Абу Муслим
Мисрда Эфиопия авиалинияларининг ҳалокатга учраган самолети бортида бўлган бир нечта йирик олимнинг ҳалок бўлгани учун аза тутилмоқда. Эслатиб ўтамизки, Ethiopian Airlines авиакомпаниясининг Эфиопия пойтахти Аддис-Абебадан Кения пойтахти Найробига йўл олган йўловчи ташувчи лайнери ҳавога кўтарилган вактдан кейин бир неча дақиқа ўтгач, радарлар экаранларидан йўқолди ва Аддис-Абеба яқинида ҳалокатга учради.
Болгария пойтахтидаги Баня-Баши масжиди яқинида ёндашув бир мусулмон йигитга қилинган ҳужум мусулмонларни ташфишга солмоқда. Софияда номаълум шахслар турк миллатига мансуб 28 яшар мусулмонга ҳужум қилиб, уни калтакладилар. Бошидан кўп сонли жароҳатлар олган йигит анча вақт кома ҳолатида бўлди, хабар беради Islamophobia Today.
Ҳижрий 659 йил ражаб ойининг 9-санасида (1261 йил 16 июнь) Миср пойтахти Қоҳирага аббосий халифалар сулоласи вориси бўлган Аҳмад ибн Муҳаммад ташриф буюрди. Аббосийлар сулоласи 1258 йил, Бағдодни муғуллар ишғол қилгач, ағдарилганди.
Янги Зеландияда жамоат фаолларидан бири бўлган аёл исламофобия агрессиясининг мисли кўрилмаган таҳдидига дуч келган муслималарни қўллаб-қувватлаш, улар билан бирдамликни намойиш этиш мақсадида ушбу орол-давлат аёлларини жума куни ҳижоб кийишга чақирди.
АҚШнинг тинчгина яшаётган Ироққа қарши бошлаган босқинига бу йил ўн беш йил бўлди. Кўпчилик катта қурбонлар ва вайронагарчиликларга сабаб бўлган ушбу қирғин урушининг нима сабабдан бошланиб кетганига ҳанузгача маънилироқ бирор жавоб топа олгани йўқ. АҚШнинг дунё зўравонига айланишига туртки бўлган Ироқ кампаниясини бошлашга ироқлик оддий муҳандиснинг исботланмаган гапи сабаб бўлган, деса балки кўпчилик ишонмас ҳам! Келинг, ҳаммасини бир бошдан сўзлаб берайлик...
Минтақа пойтахти аҳолиси сабзавотлар сотиладиган киоскларни ағдар-тўнтар қилиб, муҳожирни судсиз жазоладилар. Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, Ёқутистонда яқин кунларда минтақа пойтахтида рўй берган муҳожирларга қарши рухсат берилмаган митинг ташкилотчилари сифати тахмин қилинган шахсларни қўлга олиш бошланди.
Пулвамда, шунингдек, Жамма ва Кашмирда полициячиларга уюштирилган ҳужумларидан сўнг мусулмонлар ва уларнинг мулкига тажовузлар сони кескин кўпайиб кетди. Сўнгги воқеа Деҳлига яқин бўлган Мератхда рўй бериб, бу ерда полициячилар томонидан мусулмонларнинг 200 дан ортиқ уйи ёқиб юборилгани гумон қилинмоқда.
Кристиану Роналду: "Менинг болалигим жуда аччиқ ўтган; акам билан бирга битта каравотда ухлардик… тенгдошларим каби биронта ўйинчоқ сотиб олиш учун пулим бўлмасди, дарсларга пиёда борардим, камбағаллигим туфайли кўп дарсларни қолдирганим оқибатида мактабдан ҳайдалгандим. Футбол ўйнардим ва шу орқали хафагарчиликларни унутишга, бор аламимни шундан олишга интилардим.
Душманга каршилик кўрсатиш учун унинг уруш олиб бориш усулларини ўрганиш муҳим. Фақат рақибнинг усулларини билган ҳолдагина амалий ҳимояланиш ва унга қаршилик кўрсатиш мумкин. Сир эмаски, замонавий уруш бу – ахборот уруши. «Жаҳон ҳукумати», «Уч юзлар қўмитаси» ва бошқа майда ҳукмрон ташкилотлар айнан ахборот қуроли ёрдамида бизни қулликда ушлаб туради. Қулдорларнинг севимли ва асосий воситаларидан бири эса бу – қўрқувдир.
Гарчи сайёрамизнинг энг бадавлат давлатлари Яқин Шарқда жойлашган бўлсада, ҳозирги кунда мусулмон давлатларнинг биронтаси ривожланган мамлакатлар қаторига киритилмайди. Халқаро валюта жамғармаси аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад, экспорт ҳажми ва жаҳон иқтисодиётига интеграция кўрсаткичларига мувофиқ мамлакатларни ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларга ажратади. Бу рақамлар ва шартлар ортида нималар турибди?
Трол ўзи аслида ким? Бундай саволлар кўпинча интернетдан фаол фойдаланиладиган, лекин ижтимоий тармоқлар, чатлар, форумлар ва бошқа эркин мулоқот жойларида кам ўтирадиган шахсларда юзага келиши мумкин. Аммо, мазкур жойларда кўп ўтирадиганлар тролар ким эканлигини жуда яхши биладилар. Таниб қолдилар.
Пайшанба куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши интернетда анонимлик ва шифрлашга бағишланган мажлис ҳисоботини тақдим этди. Ҳужжатдан келиб чиқадиган асосий хулоса: интернетдан аноним фойдаланиш ҳамда коммуникация воситалари ва шахсий маълумотларни шифрлашдан фойдаланиш имконияти инсон ҳуқуқлари сифатида баҳоланиши зарур.