчиларми?
1999 йил «Новая Польша» саҳифаларида иккита машҳур мутафаккирнинг сиртдан олиб борган баҳси: француз сиёсатшуноси, Россия ва СССР тарихи бўйича мутахассис Ален Безансоннинг тезислари ҳамда поляк файласуфи Лешек Колаковскийнинг жавоби чоп этилган. Орадан шунча йиллар ўтган бўлсада, уларнинг фикр-мулоҳазалари, худди ушбу муаммонинг ўзидек, ҳанузгача долзарб саналади.
Нацизм ва коммунизм: Европа Иттифоқининг муҳим резолюцияси қабул қилинганидан кейин террор қурбонларининг ҳақиқий сони (ABC, Испания)
19 сентябрь куни Европа Парламенти ХХ асрнинг иккала режимидаги қирғинларни, геноцидни ва одамларнинг депортациясини расмий равишда тенглаштирди. Ажабланарлиси шундаки, қарор аксарият оммавий ахборот воситаларида эътиборга олинмади. Сўнгги ўттиз йил давомида нацизм ва коммунизмни таққослаш дунёдаги энг таниқли тарихчилар орасида тортишувларга сабаб бўлиб келган.
Коммунизм, фашизм ва ХХ аср 60-йиллар сўнггининг авлоди
ХХ асрда даҳрийликнинг барбдод бўлиши нафақат илм-фан соҳасида балки сиёсий ва ижтимоий ахлоқ соҳаларида ҳам яққол кўрина бошлади. Коммунизмнинг барбод бўлиб, шармандаси чиқиши бу гапларнинг энг ёрқин тасдиғидир. Чунки, ХIХ асрда коммунизм даҳрийлик ва шунга яқин залолатларнинг энг мақталгани (апофеози) эди. Таълимот асосчилари Маркс, Энгельс, Ленин, Троцкий ёки Мао Цзэдунлар даҳрийликни коммунистик дунёқарашнинг энг муҳим асоси деб қарашар эди.
Украина Конституцион суди коммунистик ва нацизм режимлари бир хилда репрессив эканлигини тасдиқлади
Украина Конституцион суди коммунизм ва нацизмни тарғиб қилишни тақиқлайдиган қонуннинг конституцияга зид эмаслигини тасдиқлайдиган қарорини эълон қилди. Суд баёнотида айтилишича, коммунистик ва нацизм режимлари бир-бирига тенг.
Коммунизм талвасаси
Збигнев БЖЕЗИНСКИЙ — 1928 йилда туғилган, америкалик жамиятшунос, давлат арбоби, 1977 — 81 йилларда АҚШ президент Ж. Картернинг миллий масала бўйича ёрдамчиси бўлиб ишпаган. Капитализмнинг илмий ва техникавий тараққиёти соҳасида йирик назариётчи. Ушбу мақола 3. Бжезинскийнинг «Улкан ўпирилиш, Йигирманчи асрда коммунизмнинг пайдо бўлиши ва инқирози» (1987) китобидан олинди.
Европа Иттифоқи совет ҳукумати ва «коммунизмни қоралаш»га даъват қилди
Европарламент сешанба куни, 12 мартда бўлиб ўтган умумий сессияда РФ билан сиёсий муносабатлар ҳолати ҳақида резолюцияни маъқуллади. Ҳужжатда Россияда «коммунизм ва совет режимини қоралаш», шунингдек, «ушбу режим даврида содир этилган жиноятлар ва қонунбузарликларда айбдор бўлганларни жазолаш»га даъват қилинди.
Фашизм ва коммунизм ҳақида
Ҳозирги кунда коммунизм ва айниқса, фашизм нима эканлиги ҳақида ҳамма билади ва ҳеч бўлмаганда тушунадигандай бўлиб туюлади. Лекин аслида бу доктриналарнинг асл моҳияти нимада эканлиги ҳақида жуда камчилик ўзига савол беради. Ахир фақат ҳодисанинг моҳиятини тушунган ҳолдагина ушбу моҳиятга мос келадиган субъектларни идентификация қилиш ва баёнотга эътибор қаратмасдан ҳаракат қиладиган шахсларнинг мотивларини тушуниш мумкин.