close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
17.05.2023 20:48

Шу вақт ичида қанча мусулмон ҳалок бўлган деб ўйлайсиз? Умумий ҳисоб бўйича миллиондан ошиқ: эркагу-аёл, ёшу-қарилар ўлдирилди. Ўлган мусулмонларнинг аниқ сони бўйича тарихчилар орасида ихтилофлар бор. Баъзилари 800 минг деса, бошқалари бир миллиондан ошиқ дейди, учинчилари эса бир миллион саккиз юз минг дейишади.

01.09.2022 19:49

Ироқдаги сиёсий инқироз зўравонликка айланиб кетди, ҳаммаси шиалар етакчиси Муқтада ас-Садр сиёсатни тарк этишини эълон қилганидан бошланди. Бу эълон норозилик намойишлари ва тўқнашувларга сабаб бўлди, натижада камида 20 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди.

31.07.2022 12:39

Аксарияти Ироқнинг нуфузли шиалар етакчиси Муқтада ал-Садр тарафдорлари бўлган юзлаб намойишчилар рақиб блокдан Бош вазир лавозимига номзодга норозилик билдириб Бағдоднинг "яшил зонаси" га бостириб киргач, Ироқ парламентида рақсга тушиб, қўшиқ куйлашди.

26.12.2020 08:55

Доналд Трампнинг 2007 йилги Бағдод қирғинида камида 14 нафар ироқлик фуқарони ўлдирганликда айбланган америкалик ёлланма аскарларни авф этиш ҳақидаги қарори халқаро шов-шувга сабаб бўлди. Бу Ироқда алоҳида ғазабга сабаб бўлди. Кеча Трамп олти йил олдин қотиллик ва одам ўлдиришда айбланган тўрт нафар Blackwater компанияси пудратчиларини авф этди.

19.05.2020 22:06

Ироқ сиёсий тизимининг вакиллари Бағдоддаги дипломатик ваколатхоналар устидан ЛГБТ ҳамжамияти байроқларини кўтарган Ғарб дипломатларини қоралашди. Акция 17 май куни нишонланадиган Халқаро Гомофобияга қарши кунга тўғри келди.

18.03.2020 23:07

Ироқда коронавирус инфекциясининг 124 ҳолати қайд этилган. 17 мартдан 23 мартгача кечқурун Боғдодда шаҳар атрофида ҳаракатланиш тақиқланади. Ироқ ҳукуматининг сўзларига кўра, бу чора коронавирус тарқалишига қарши кураш учун қилинган. Фақат юкларга нисбатан истисно амал қилади.

17.08.2019 15:09

Бағдоднинг қулаши (аудио)

Мақола жойлаштирилган бўлим: Китоблар
Дунё тамаддунига беқиёс ҳисса қўшган, ўз вақтида мусулмон оламининг маърифи меҳвари номи ила тарихда қолган Бағдоднинг таназзулга юз тутиши, бунга сабаб  бўлган омиллар ҳақида.  Уни тоқат билан эшитиб, муҳим хулосалар чиқаришингиздан умидворман.

21.03.2019 06:39

Ёлғон туфайли бошланган босқин

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих

АҚШнинг тинчгина яшаётган Ироққа қарши бошлаган босқинига бу йил ўн беш йил бўлди. Кўпчилик катта қурбонлар ва вайронагарчиликларга сабаб бўлган ушбу қирғин урушининг нима сабабдан бошланиб кетганига ҳанузгача маънилироқ бирор жавоб топа олгани йўқ. АҚШнинг дунё зўравонига айланишига туртки бўлган Ироқ кампаниясини бошлашга ироқлик оддий муҳандиснинг исботланмаган гапи сабаб бўлган, деса балки кўпчилик ишонмас ҳам! Келинг, ҳаммасини бир бошдан сўзлаб берайлик...

05.10.2018 06:32

«Ироқ гўзали» кўригининг собиқ ғолибаси Шима Кассем ўз ҳамкасби, «Бағдод гўзали» Тарас Фарес ўлдирилгандан кейин унинг манзилига нотаниш кимсалардан ёпирилиб келаётган жазолаш таҳдидларидан шикоят қилди.

28.09.2018 06:06

Бағдодда "Ироқ-2015 Гўзали" унвони эгаси 22 ёшлик Тара Фарес отиб кетилди. Бу ҳақда Kurdistan24 телеканали Ироқ Ички Ишлар вазирлигидаги ўз манбасига таяниб хабар тарқатди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase