close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Нима учун коммунизм учун ўз «Нюрнберги» бўлмаган?

Нацистлар Нюрнберг жараёнида суд қилинган, лекин инсоният тарихидаги энг жиноий тизим бўлган коммунизм ҳали ҳам жазосиз қолмоқда. Бунинг учун ким жавобгар? Совет Иттифоқи? Америками? Ёки сўл қанот мафкураси ҳукмрон мавқега эга бўлган Ғарб ОАВ ва университетларими?

Нацистлар Нюрнберг жараёнида суд қилинган, лекин инсоният тарихидаги энг жиноий тизим бўлган коммунизм ҳали ҳам жазосиз қолмоқда. Бунинг учун ким жавобгар? Совет Иттифоқи? Америками? Ёки сўл қанот мафкураси ҳукмрон мавқега эга бўлган Ғарб ОАВ ва университетларими? Яқинда вафот этган америкалик тарихчи ва кўнгли қолган интеллектуал Тони Джадт ўзининг сўнгги китобида ХХ аср интеллектуаллар асри бўлганини қайд этди. Шундай бўлиб чиқдики, айни пайтда у энг йирик оммавий жиноятлар асри бўлиб, улар орасида энг даҳшатли миқёсни энг зўр янги дунё - коммунизм дунёсини қуриш йўлида содир этилган жиноятлар эгаллади. Айнан интеллектуаллар одамлар қобилиятларидан ажойиб бир қуймоқ пишириш ва бу йўлда юксак ғоя номи билан синган ҳар бир "тухум" ни - ҳар бир барбод қилинган ҳаётни оқлаш орзусида бу жиноятларга баҳона топа олган.
Коммунистик мафкурани ҳаётга татбиқ этишга уринишлар камида 100 миллион кишининг йўқ қилиниши билан якунланди. Тасаввур қилинг, Франция, Англия ёки АҚШнинг бутун Шарқий соҳил - Бостондан Нью-Йорк ва Майамигача - тўсатдан харитадан ғойиб бўлди: бу айнан 100 миллион кишини ташкил қилади. Аммо коммунизм қурбонлари у ерда ўлмади, улар ҳеч кимни қизиқтирмайдиган Катынь ва Колыма, Куба, Хитой, Вьетнамда ҳалок бўлди. Лекин Ғарбий Европа ёки яна ўша Шарқий соҳилдаги интеллектуал-сиёсий элита катта дунёсида улар кимни ҳам қизиқтирарди!

Нима учун коммунизм суд қилинмади?

Биринчидан, ютқазмади, балки ихтиёрий равишда ўз қўллари билан ҳокимият ва масъулиятни баҳам кўришди ва Ғарб билан шартнома тузди (муросага келди) деган вариант қабул қилинди. Ушбу концепция статус-кво ҳимоячиларининг: АҚШ Давлат департаменти вакилларининг ҳам, бошқа турли давра суҳбатларида барча иштирокчиларнинг ҳам сиёсий манфаатларига жавоб берарди.
Иккинчидан, сўнгги йилларда коммунистик мафкура Ғарбнинг маърифий ва медиа структуралари орқали зафарли юриш қилди. Ғарбий Европа ва АҚШ университетларида ва энг нуфузли оммавий ахборот воситалари таҳририятларида ҳукмрон мавқени Маркс бюстидаги (агар Сталин ва Мао бўлмаса!) чангларни пуфлаб тозалайдиган сўллар эгаллади. XX асрнинг 90-йилларидан бошлаб мен ғарбнинг йирик шаҳарларида илмий адабиётлар дўконларига мунтазам кириб тураман ва доимо у ерда фалсафа бўйича китоблар тахланган токчаларни томоша қиламан. Қисқа танаффусдан сўнг, 1990 йилдан кейиноқ, у ерда марксизм яна ҳукмронлик қила бошлади. Унинг учун ҳозир ҳатто алоҳида стеллажлар ажратилиб, бошқа фалсафий бўлимларга қараганда бойроқ тўлдирилади. Луи Альтюссердан то Славож Зизекгача: марксизм мотивлари ҳамма жойда бор.

Қурбонлар «мода»да эмас

Ҳозир бу донишмандликнинг асосий жарчиси Маонинг француз мухлиси Ален Бадью ҳисобланади. Инглиз коммунист тарихчиси Эрик Хобсбаум ҳам машҳурликдан баҳраманд бўлишда давом этмоқда, у ўз тадқиқотларида "гўзал ғоя"номи билан содир этилган жиноятлар нима учун оқланиши керак эканлигини силлиқ қилиб тушунтиради. Насронийликни қаттиққўл марксизм билан бирлаштиришга ҳаракат қилаётган Терри Иглтон нисбатан янги юлдуз ҳисобланади.
Капитализмни ва, биринчи навбатда, Американи, либерализмни, динни ва даҳшатли «мешчанлик»ни танқид қилиш етакчи позиция эгаллайди. Файласуф Лешек Колаковсий томонидан чоп этилган марксизмда яширинган тоталитар васвасанинг теран уч жилдли тадқиқоти ҳозирда қалин чанг қатлами билан қопланган, Ғарбга ва у асосланган сиёсий ва иқтисодий тизимга нафратнинг эса бозори чаққон. Бу нафратни Марксдан кўра яхшироқ ким асослаб бера олади?
Коммунизм қурбонлари - бу нуфузли доираларда "мода" мавзу эмас. Латвия Маданият вазири Сандра Калниете 2004 йилда Лейпцигдаги катта китоб ярмаркасининг очилишида коммунистик режим қурбонларини эслашга журъат этганида, катта жанжал чиқди. Қандай қилиб: Португалияда 100 мамлакат вакилларини бирлаштирган коммунистик партияларнинг жаҳон Конгресси бўлаётган бир пайтда бирдан Европа Маркс ва Ленин меросини қоралай бошласа? Очликдан ўлган қандайдир «рус мужиклари» ҳақида, қаердадир отиб ташланган поляк офицерлари ҳақида, тараққиёт номи билан хочга михланган руҳонийлар ҳақида ёдда тутиш? Мана шу ҳақиқий фашизм!

Коммунизм демократик йўл билан танланмаган

Коммунизм бундан 24 аср муқаддам Платоннинг «Давлат» асарида назарий акс этган эски мафкурадир. Коммунизмнинг етук мафкура шакли эса, фақат XIX аср ўрталарида, Карл Маркс туфайли олинган. Эски дунёнинг ҳалокати ва инқилоб пайғамбари янги яхшироқ одам яратиш учун, инсон табиатини яхшилаш учун умид билдирди ва бу катта умид зўравонликни оқлаш учун асос бўлди.
Биринчи сабоқни 1871 йилда ўзини қонли бостиришдан олдин ўз душманларини қатл этишга муваффақ бўлган Париж коммунаси ўргатган эди. Янги одамлар яратишнинг уддасидан чикилмади, лекин кўплаб «эскилар», жумладан, руҳонийлар (шу жумладан Париж архиепископи) ўлдирилди. Лекин бу қурбонлар эмас, балки Коммунага қарши йўналтирилган қатағон қурбонлари (аслини олганда, улар кўп эди) хотирада сақланиб қолди. Шу тариқа ажойиб афсона пайдо бўлди.
Коммунистик утопияни амалга оширишга кейинги уриниш янада катта миқёсда бўлди. У Россияда рўй берди. Ҳар бир кейинги ҳолатда бўлгани каби, коммунизм бу ерда демократик сайловларда ғалаба қозонмади, балки бу мафкуранинг озчилик яхши ташкил этилган ва қатъий ҳимоячилари томонидан зўравонлик билан қабул қилдирилди.

Қобилнинг рамзий ҳайкали

Эсдан чиқармайлик: коммунизм ва демократияни, коммунизм ва эркинлик сифатида фақат Россия инқилоби етакчиси Ленин қўйган савол боғлайди, холос. Бу савол қуйидагича янграйди: ким кимни? Коммунизмнинг бор моҳияти мана шунда: ҳаёт-мамот жанги. Ёки коммунизм, ёки демократия. Ёки коммунизм, ёки эркинлик.
Россияда инқилоб ғалабаси учун Ленин дунёдаги биринчи тоталитар сиёсий полиция - ВЧК (фавқулодда комиссия) ташкил қилишига тўғри келди, унинг бошлиғи этиб Петрограддаги тўнтаришдан бир ой ўтиб Феликс Дзержинский қўйилди. Агар кимдир бу структура қандай ишлаганини кўриш истагида бўлса, Александр Рогожкиннинг «Чекист» (1992 йил) фильмини топиб, томоша қилишни маслаҳат бераман. У ерда ўлим конвейери фаолияти яқкол кўрсатилган. Фақат 1937-1938 йилларнинг ўзида ушбу ташкилот (бу пайтга келиб НКВД деб аталарди) ходимлари 670 минг «душман»ни отиб ташлаган. Лекин қатл кўп бўлмаган. Коммунизмга қуйидаги қадам керак эди: 1918 йил инқилоб ишида Лениннинг ўнг қўли бўлган Лев Троцкий концлагерлар ташкил қилиш ҳақида фармон имзолади. Биринчи лагер Қозон яқинидаги Свияжскда пайдо бўлди. Лагер марказида Троцкий у инсоннинг Худога қарши исёни тимсоли бўлган Қобилнинг ёдгорлигини барпо этишни буюрди.
Дарҳақиқат, ГУЛАГ – инсоннинг Худога, тўғрироғи, бешинчи амр – «ўлдирма!»га қарши исёнига энг даҳшатли ёдгорликдир. Коммунизм ҳимоячилар доим бирини концлагерлар анча илгари пайдо бўлганини эслатишни ёктиради: инглизлар Африка жанубида бурларга қарши уруш вақтида биринчи лагерларни қурган. Бу ҳақиқат, лекин далилларга амал қилайлик: Британия лагерлари фақат уруш давомида партизанлардан тинч аҳолини изоляция қилиш учун мўлжалланган эди ва уруш тугаганидан кейин, улар бекор қилинди. Уларда 27 минг киши касалликлар ва очликдан вафот этган. Бу қасддан қилинмаган бўлса ҳам, жиноят эди.
Совет Иттифоқидаги лагерлар 70 йил фаолият кўрсатди. Уларда миллионлаб киши ҳалок бўлди. Агар Африкадаги инглиз лагерлари жиноят бўлса, унда коммунизм қурилиши учун барпо этилган лагерларни нима деб аташ керак?
СССРдан ташқари, бу лагерларга Хитойда (яна ўн миллионлаб қурбонлар), Вьетнамда, Кубада, Кореяда, Чехословакия, Венгрия, Польшада талаб бўлган… Қурбонларнинг ҳар бири исми-шарифига эга, ҳар бири кимдир бўлган. Масалан, XX асрнинг буюр рус шоири Осип Мандельштам (ГУЛАГда 1938 йил қийнаб ўлдирилган) ёки йирик украин шоири Васил Стус (ГУЛАГда 1985 йил, Совет Иттифоқига Горбачев раҳбарли қилган пайт ўлган).

Қўндоқлар ва коммунизм устунлигига ишонмаслик

Бутун жамиятни модернизация қилиш жараёнида янги совет одами яратиш бўйича яна бошқа буюк «экспериментлар» бўлган: динни тугатиш, «қулоқ қилиш» ва қишлоқни жамоалаштириш, «миллатчи» украин («Голодомор» операцияси) ва поляк элементига (польская операция 1937 йилги НКВД поляк операцияси: 111091 киши отиб ташланган) қарши кураш. Ҳар битта бундай акция юз минглаб ва ҳатто миллионлаб қурбонларга олиб келган.
Кейин дунё пролетариати ватанининг позицияларини кучайтириш учун Гитлер билан иттифоқ керак бўлиб қолди. Қизил юлдуз свастика ёнида, III Интернационал қизил байроғи Учинчи рейхнинг жигарранг рамзи ёнида. Риббентроп-Молотов пакти, Полшанинг бўлиб олиниши, Литва, Латвия, Эстония ва Финляндияга ҳужум. Яна оммавий сургунлар, қатллар, якунида эса Совет Иттифоқи муваффақиятлари қаторининг рамзи сифатида – Катынь фожиаси.
Кейин Гитлер билан дўстлик якун топди ва Европанинг ярмини бўйсундириш билан тугайдиган уруш бошланди. Варшава, Прага, Будапешт, София ва Бухарестда коммунизм ғолиб чиқди. Бундай ҳолат Европанинг бу қисми аҳолиси шуни хоҳлагани учун эмас, балки улар учун бегона бўлган совет тизими мажбур қабул қилдирилгани туфайли рўй берди. Уларга бу «гўзал ғоя» керак эди. Шоир Чеслав Милош (Czesław Miłosz) айтганидек, уларнинг дўнг пешоналаридан совет қўндоқлари ёрдамида «алиенация»ни (яъни коммунизмнинг эркинликдан ва аввалги ўзликдан устунлигига ишонмаслик) уриб чиқаришга тўғри келди.

Шарқий Европада оч қолган қаланғи-қасанғилар

Ташқаридан келган империяча Совет зўравонлиги босиб олинган мамлакатларнинг маргинал коммунистик ташкилотларини қўллаб-қувватлади ва уларга ҳокимият берди. Қизил Москва, унинг қизил армияси ва НКВД бўлинмаларининг (масалан, 1947 йилдан олдин Полшада иккитаси бор эди) қўллаб-қувватлашига таяниб, Полша ишчилар партияси (PPR), кейин Полша Бирлашган ишчилар партияси (PZPR) каби тузилмалар ўсиб, мустаҳкамлана бошлади. Улар ўз бостириш аппаратлари, "чекистлари" ёрдамида ўзларини ҳимоя қилдилар, "душманлари" учун лагерлар қурдилар, уларни кўчаларда отиб ўлдирдилар - 1956, 1970, 1982-83 йилларда. Улар кучайиб ва кўп сонли бўлиб борди.
Ҳукумат структурасида асосий лавозимларни эгаллаган миллионлаб одамлар коммунизм суд қилинмасидан манфаатдор эди, ахир бу уларнинг ажойиб кайфиятига, НКВД, КПСС ва номенклатурадан амма-холалари ва амаки-тоғалари билан алоқаларига путур етказган бўларди… Улар назорат остидаги мамлакатларда бундай йўл тутиш жуда кучлилик қиладиган позиция эгаллаганлар.
Ўз навбатида, коммунизм Ғарб билан глобал рақобатда ютқазаётгани кўзга кўрингач, Джордж Буш ёки Франсуа Миттеран ғарб мамлакатларининг сиёсий етакчилари «Шарқий Европада оч қолган қаланғи-қасанғилар» учун тўлиқ жавобгарлик ва ҳар қандай муаммолардан қочишни истарди.

Коммунизм ва элиталар умиди

Совет Иттифоқи бу қадар тез парчаланмасин, деганди Буш 1991 йил Киевга қилган ташрифида. «Қизил» Москва – бу империялараро ўйин ёки бизнес бўйича барқарор ҳамкор (буни Брежнев билан газ ҳамкорлигини ривожлантирган ГФР канцлери Гельмут Шмидт жуда яхши биларди).
Энг сурбет "реал сиёсат" ва бизнес манфаатларидан умид қилиш коммунизм жиноятларига кўз беркитишимизга сабаб бўлади. Ғарбий Европа ва Американинг интеллектуал элиталари фақат ўзларининг мафкуравий антипатиялари билан бошқарилади ва бу коммунизм ҳали ҳам бу элита йўқ қилишни истаган дунё учун ажойиб муқобил вариант бўлиши мумкинлигига умид қилади.
Бу муқобил вариантнинг амалда татбиқ этилганлиги уларни фақат фахр-ифтихорга тўлдиради. Коммунизм шу сабабдан гўзал-ки, - дейди Ҳобсбаум, - у назария бўлишни тўхтатди ва амалиётга айланди. Бу амалиёт миллионлаб одамларни ҳаётдан маҳрум қилгани эса - "гўзал тажриба" қурбонлари учун янада ёмон.

Анджей Новак - тарихчи, публицист, Краковдаги Ягеллон университети ва Полша фанлар академияси Тарих институти ходими.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase