Маълумки, ҳужум қилганлар қочқинларга нисбатан нафрат ўтида ёнган ҳамда Сурия, Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги бошқа давлатлардан қочиб келган қочқинлар марказига ҳужум қилиш ниятида бўлган.
«Гуруҳ София марказидаги қочқинлар учун бошпанага бостириб кирмоқчи бўлган, лекин бу ишни қила олмаган… Шу сабабли улар биринчи дуч келган кишидан аламини олган», дейилади бош муфтийнинг Focus News агентлиги келтириб ўтган баёнотида.
Муфтий мусулмон фуқароларни эҳтиёткорлик чоралари кўриш ва иғволарга учмасликка чақирди.
Ўз томонидан полиция ҳам қадимий масжид яқинидаги ҳудудда хавфсизлик чораларини кучайтирди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилларининг хабар қилишича, содир этилган жиноят билан гумондорликда 28 ва 29 ёшдаги икки эркак қўлга олинди.
Болгария аҳолисининг 15%ини ташкил қиладиган ёки 7,3 миллион кишидан иборат бўлган мусулмонлар Европа Иттифоқининг бошқа барча давлатлари билан пропорционал таққослаганда энг катта нисбатга эга.
Шафқатсиз ҳужум Болгария мусулмонларини ташвишга солди
Болгария пойтахтидаги Баня-Баши масжиди яқинида ёндашув бир мусулмон йигитга қилинган ҳужум мусулмонларни ташфишга солмоқда. Софияда номаълум шахслар турк миллатига мансуб 28 яшар мусулмонга ҳужум қилиб, уни калтакладилар. Бошидан кўп сонли жароҳатлар олган йигит анча вақт кома ҳолатида бўлди, хабар беради Islamophobia Today.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди