Чоршанба куни полиция намойишчиларни қаттиқ мустаҳкамланган «яшил зона»нинг дарвозаларини ёриб ўтишининг олдини олиш учун кўздан ёш оқизувчи газ қўллади, аммо оломон олдинга югуриб, барибир парламентга киришга эришди.
Намойишлар энергия воситалари нархларининг жаҳон миқёсида тез суръатларда кўтарилиши шароитида сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий инқирозга ботган Ироқ учун янги муаммога айланди.
Оломон парламент биноси атрофида миллий байроқларни ҳилпиратиб, суратга олиб, ҳайқириб ва қарсак чалиб айланиб юришди.
Бош вазир Мустафо ал-Казимий намойишчиларни «зудлик билан кетиш»га чақириб, хавфсизлик кучлари «давлат муассасалари ва хорижий ваколатхоналарни ҳимоя қилишни ҳамда хавфсизлик ва тартибни бузишнинг олдини олиши» ҳақида огоҳлантирди.
Аммо оломон икки соатдан сўнг намойишчилар тарқала бошлаши учун шиалар етакчиси Муқтада ас-Садрнинг буйруғи керак бўлди.
Намойишчилар «Мувофиқлаштириш доираси» альянси томонидан Бош вазир этиб сайланган собиқ вазир ва вилоятнинг собиқ губернатори Муҳаммад Шайи ал-Суданий номзодига қарши.
Мувофиқлаштирувчи тузилма собиқ бош вазир Нури ал-Маликий партияси ва шиалар бошчилигидаги собиқ ҳарбийлаштирилган Ҳашд аш-Шабиийнинг сиёсий қаноти бўлмиш эронпараст Фатҳ альянси сиёсатчиларига таянади.
Блок ал-Садр блоки билан рақобатлашади, июн ойида эса садрчи депутатлар истеъфога чиққанидан кейин парламентдаги ўринларни қўлга киритди. Бироқ парламентга бостириб кириши ас-Садрнинг кучини яққол кўрсатмоқда ва унинг блоки истеъфога чиққанидан кейин ҳам сиёсий қарорларни эътиборсиз қолдириб бўлмаслигидан огоҳлантиради.
Қайд этиш жоизки, беқарор араб мамлакатларида парламентга бостириб кириш аллақачон анъанага айланган. Бу, бир томондан, фуқаролик жамиятининг кучлилигини (бу плюс), иккинчи томондан, парламент каби институтларнинг заифлигини (бу эса минус) кўрсатади. Бироқ, бизнинг давримизда ҳатто АҚШ каби тажрибали демократия яқинда парламент томонидан босиб олинган бўлса, ажабланишга ҳожат борми?
Бағдодда шиалар етакчиси кўрмуридлари парламентга бостириб кирди
Аксарияти Ироқнинг нуфузли шиалар етакчиси Муқтада ал-Садр тарафдорлари бўлган юзлаб намойишчилар рақиб блокдан Бош вазир лавозимига номзодга норозилик билдириб Бағдоднинг "яшил зонаси" га бостириб киргач, Ироқ парламентида рақсга тушиб, қўшиқ куйлашди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар